Рақамли иқтисодиётда молиявий технологиялар роли. Молия бозорида интелектуал тизимлар
Download 329.73 Kb.
|
1 2
Bog'liq3-mavzu.Raqamli texnologiyalar
Масофавий таълим моделлари.
Бирламчи (ягоналик) модели. Модел ташкилий тузилишига кўра фақат масофали ўқитиш ва «масофали» талабалар билан ишлаш учун мўлжалланган. Бундай ўқи-тишда таълимнинг кундузги шакли зарур бўлмайди ва ўқитиш масофадан амалга оширилади. Бундай модел бўйича ўқитишда худудий марказлар ташкил этилиб, уларда талабалар ўқитув-чилардан маслаҳатлар олиши ëки якуний имтихон топши-ришлари мумкин. Бундай модел асосида фаолият кўрсатаëтган олий-гохларда ўқитувчи ва тала-баларга ўқув фаолиятининг шакл ва услубларини танлашда катта эркинлик берилади. Вақт ва ўқув жадвалларига қатъий чегаралар қўйилмайди. Ягоналик моделида ўқитиш. Очиқ университетларда, масалан, Буюк Британиянинг Очиқ университети (United Kingdom Open University – http://www. open.ac.uk) да ташкил этилган. Иккиланганлик модели. Олийгох кундузги талабаларни ҳам, қисман кундузги ва қисман масофали дастур асосида ўқитади. Ҳар иккаласида ҳам дарс жадваллари, ўқитиш дастурлари, имтиҳонлари ва баҳолаш мезонлари бир хил бўлади. Бундай модел Австралиянинг янги Англия университети (University of New England, Australia – http://www.une.edu.au ) да ташкил этилган. Аралаш модел. Бу моделда ишлаëтган университет, талабаларни масофали ўқитишда турли шаклларнинг интеграциясини назарда тутади. Масалан, кундузги шаклда ўқиëтган талабалар масофали ўқитиш курсларининг дастурларида ëки университетнинг ўқитувчиси дарс бераëтган кундузги курслари билан қисман ўқийдилар. Шунингдек, бу моделда виртуал семинарлар, презентациялар, маърузалар кўринишидаги алоҳида машғулотларнинг алоҳида шаклларини интеграцияси бўлиши мумкин. Университет ахборот ва коммуникацион технологиялари воситалари билан қанчалик яхши жихозланган бўлса, шунчалик ўқитиш шакллари турли-туман бўлади. Интеграллашган бундай курслар Янги Зеландиядаги Массей университетида (MasseyUniversity, NewZealand – http://www.massey.ac.nz ) ташкил этилган. Консорциум. Икки университетни бирлашмасидан иборат бўлиб, универси-тетлар ўқув материаллари билан алмашадилар ëки баъзи вазифаларни бўлишиб оладилар. Канададаги Очиқ ўқув Агентлиги (Open Learning Agency, Canada – http://www.ola.bc.ca) консорциумга мисол бўлиши мумкин. Валидация. Бош олийгох ва унинг худудлардаги кўп сонли филиаллари 242 орасидаги муносабатлар валидация модели асосида ташкил этилади. Узоқлашган аудиториялар. Бу моделда олийгохда ўтказилаëтган ўқув курслар, маърузалар ëки семинарлар талабалар йиғиладиган ва узоқлаштирилган ўқув аудиторияларга синхрон телекўрсатув, видеоанжуман, радиоэшиттириш кўринишида телекоммуникация каналларидан узатилади. Бир ўқитувчи бир вақтни ўзида талабаларнинг катта аудиторияси билан ишлайди. Ушбу модел бўйича АҚШ нинг Висконсин (Wisconsin University, USA) ва Хитойнинг марказий радио ва телеведение университетларида (China Central Radio and TV University) масофали ўқитиш ташкил этилган. Лойиҳалар. Давлат таълим ёки илмий-тадқиқот дастури доирасида кенг қамровлик лойиҳани амалга ошириш учун мўлжалланган масофали ўқитиш моделидан иборат. Ушбу моделда асосий аҳамият ўқув материалларини ишлаб чиқувчи асосий мутахассис ходимлар, масофали курсларни олиб борувчи ўқитувчилар ва олимлар йиғиладиган илмий – услубий марказга қаратилади. Марказда ишлаб чиқиладиган масофали курслар у ёки бу давлат (худуд)нинг катта аудиториясига узатилади. Бундай ўқитиш вақтинчали ҳисобланиб, лойиҳада мўлжалланган ишлар бажарилгандан ёки тугагандан сўнг тугатилади. . 12.1 - расм. Масофавий таълим жараёнини амалга ошириш босқичлари Moodle тизимида ўқув жараёнини ташкиллаштириш. Ушбу мажмуанинг асосий вазифаси профессор-ўқитувчи ҳамда талаба ўртасидаги турли хил электрон ресурслар алмашиниш, мажмуага вазифа ва масалаларни жойлаштириш орқали таълим бериш самарасини ошириш ҳисобланади. Мажмуанинг ташкилий қисмлари: 243 Глобал администратор: мажмуа фаолиятини умумий назорати олиб бориш статистик маълумотларни жамлаш ва вазирлик маъмуриятига тақдим этиш мажмуа фаолиятини олиб боришда амалий ёрдам кўрсатиш ОТМ администратори: ОТМда мажмуа фаолиятини умумий назорати олиб бориш статистик маълумотларни жам-лаш ва раҳбариятга тақдим этиш мажмуага бирламчи маълумот-лар (Факультет, кафедра ва гуруҳлар)ни киритиш профессор-ўқитувчиларга логин ва калитлар тақдим этиш Профессор-ўқитувчи: фанлар кесимида электрон ресурсларни жойлаштиради талабаларни тегишли ресурслардан фойдаланиш учун рухсат беради ресурсларни мунтазам янгилаб боради тугалланган фанларни базадан ўчириб ташлайди Талаба мустақил тарзда мажмуа жойлаш-ган веб-сайтда рўйхатдан ўтади қидирув тизими орқали зарур фан ёки профессор-ўқитувчини излаб топиб, ресурслардан фойдаланишга рухсат сўрайди профессор-ўқитувчининг тегишли рухсатидан сўнг очиқ ресурслардан фойдаланиш имкониятга эга бўлади. ОТМ Администратори серверга бирламчи маълумотларни киритиб, профессор-ўқитувчиларга логин ва калитларни тарқатади ҳамда ҳисоботларни йиғади. Профессор-ўқитувчи ресурсларни мажмуага жойлаштирида ҳамда талабалардан тушган мурожаатга рухсат беради. Талабалар тегишли рухсатдан олгандан сўнг ресурслардан фойдаланишни бошлайдилар. Таълимга интеграция тамойилии халқаро муҳитда рўй берадиган интеграция жараёнлари таъсири остида шаклланади. Шу сабабли таълимда интеграция қуйидагиларга йўналтирилади: талимнинг шахсий йўналтирилганлиги; умумий предметли структуралар ва фаолият усуллари яратиш; таълимда мотивация мазмун аҳамиятининг устуворлиги; таълимда тизимлилик; ўқитиш жараёнининг муаммоли характери; рефлексив фаолият. Замонавий таълим ташкилоти маданий ва иқтисодий хусусиятларга эга бўлган, ўз фаолиятини ўзи бошқарадиган мустақил бирлик ҳисобланади. Бир томондан, мустақиллик тамойили ҳукумат органларининг таълим жараёнига 244 аралашмаслигини кўзда тутади, бошқа томондан эса, мустақиллик таълим ташкилотлари фаолияти ҳақида маълумотларнинг тўлиқ махфий эканлигини англатмайди. Бундай маълумотлар очиқлиги давлат ҳукумат органлари ва бошқа манфаатдор субъектлар томонидан ваколатли органлар назоратни амалга оширишини таъминлайди. Таълим муассасаларининг мустақиллик тамойили таълимнинг мазмуни, ишчи ўқув режалар, ўқитиш услубиятлари, профессор -ўқитувчилар таркибини шакллантиришиш ва мос равишда, штатларни кенгаштириш билан боғлиқ масалаларни мустақил ҳал қилиш амалга оширилади. Шу билан бир пайтда, давлат уларниннг фаолияти учун бошқа шароитлар яратиш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Download 329.73 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling