Рақамли таълим технологиялари бошқармасидан маълумотнома profedu uz Профессионал таълим муассасалари гуруҳ раҳбарлари-ни масофавий малака ошириш портали бўйича


vet.profedu.uz Мустақил таълим платформаси бўйича


Download 19.35 Kb.
bet2/3
Sana15.02.2023
Hajmi19.35 Kb.
#1202153
1   2   3
Bog'liq
Платформалар бўйича ҳисобот (2)

vet.profedu.uz Мустақил таълим платформаси бўйича
Малака ошириш ва қайта тайёрлаш тингловчилари, Профессионал таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган бошқарув ҳамда педагог кадрлар мустақил таълим олишлари учун хизмат қилади. Платформага профессионал таълим муассасасалари фаолиятига оид Ўқув-меъёрий ҳужжатлар, Ўқув қўлланмалар, Ўқитиш материаллари тўплами, Қисқа муддатли курслар, Методик тавсиялар, Методик йўриқномалар, Видео ресурслар ва Инфографикалар жойлаштирилиши мумкин. Ҳозирда бу платформа локал тармоқда ишлатилмоқда (192.168.101.69).
journal.profedu.uz Электрон журнал бўйича
Электрон журнал малака ошириш ва қайта тайёрлаш тингловчилари ўзлаштириш даражаси ва давоматини кундаликларда қайд этиб бориш, шунингдек, статистик ҳисоботларни шакллантириш ҳамда малака ошириш жараёнини, ўқув режа ва дастурлар асосида ташкил этиш ва такомиллаштириб бориш, дарс жараёнини сифатли ўтилишини таъминлаш, тингловчиларнинг билим, малака ва кўникма даражаларини янада оширишга қаратилган ишлар самарадорлигини назорат қилиш учун хизмат қилади. Электрон журнал одатий қоғоз журналининг стандарт тури ва бир қатор қўшимча кўринишлари: кунлик журнал, дарс саҳифаси, кириш-чиқиш тести мониторинги, маъмурият баҳолаш тизимларини ва қўшимча материаллар қўшишларни кўриш мумкин.
Платформада тингловчилар ўзлаштириши, давомати, баҳолаш натижалари, БМИ лари мониторинги юритилмоқда. Институтда тўлиқ жорий этилди. 2022 йилда 13 та тоифа бўйича 2 433 нафар тингловчилар мониторинг қилинди. Ҳозирда бу платформа локал тармоқда ишлатилмоқда (192.168.100.184)
Аудио-видео ўқув материалларини тайёрлаш бўйича
Август семинарлари учун 15 та мавзуда видео ролик материаллари, Малака ошириш модуллари бўйича 40 дан ортиқ видеодарслар, Стропалчи касби ишора ҳаракатлари 10 та анимацион роликлари, Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича 10 та анимацион роликлар тайёрланди ва Институтнинг youtube ижтимоий тармоғидаги каналига жойлаштирилди.

Download 19.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling