Р.ҲАм дам ов, У. Бегимқулов, Н. Тай л о қо в т а ъ л и м д а а Х б о р о т т е Х н о л о г и я л а р и
Download 2.34 Mb. Pdf ko'rish
|
akt
1
лари ишлайдилар. Аммо бошқа фан ўқитувчилари ҳар доим ҳам бундай имкониятлардан фой- даланмайдилар. Компьютер саводхонлигига эга бўлган педагоглар олдида кенг имкониятлар очилади. Масалан, ахборот технологияларидан фойда- лана оладиган педагог ўзининг барча маъруза дарсларини кўргазмали қилиб ташкил этиш мумкин. Замонавий ахборотлашган жамият педагог кадрлар тайёрлаш сифатига алоҳида талаблар қўяди. Замонавий педагог кадрлар ИНТЕРНЕТнинг ахборот ресурсларидан мақсадли фойдалана олиши, мустақил билимларни олиши жараёнида ахборот ва коммуникация технологиялари воситалари имкониятларини жорий этиши талаб этилади. 1.17. Ахборот технологиялари бўйича педагог кадрлар тайёрлаш Таълимда ахборот технологиялари йўналиши бўйича педагог кадрлар тайёрлаш жараёнини таълим муассасаларида ахборотлаш- тиришни гашкил эта оладиган, ўзининг касбий фаолиятида ахборот- коммуникация технологияларидан амалий жиҳатдан фойдаланишни уддалайдиган, ахборотлашган жамиятда бемалол, эркин фаолият юрита оладиган педагог кадрлар тайёрлаш мазмуни ва методикасини ишлаб чиқаришга йўналтирилган фаннинг йўналиши сифатида қараш лозим. Таълимни ахбороглаштириш бўйича педагог кадрларни тайёр- лаш фан ўқитувчиси, таълим-тарбия жараёнини ташкил этувчиси нуқтаи назаридан дифференциаллашган бўлиши керак. Таълимни ахборотлаиггириш бўт!ича кадрлар тайёрлашнинг умумпедагогик тамойилларини қуйидагича келтириш мумкин: • касбий йўналишга нисбатан базавий тайёргарликнинг инвари- антлилиги, унинг ахборот, коммуникация, умуммаданий жиҳатларга йўналтирилганлиги, ахборотлашган жамият ривож- ланишининг ҳозирги даражасига мослиги; • педагог кадрларни профиль тайёрлашни ихтисослапггириш, яъни аниқ бир фан бўйича ахборот-коммуникация технология- лари воситалари имкониятларини жорий этишга қаратил ганл иги; • педагог кадрлар тайёрлашнинг дифференциаллашгани, унинг шахсий афзаллигига, касбий эҳтиёжга ва ўқувчиларнинг хусуси- ятларига йўналтирилганлиги. Таянч ва профиль тайёрлаш ва дифференциаллашган ёндашув тамойилларини жорий этиш учун ўқитиш дастурининг блок- модулли тузилмаси киритилади. Блок-модулли тузилмали тайёр- лашнинг мақсади: • тайёргарлик дастурларида жамиятни ахборотлаштириш жа- раёнининг ҳолати ўз аксини топмоги; • тайёргарлик дастурларида аниқ бир фан бўйича ахборот- коммуникация технологиялари воситаларидан фойдаланиш бўйича педагог кадрлар фаолиятининг асосий ташкил этувчила- ри бўлиши; • таълимни ахборотлаштиришнинг назарий асосларини ёрити- ши; • педагог кадрларнинг мустақил равишда ўз малакасини ошири- ши учун шароитларни таъминлаши талаб этилади. Таълимни ахборотлаштириш бўиича педагог кадрлар тайёрлаш мазмуни касбий даражага мос равишда таянч блок ва модуллардан ташкил топади. Кадрлар тайёрлашнинг мажмуавийлиги деганда пси- хологик-педагогик, методик, ҳуқуқий-меъёрий ва техник жиҳатларнинг ўзаро боғлиқ ҳолда қамраб олинганлигини тушуниш мумкин. Таълимни ахборотлапггириш соҳасида кўп босқичли тайёрлашни бакалавриат йўналишлари ва магистратура ихтисосликлари негизида амалга ошириш мумкин. Шунингдек, ўқитувчилар ва юқори курс та- лабалари учун таълимда ахборот технологиялари бўйича қўшимча таълим курсларини ташкил этиш мумкин. Шундай қилиб, таълимни ахборотлаштириш бўйича педагог кадрларни тайёрлаш жараёни олий ва олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини қамраб олади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling