6
булутли бўлса, ойни ўттиз кун қилинглар» (Бухорий (1909) ва
Муслим (1081) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).
Рамазон рўзаси ҳар бир мусулмон, мукаллаф, қодир
кишига
фарздир. Кофирга фарз эмас,
агар тутса, яроқли саналмайди. Агар
кофир ой асносида тавба қилса, ойнинг қолган қисмида рўза тутади,
куфр ҳолида бўлган вақтига қазо лозим бўлмайди.
Ёш болага рўза фарз эмас, лекин ақлини таниган ёшдаги боланинг
тутган рўзаси саҳиҳ-яроқли бўлади ва унинг ҳаққида нафл бўлиб
қолади.
Мажнунга рўза фарз эмас, агар жунун ҳолида рўза тутса, ният
бўлмагани учун рўзаси дуруст бўлмайди.
Рўзадан ожиз бўлувчи беморга,
шунингдек, мусофирга рўзани
вақтида тутиш фарз эмас, касаллиги ва сафаридан хориж бўлганидан
кейин қазосини тутади. Аллоҳ таоло айтади:
«Энди сизлардан бирор
киши ҳаста ёки мусофир бўлса, у ҳолда (рўза тутолмаган
кунларининг) саноғини бошқа кунларда тутади»
(Бақара: 184).
Рўзанинг фарзлиги ҳақидаги хитоб муқимга ҳам, мусофирга ҳам,
соғга ҳам, касалга ҳам, пок аёлга ҳам, ҳайзли ва нифосли аёлга ҳам,
беҳушга ҳам бирдек тегишли. Уларнинг ҳаммасининг зиммасига рўза
фарз бўлади.
Бироқ, уни тутишга бўлган қасд икки хил, яъни адо (вақтида тутиш)
ва қазо (кейин тутиш) шаклида бўлади.
Баъзилар рўзани шу ойнинг ўзида адо қилиб, яъни ўз вақтида
тутишга буюрилдилар. Улар – соғлом ва муқим кишилардир, ҳайзли ва
нифосли аёллар бундан мустасно.
7
Баъзилар эса фақат қазосини тутишга буюрилдилар. Улар – ҳайзли
ва нифосли аёллар, шунингдек, рўзани ўз вақтида тутишга қодир
бўлмайдиган касаллардир.
Яна бир тоифа кишилар икки иш ўртасида ихтиёрли қилиндилар.
Улар – рўза тутиш билан ўта қийналиб қолмайдиган мусофир ва бемор
кишилардир.
Қай бир киши бирон узр сабабли рўза тутмаган бўлса,
кейин
рамазоннинг кундузи асносида узри ариса, масалан, мусофир
сафаридан қайтиб келса, ҳайз ва нифосли аёл покланиб қолса, кофир
Исломни қабул қилса,
мажнун жунунидан тузалса, ёш бола балоғатга
етса, булардан ҳар бирига куннинг қолган қисмида оғизлари берк
бўлиш ва кейин шу куннинг қазосини ҳам тутиш фарз бўлади.
Шунингдек, ойнинг киргани кундузи аниқ маълум бўлса,
мусулмонлар шу куни оғизларини бекитадилар ва рамазондан сўнг бир
кун қазо тутадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: