Raqamli o’lchash asboblari va ular yordamida har XIL kattaliklarni o’lchash
Download 273.5 Kb.
|
Raqamli o’lchash asboblari va ular yordamida har xil kattaliklarni o’lchash
- Bu sahifa navigatsiya:
- Микропроцессор
- Такрорлаш учун саволлар.
Микропроцессорли частотомерда (4-расм) ўлчаш кетма-кет ҳисоблаш усулида бажарилади.
4-расм. Микропроцессорли частотомер схемаси Ўлчанаётган кучланиш частотаси масштабли ўзгарткич (МЎ) орқали импульс шакллантиргич (ИШ) га узатилади. ИШ да кучланиш импульсларнинг даврий кетмакетлигига ўзгартирилиб, вақт селектори (ВС)га берилади. Микропроцессор (МП) маълум давомийли (мисол учун 1s бўлган) импульслар ишлаб чиқаради ва уларни вақт селектори (ВС) нинг иккинчи кириш қисмларига узатади. Бу импульсларнинг давомийлиги импульсли генератор (ИГ) билан белгиланади. Вақт селектор (ВС) нинг иккала киришига таъсир қилаётган сигналга кўра, унинг микропроцессор белгилайдиган вақт давомийлиги билан чегараланган импульслар сони ҳосил бўлади. Вақт давомида ишлаб чиқарилган импульслар импульс ҳисоблагич (ИҲ) да саналади ва микропроцессор хотирасидаги частота константаси (доимийлиги) билан солиштирилади. Солиштириш натижаси рақамли дисплей (РД) га берилади. Рақамли ўлчаш асбоблари турли катталиклар ва параметрларни ўлчашда ишлатиладиган энг замонавий ва истиқболли ўлчаш воситаси ҳисобланади. Рақамли ўлчаш асбобларининг нархи аналогли асбобларга қараганда қиммат бўлишига қарамай, уларга бўлган талаб жуда юқори. Такрорлаш учун саволлар. Рақамли ўлчаш асбобларда ўлчаш сигналини қандай ўзгартиришлар қилинади? Рақамли ўлчаш асбобларининг структура схемасини чизинг ва унинг ишлашини тушунтиринг. Рақамли ва аналогли ўлчаш асбоблари нима билан фарқланади? Микропроцессорли рақамли ўлчаш асбобларининг имкониятларини ва хусусиятларини тушунтиринг. Микропроцессорли рақамли асбоблар аналогли асбобларга қараганда қандай афзалликларга эга? Фойдаланилган адабиётлар Нефедова В.И. «Метрология и радиоизмерения». Учебник. Москва «Высшая школа» 2003. Раннев Г.Г. Методы и средства измерений. Учебник для ВУЗов Издательство стереотип – М.; Издательство центр «Академия» 2004. 6. Ismatullaev P.R., Qodirova Sh.A. “Metrologiya asoslari”, o’quv qo’llanma, (kirillda) Tafakkur nashryoti, (lotinda) “ExtremumPress” nashryoti, 2012. Ismatullaev P.R., Abdullaev A.X. va boshq. Fizikaviy-kimyoviy o’lchashlar. O’quv qo’llanma. Toshkent, 2007. –180b. Ismatullaev P.R., A’zamov A.A. va boshq. Issiqlik texnikasida o’lchashlar. O’quv qo’llanma, Toshkent, 2007. –90b. B.E. Muxamedov. Metrologiya, texnologik parametrlarni o’lchash usullari va asboblari. Toshkent «O’qituvchi» 1991. –320 b. N.R.Yusupbekov, B.E.Muxamedov, Sh.M.G’ulomov. Avtomatika va ishlab chiqarish jarayonlarini avtomatlashtirish. Darslik, Toshkent, «O’qituvchi» 1997. –353 b. Download 273.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling