Расм. Мозайка ускунаси
Download 101.09 Kb.
|
maqola
- Bu sahifa navigatsiya:
- -расм. Мозайка ускунаси.
- -расм. Натижа муваффақиятли якунланганини ифодаловчи хабар.
- -расм. Растр калькулятор ускунаси ва уни тўлдиришнамунаси.
- -расм. Интерваллар қиймати ва унинг янги класс номи.
- -расм. Растрни кесиб олиш ускунаси ва параметрлари.
- -расм. Растр полигонга ускунасининг параметрлари.
2.2. Тадқиқот объектининг космик тасвирларини географик ахборот тизими дастурларида таҳлил қилиш Космик тасвирларни таҳлил қилиш жараёни бир неча босқичларда амалга оширилади. Биринчи навбатда бажариладиган вазифа бу юкланган растр маълумотларини яхлитлаштириш хисобланади. Яхлитлаш жараёни ГАТ тилида “мозайка” деб номланади. Бу жараён орқали 6 та космик тасвирлар мажмуасини ўз каналларига мувофиқ равишда боғлаб (ёпиштириб) беради. бу жараён икта канал учун такрорланади. Бу каналлар “NIR” ва “SWIR” каналлари учун бажарилади. Ушбу жараён ГАТ дастурларининг ускуналар панели орқали топилади ва ишга туширилади(-расм). -расм. Мозайка ускунаси. Ушбу ускуна параметрлари сифатида бир нечта бирихил каналга тегили растрлар юкланади(1), яхлитланган растрнинг жойлашиш манзили танланади(2), янги растрга ном берилади(3), пиксель тури танланади(4, 16 bit unsigned), каналлар сони киритилади(5, 1 та канал) ва “Run” тугмаси босилиб ускуна ишга туширилади. Ускуна ўз вазифасини бажариб бўлгач, унда экраннинг қўйи, ўнг қисмига ёзма хабар келиши унинг натижасини билдириб туради(-расм). -расм. Натижа муваффақиятли якунланганини ифодаловчи хабар. Ушбу жараёнлар якунига етгач икки канални бирлаштирувчи функция, харита алгебраси (растр калькулятор) ишга туширилади. -расм. Растр калькулятор ускунаси ва уни тўлдиришнамунаси. Растр калькуляцияси амалга оширилгач унда хам хабар (-расм) келади. Натижалар бирин-кетин қатламлар орасига қўшилиб боради ва харитада кўриниш беради. Растр калькулятор орқали хосил қилинган растр -1 ва 1 оралиғидаги қийматлар билан қопланган бўлади. Натижа растрини қайта классификациялаш (Реклассификация) ишлари бажарилади. Ушбу жараён хал қилувчи босқич ҳисобланади. Қайта классификациялаш орқали ер тури аниқланади ва бино, яшил ҳудуд хамда қуруқ ерларни ажратиб берувчи пиксель қийматлар интерваллари киритилади. -расм. Интерваллар қиймати ва унинг янги класс номи. Ушбу кўринишда классификация қилинган маълумотлар бизга турли қийматларни аниқлаш ва уларнинг қайси ер қопламасига тегишли эканлигини ўрганишга ёрдамлашади. Бу орқали ахоли пунктларида жойлашган биноларни, яшил ҳудуд ва бўш ерларни бир биридан ажртиб олиш мумкин. Бу турдаги ажратиб олиш “Machine Learning” номи билан фанга кириб келган. Бу жараён таҳлилни компютер ўзи бажариши хисобга олинган холда шундай номланган. Тўғридан тўғри таржима қилинганда бу атама “Ўрганувчи машина” ни ифодалайди. Ўрганувчи машинада турли ҳил таҳлил методлари хам мавжуд бўлиб, ускунани ишга туширишдан аввал методлардан бири танлаб олинади. Реклассификация қилинган растрни чегара бўйича кесиб олиш ускунасида қайта ишланади. Бу ускуна ГАТ дастурларида “Extract by mask” (Вырезать по маске) тасвирнинг чегара ичида жойлашган қисмини алоҳида растр объекти сифатида кесиб олади ва уни янги растрга айлантиради. Бу жараён ортиқча таҳлил зоналарини кесиб ташлашга ва вақтни тежашга хизмат қилади. Эътиборни таҳлил зонасига қаратиш самарали усули хисобланади. -расм. Растрни кесиб олиш ускунаси ва параметрлари. Кейинги босқичда реклассификация қилинган тасвир майдонли қатлам кўринишига ўтказилади. Бу хар бир классификация турининг майдонини аниқлаш учун хизмат қилади. Хар бир класснинг майдони аниқ пикесллар кесимида тасвирлаб берилади. Бу жараён ГАТ дастурлари тилида “Raster to Polygon” (Растр полигонга) деб номланади. -расм. Растр полигонга ускунасининг параметрлари. Download 101.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling