Илм ўрганишнинг қиймати
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Кимки илм излаб, йўлга тушган бўлса, Аллоҳ таоло унинг жаннатга борадиган йўлини енгиллаштиради”, – дедилар” (Сунани Термизий. 2646-ҳадис).
Изоҳ: Бу ҳадис илм олишга тарғиб қилмоқда. Илм олиш энг шарафли ишлардан биридир. Жаннатга кириш ҳар бир инсоннинг олий мақсади ва орзусидир. Илм йўли – жаннат йўлидир. Инсон илм излаб жаннатнинг йўлига тушади. Ислом дини мусулмонларни илм ва ҳикмат қаерда бўлса, уни топиб, ўрганишга ва шу мақсадда ҳар қандай қийинчиликлардан қўрқмасликка ундайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |