Реал секторнинг макроиқтисодий таҳлили режа
Миллий ҳисоблар тизимини асосий агрегатлари
Download 42.31 Kb.
|
маъруза матни (1) (1)
5.2. Миллий ҳисоблар тизимини асосий агрегатлари.
Моддий ишлаб чиқариш соф маҳсулот (МИСМ) марказий режа асосида ётувчи ҳаражат-маҳсулот жадвалидан келиб чиққан. МИСМ ва ЯИМ орасидаги фарқ шуки, МИСМ таркибига амартизация ва номоддий хизмат секторига қўйилган қийматнинг маълум қисми қўйилмайди. МИСМ таркибига моддий ишлаб чиқариш маҳсулотининг тақсимоти билан боғлиқ хизмат киради, масалан, транспортировка, сақлаш ва маркетинг. Бундай хизматларга моддий ишлаб чиқариш жараёни ―давоми деб қаралган. Бундан ташқари МИСМ таркибига ишлаб чиқариш жараёнида қўшимча қўшиладиган ресурслар таркибига кирмасада МИСМдан чиқариб ташланмаган. Шу билан бир вақтда авваллари марказлаштирилган режалаштириш қўлланилган турли мамлакатларда номоддий хизматлар орасида қайсилари кириши амалиётда турлича ҳал қилинган4. Корхона яратган қўшилган қиймат ишлаб чиқариш ҳажми билан оралиқ истеъмол фарқига тенг. ЯИМни барча ишлаб чиқариш бирликлари қўшилган қиймати суммаси каби олиш мумкин. ЯИМни яна бозор баҳоларида ва (омилларни) қийматлари бўйича ўлчаш мумкин. Кейинги усул даромадларни ўлчаш билан боғлиқ. У ялпи қўшилган қийматдан солиқлар минус ишлаб чиқариш субсидияси айрилганига тенг бўлган ихтиёридаги натижаниберади[6]. ЯИМ (омиллар қиймати бўйича) = ҳамма омиллар даромадларнинг суммаси (даромадларга солиқларни тўлашдан илгари) =W+OS (1) ЯИМ (бозор баҳолари бўйича) = ЯИМ (омиллар қиймати бўйича) ITS W=OS+ITS (2) Бу ерда: W – ишчиларга иш ҳақи ва бошқа тўловларни жамловчи кўрсаткич; OS – ишлаб чиқариш бирликлари жорий операциялардан олган янги фойда; ITS – субсидиялар чиқариб ташланган билвосита солиқлар; Мамлакат иқтисодиётининг ҳолати ва ривожланишини иқтисодиётни ҳамда унинг энг муҳим секторлари ва соҳаларини тавсифловчи кўрсаткичлар муайян даражасидан фойдаланган ҳолда баҳолаш ва таҳлил қилиш мумкин. Бу биринчи навбатда, МҲТ макроиқтисодий кўрсаткичлари – ЯИМ, ЯМД, МД, ТЯМД, шунингдек, умумлаштирувчи хусусиятга эга бўлган, асосий иқтисодий кўрсаткичлар деб номланувчи бошқа муҳим индикаторлардир5. Бундай кўрсаткичлар қаторига қуйидагилар киради.. Биричидан, мамлакат ЯИМнинг жорий нархлар бўйича миллий валютадаги ҳажмлари ва ҳажмларининг индекслари., Иккинчидан, асосий харажатлар бўйича ЯИМ таркиби., Учинчидан, ЯИМнинг муайян йил нархларидаги ҳажмлари ва ҳажмларининг индекслари., Тўртинчидан, реал ЯИМ миқдори ва динамикаси., Бешинчидан, иқтисодиёт асосий тармоқлари ва секторларининг агрегатга доир етакчи кўрсаткичлари, хусусан саноат ишлаб чиқариши ёки ишлов берувчи саноат маҳсулоти сотувларининг ҳажмлари ва ҳажмларининг индекслари., Олтинчидан, ишсизлик даражасининг стандарт кўрсаткичлари., Еттинчидан, фоизли қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли банк кредитлари., Саккизинчидан, муомаладаги пул массасини тавсифловчи пул агрегатлари (М1, М2, М3) ва уларнинг динамикаси., Тўққизинчидан, қурилиш ҳажмлари., Ўнинчидан, ички савдо., Ўн биринчидан, иш ҳақи ва даромадлари., Ўн иккинчидан, миллий валюта курси., Ўн учинчидан, ташқи савдо ва тўлов баланси. Ушбу кўрсаткичлар реал секторни таҳлил қилиш предмети ҳисобланади. Юқорида санаб ўтилган кўрсаткичлар мамлакат иқтисодиётининг ҳолатини тўғри ва аниқлик билан баҳолаш, унинг ривожланишини асосли тарзда прогноз қилиш имконини беради. Албатта, янада изчил ва чуқур таҳлил қилиш иқтисодиётнинг асосий секторларидаги вазиятни ўрнатишни талаб қилади. Асосий вазифа молиявий ва пул – кредит соҳасини таҳлил қилишдан иборат, лекин асосий иқтисодий кўрсаткичлар ягона тизимнинг қўлланиши маълумотларнинг таққосланишини, вақтга кўра ва турли мамлакатлар бўйича қиёсий баҳолаш имкониятини таъминлаган ҳолда буни бир хил тарзда амалга ошириш имконини беради. Мамлакат иқтисодий аҳволини янада батафсил таҳлил қилиш қўшимча кўрсаткичларни жалб қилишни ва таҳлилий ҳисоб-китобларни амалга оширишни талаб қилади. Миллий иқтисодиётнинг ҳолатини ва ривожланишини МҲТ макроиқтисодий кўрсаткичлари асосида таҳлил қилиш, биринчи навбатда, уларнинг тақдим эътилган даврдаги динамикасини ўрганиш ва баҳолашни назарда тутади. Бу ҳол иқтисодий ўсиш, шунингдек ЯИМ бўйича ҳам, унинг асосий таркибий қисмлари бўйича ҳам стагнация ёки иқтисодий пасайиш ҳақида фикр билдиришга асос бўлади6. Миллий иқтисодиёт ривожланиши жараёнларида турли макроиқтисодий кўрсаткичлар ўртасида маълум пропорциялар ёки тенглик таъминланиши лозим. Пропорция атамаси айнан тенгликни эмас, балки, бир бутунга кўра унинг бўлаклар нисбатини, ёки шу бўлаклар ўртасидаги нисбатни билдиради. Бунга мавзуимиз ЯМТД (ялпи миллий тасарруфдаги даромад) нинг Якуний истеъмол ва миллий жамғаришга бўлинишини мисол қилиб келтириш мумкин. Шу билан бирга иқтисодиётда мувозанат бўлиши учун айрим кўрсаткичларнинг айнан тенг бўлиши талаб этилади. Турли макроиқтисодий кўрсаткичлар ёки кўрсаткичлар гуруҳлари ўртасида мавжуд бўладиган, ёки мавжуд бўлиши иқтисодий қонуният ҳисобланган ўзаро тенгликка макроиқтисодий айният дейилади. Xаражатлар ва даромадлар кўринишида ҳисобланган ЯИМ кўрсаткичларининг ўзаро тенглиги асосий макроиқтисодий айният ҳисобланади. Y= C+ I + G + Xn Иккинчи бир макроиқтисодий айният инвестициялар ва жамғармалар ўртасидаги тенглик ҳисобланади. Инвестициялар миқдори мамлакатдаги жамғармалар миқдорига боғлиқ бўлади. Бу икки кўрсаткич ўртасидаги тенгликка эришиш макроиқтисодий барқарорликка эришишнинг муҳим шартидир. Агарда, миллий иқтисодиёт ташқи дунё билан ҳеч қандай алоқага эга эмас (Xn = 0) ва давлатнинг иқтисодиётга аралашуви нольга тенг (G = О) деб фараз қилинса, ЯИМ орқали ифодаланган ишлаб чиқариш ҳажми ШТД (шаxсий тасарруфдаги даромад) га тенг бўлади. Яъни: ЯИМ = ШТД = С + С айни пайтда:ЯИМ = С + И Бу ерда макроиқтисодий айният қуйидаги кўринишга эга бўлади: С + И = С + С ёки И = С Ушбу айниятдан кўриниб турибдики, уй xўжаликларининг жамғаришга бўлган истаклари тадбиркорликнинг инвестициялаш xоҳишларига қанча мос тушса, унда даромадлар ҳажми (C+С) ва ялпи xаражатлар (И+C) ҳажми тенглигига ёки ишлаб чиқаришнинг мувозанат даражасига эришиш имконияти шунча кўпаяди. Айтайлик, мамлакат иқтисодиёти очиқ, яъни экспорт-импорт алоқалари йўлга қўйилган бўлсин, шунингдек солиқ солиш ва трансферт тўловлари кўринишида давлат аралашуви ҳам мавжуд дейлик. Бундай ҳолатда жамғариш тушунчаси мураккаблашиб, қуйидаги кўринишга эга бўлади: С = Сп + Сг + Сx Бу ерда: Сп - xусусий жамғармалар; Сд - давлат жамғармалари; Сx - бошқа мамлакатлар жамғармалари. Бунда xусусий жамғармалар даромадлар (У), трансферт тўловлари (ТР), давлат заёмлари бўйича фоизлар йиғиндисидан (Н) солиқлар (Т) ва истеъмол (С) xаражатлари йиғиндисини айириш натижасига тенг бўлади. Сп = (У + ТР + Н - Т) - С Давлат жағмармалари қуйидаги миқдорга тенг бўлади: Сг = (Т - Т Р - Н) - Г Агар давлат жамғармалари нольга тенг бўлса, давлат бюджети мувозанатлашганини, жамғаришнинг манфий миқдори эса бюджет тақчиллигини (ВТ) билдиради: ВТ = - Сг Бу ерда: ВТ - бюджет тақчиллиги миқдори. Бошқа мамлакатлар жамғармаларини топиш учун ташқи дунёнинг бизнинг импортимиз ҳисобига олган даромадларидан уларнинг бизнинг экспортимизга сарфланган xаражатлари айирилади. Сx = М - X ёки Сx = -Xn Агар мамлакат экспортга нисбатан кўпроқ импорт қилса, табиийки, даромадларнинг бир қисми xорижда қолади ва кейинчалик xорижий шериклар ундан мамлакатимизда кўчмас мулк ва молиявий актив сотиб олишда фойдаланади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам барча турдаги жамғармаларнинг умумий йиғиндиси инвестицияларга тенг бўлади: Сп + Сг + Сx = (Y + ТР + Н - Т ) - С + ( Т - Т Р - Н )) - Г + (-Xn) ёки Сп + Сд + Сx = Y - С - Г - Xn С = C + И + Г - X н - C - Г - X н С = И Демак, иқтисодиётдаги инвестиция xаражатлари нафақат ички жамғармалар ҳисобига, балки ташқи дунё жамғармалари ҳисобига ҳам амалга оширилиши мумкин. Мамлакатда инвесторларга кафолатланган юқори фойда олиши учун шарт-шароитлар яратилиши xорижий инвесторлар оқимининг ўсишига олиб келувчи муҳим шартлардан биридир. Кейнсчилар фикрига кўра, С=И айниятга бозор меxанизмлари воситасида тасодифангина эришилади, xолос. Чунки инвесторлар ва жамғарувчиларнинг режалари ўзаро мос келавермайди. Шу туфайли давлат тўғри иқтисодий сиёсат юргизиши ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлаши шарт. Download 42.31 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling