Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары
МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
Download 1.44 Mb. Pdf ko'rish
|
Муғалим журнал 6-2 2022
МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
130 Таълимдаги янгилик-ўзгариш – бу анъанавий ўқув технологиясини ўзгартирадиган, унинг тадқиқот характерини таъминлашга, изланиш асосидаги ўқув-билиш фаолия- тини ташкил этишга йўналтирилган инновация. Таълимга изланиш нуқтаи-назаридан ёндашиш, энг аввало, ўқувчиларда янги билимларни мустақил излаш тажрибасини шакллантириш ва уларни янги шароит¬ларда қўллаш, ижодий фаолият тажрибасини шакллантиришни назарда тутади. Ҳозирги вақтда мамлакатимиз таълим муассасасаларида турли педагогик иннова- циялар қўлланилади. Бу, энг аввало, таълим муассасасининг анъаналари ва мақомига боғлиқ. Шундай бўлишига қарамасдан қуйидаги энг характерли инновацияларни санаб ўтиш мумкин: ўқув предметларини ўқитишда ахборот-коммуникацион техно- логияларни қўллаш; масофавий таълим, лойиҳалаш методлари; ўқувчилар шахсини шакллантиришга йўналтирилган таълим; интеллектуал ривожланиш монторинги, тарбиялаш технологиялари, дидактик технологиялар, портфолио технологияси. Профессионал таълимда инновацион технологиялар дейилганда турли педагогик янгиликларни яратиш, қабул қилиш, баҳолаш, ўзлаштириш ва амалда тадбиқ этиш тушунилади. Бунда педагогик янгиликлар бир бутунликда қаралади. Инновацион тушунчаларни шакллантириш таълим муасасасаларида инно- вацион технологияларни қўллашнинг ташкилий-педагогик шарт-шароитларини ишлаб чиқиш имконини беради. Чунки улар профессионал таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг зарурий методологик воситаси ҳисобланади. Хулоса қилиб атганда, инновацион фаолият ўқув-тарбия технологиясини тизимли ислоҳ қилишдан иборат. Инновацияларнинг самарадорлиги тўғрисида уларнинг ўзлаштирилиши натижаларига қараб фикр юритилади. Бундай натижалар қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин: янги педагогик восита, метод, ўқитиш тех- нологияси, шахсий тажриба, янгича фикрлаш. Ўқитиш технологияси ўқув фаолияти жараёнида қўлланилади. Бундай фаолиятни профессионал таълим муассасаларида амалга ошириш зарур. Зеро, бўлажак мутахассисни ўз ўқув фаолияти мазмунини мустақил белгилашга ҳамда эгалланган билим ва малакаларини келгусида ишлаб чиқариш фаолиятида амалий қўллашга ўргатиш муҳим масала ҳисобланади. Адабиётлар: 1. Khakimov J.O. Documenting procedures for implementing the process of project teachers to computer projects. International Journal of Advanced Science and Technology. 019, 28(20), pp. 881–889. 2. Xakimov J.O. Ta’limda axborot texnologiyalari. Darslik. – Tоshkеnt, “Shamsuddinxon Boboxonov” NMIU, 2022. – 274 b. 3. Xakimov J.O., Jalilov A.A. Yangi informatsiyani taqdim etishning faol metodlari. “Innovatsion texnika va texnologiyalarning muammo va istiqbollari” mavzusidagi Respublika ilmiy va ilmiy-texnik anjumani. Ilmiy ishlar to‘plami. – Toshkent. ToshDTU, 5-6 aprel, 2019. – 421-423 b. 4. Ходжабаев А., Хакимов Ж., Усмонов Ж. Талабаларнинг ахборот коммуникацион тайёргарлигини компьютерли лойиҳалаш воситалари асосида такомиллаштириш модели. Касб-ҳунар таълими. – Тошкент: 2020. -№1. -Б. 33-35. РЕЗЮМЕ Бугунги кунда профессионал таълимдаги инновациялар ўзининг сифатли технологиялари билан машҳурдир. Улар Ўзбекистонда профессионал таълимнинг барча дастурларида ривожланмоқда. Мақолада профессионал таълимдаги инновацияларнинг мазмун ва моҳияти, жорий этилиш босқичлари, замонавий инновацион технологиялари ҳақида сўз юритилган. РЕЗЮМЕ Сегодня инновации в профессиональном образовании славятся своими качественными технологиями, которые развиваются во всех программах узбекского образования. Это является важнейшим уровнем раз- вития нашего общества. В статье раскрывается содержание и сущность, этапы реализации, современные инновационные технологии в профессиональном образовании. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling