Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары


МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet196/207
Sana06.10.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1693302
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   207
Bog'liq
Муғалим журнал 6-2 2022

МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
195
Аксеологик ёндашув асосида бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларида акмео-
логик мотивацияни ривожлантиришнинг муҳим шарти жисмоний фаолиятни ҳаётий 
қадриятга, турмуш тарзига, кундалик ишига айлантириш ҳисобланади. Мамлака-
тимизда мактабгача таълим муассасалари, мактаблар, лицей ва коллежларда ҳам 
жисмоний тарбияга алоҳида урғу бериш орқали жамиятда юксак жисмоний барка-
молликни шакллантириш билан бирга келажак авлодни соғлом қилиб тарбиялаш 
мақсад қилинган. Бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларини эса етук кадр ва кучли 
мутахассис бўлиб етишишларида ҳам жисмоний соғломлаштириш фаолиятининг 
ўрни юқори ҳисобланади. Чунки соғлом танада интеллектуал қобилият ва салоҳият 
бўлади. Шундай экан, биринчи навбатда, бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларини 
жаҳон стандартларига жавоб берадиган рақобатбардош кадрлар қилиб тарбиялаш 
талаб этилади. 
Бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларида акмеологик мотивацияни ривожлан-
тиришда биринчи навбатда қуйидаги взифаларни бажариш талаб этилади:
1. Бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларида касбга қизиқиш, масъулиятли 
бўлиш, касбий жавобгарлигини унутмаслик, меҳнатга муҳаббат орқали ижтимоий-
педагогик фаолликни тарбиялаш. 
2. Бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларида ғайрат, шижоат, ташкилотчиликка 
оид малака ва кўникмаларни шакллантириш.
3. Бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиалрида соғлом турмуш тарзини қарор топ-
тириш, гигиеник маданиятни шакллантири.
4. Бўлажак ўқитувчиларда саломатликни мустаҳкамлаш, турли касалликлардан 
химоялаш ва иммунитетни ошириш.
5. Бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларида жисмоний зўриқишлар, тана, бел ва 
қўл мушакларининг умумий ва статик чидамлилигини ошириш, турли қийинликдаги 
ҳаракатларни тез ва аниқ бажариш, чаққонлик, чидамлиликни ўстириш.
6. Бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларида диққатни бир жойга жамлай олиш 
сифатини, тезкор фикр юритиш, ирода сифатлари - мақсадга интилиш, интизомлилик, 
ташаббускорлик, қатъийликни шакллантириш.
Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш бўлажак жисмоний тарбия 
ўқитувчиалри шахсиятини ривожлантириш билан бирга уларнинг қадди-қоматини 
келиштиради. Шунингдек, марфологик ва функционал ўзгаришлар содир бўлади, 
тана тузилиши, вазни, мушак кучи, ўпканинг тириклик сиғими кўкрак қафаси экскур-
сияси юқори кўрсаткичларга эга бўлади, ақлий, ахлоқий сифатлари тарбияланади. Бу 
борада жисмоний тарбия таълимининг аҳамияти юксак ҳисобланади. 
Адабиётлар:
1. Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон стратегияси. –Тошкент.: Ўзбекистон. 2021. –Б. 217-219. 
2. Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга 
Мурожаатномаси (2018 йил 28 декабрь). // Халқ сўзи, 2018 йил 29 декабрь.
3. Подласый И.П. Педагогика. – М.: ВЛАДОС, 1996. –С.432.
4. Педагогика: педагогические теории, системы, технологии / С.А.Смирнов [и др.]. – М.:Академия, 
1998. – С.16.; Перегудов Ф.И. Введение в системный анализ. – М.: Высшая школа, 1999. –С.367.
5. Даукеева А.О. Бўлажак ўқитувчиларнинг акмеологик компетентлигини ривожлантиришнинг психо-
логик- педагогик шартлари. –Нукус.: НДПИ. 2020. –Б. 13-14.
6. Худойқулов Х, Хайитов А. Бўлажак ўқитувчиларда акмеологик позицияни шакллантириш техноло-
гияси// «Рolish science journal» SCIENCECENTRUM.PL ISSUE 3(36) PART 2 –Б. 146.
РЕЗЮМЕ
Мақолада тадқиқотларимиздан келиб чиққан ҳолда жисмоний тарбия ўқитувчиларида акмеологик 



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling