Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары


МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet198/207
Sana06.10.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1693302
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   207
Bog'liq
Муғалим журнал 6-2 2022

МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
197
дан иборат бўлиб қолаверади.
Келажак авлод ҳақида қайғуриш, жисмоний ва маънавий соғлом авлодни тар-
биялаб етиштиришга интилиш бизнинг миллий ҳусусиятимиздан биридир. Худди 
шундай бугунги кун ҳар бир оиласи ва жамият олдида турган муҳим вазифа ҳам шу 
ҳисобланади. Ота-она фарзанд кўриш ва уни тарбиялаш орзуси билан яшар экан
унинг келажакда етук инсон, комил шахс бўлишини истайди. Бу масала ҳар бир педа-
гог, таълим муассасининг ҳам жамият олидаги бурчи бўлиб, ота-она каби устозлар 
ҳам шогирдларини етуклик сари даъват этади. Демак, оқил фарзанд нафақат ота-она, 
балки устоз, қолаверса жамиятнинг, юртнинг бахту-иқболидир. Шундай экан, “таъ-
лим-тарбия каби муҳим ва стратегик масалага эскича қараш, эскича билим ва тизим 
билан ёндашиш мутлақо мумкин эмас. Бу борада энг замонавий ва илғор тизимни 
яратмасак, олдимизда кўндаланг бўлиб турган биронта муаммони ечолмаймиз”[1]. 
Бу ишларни “жамиятнинг тарбияга бўлган муносабатини бутунлай ўзгартирмасдан 
туриб”, амалга ошириб бўлмайди. 
Психолог олим Б. Умаров мазкур муаммонинг субъектив сабабларига 
қуйидагиларни киритади: “Хулқ оғишининг субъектив сабабларига ўсмир шахсининг 
қизиқиш ва эҳтиёжлари, дунёқараш ва маънавий олами, мақсад ва йўналишлари, 
қадриятлари, ҳуқуқий онги, ҳаётий режалари, турмуш тарзи ва мотивлари киради. 
Субъектив шарт-шароитларга эса аҳолининг демографик ва ижтимоий-психологик 
хусусиятлари, хусусан, этнопсихологик жиҳатлари, характери, темпераменти, ёши 
ва жинси мансуб. Объектив сабаблар сифатида жамиятдаги носоғлом муҳит, шарт-
шароит, иқтисодий ва сиёсий беқарорлик, кичик ижтимоий гуруҳлардаги ижтимоий-
психологик шароит, кишилар билан муносабатлар намоён бўлади”[2]. Худди шундай 
биз ҳам ўсмир ёшдаги талаба ёшларнинг руҳиятидаги салбий ўзгаришларнинг субъ-
ектив омилларига: ўсмир шахсининг шаклланиш жараёнидаги муаммолар, уларнинг 
темпераментидаги хусусиятларни киритдик. 
Умуман олганда талаба ёшлар руҳиятидаги ўзгаришлар бирор-бир шахсга хос 
субъектив хулқ-атвор натижаси эмас, балки субъектив ва объектив омиллар, шарт-
шароитлар, муносабатлар натижаси сифатида юзага келади. Ўқувчилар руҳиятидаги
салбий ўзгаришларнинг келиб чиқиш сабаблари бир неча омиллар таъсирида содир 
бўлади. Бизнингча улар қуйидагилар ҳисобланади:
1. Оилавий муҳитнинг носоғломлиги. Ўқувчилар руҳиятида ижобий ва салбий 
ўзгаришлар бўлиши оилавий муҳитнинг соғломлиги биринчи омил ҳисобланади. 
Бизга маълумки, оиладаги муҳит: ота-она ва уларнинг ўсмир ёш билан муносабати
оилавий хотиржамлик, катталарнинг ўзаро бир-бирларига бўлган ишончи ва ҳурмати 
ўсмир хулқ-атворининг шаклланишида муҳим аҳамиятга эга. Аксинча, оиладаги 
келишмовчилик, низолар, ота-она ва катталарнинг номақбул ҳатти-ҳаракати ўсмир 
хулқ-атворига салбий таъсир этмай қолмайди. Доимий жанжал ва можароли оила-
ларда тарбияланаётган ўспирин, ўсмирларда қўрқув, иродасизлик, қорқоқлик куза-
тилади ва бундай ҳолатлар лоқайдлик, нописандлик, мустақил фикрнинг йўқлиги 
шаклида намоён бўлади, баъзиларида доимий ўзиларини бошқаларга кераксиз деб 
ҳисоблаш, тортинчоқлик, мослаша олмаслик, мулоқотчанликнинг пасайиши зўрайиб 
боради.
2. Ота-оналарда тарбия психологияси ва физиологияси, педагогикасига доир 
билимларнинг етишмаслиги. Афсуски, кузатишларимизга кўра айрим ота-оналарда
тарбия физиологияси, психологиясига оид билимлар етишмайди. Шу боис улар 
фарзандлари хулқ-атворида бўлаётган салбий ўзгаришлар сабабини англай олиш-
майди. Натижада уларда бирмунча эгоистлик ҳосил бўлади. Ўз навбатида ўсмирнинг 



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling