Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары


МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/207
Sana06.10.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1693302
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   207
Bog'liq
Муғалим журнал 6-2 2022

МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
132
жуда паст баҳо камдан-кам ҳолда қўйилиши ва бунда ҳам ўқувчига уни тўғрилаш, 
яъни яхши баҳога ўзгартириш имконини бериш лозим.
Профессионал таълим муассасаларида ўқитишнинг фаол методларини қўллашдан 
асосий мақсад ўқитувчилар ва ўқувчилар жамоаси фаолияти изчиллигини таъминлаш 
ҳамда уни мақсадга йўналтирилган ҳолда ташкил этишдир.
Ўқитишнинг фаол методлари қаторига “Синквейн”, “Семинар-мусобақа”, “Тани-
шув”, “Зинама-зина”, “Ақлий ҳужум”, “Чархпалак”, “Кластр”, “Бумеранг”, “3х4”, 
“Резюме”, “Муаммоли”, “Лабиринт”, “Блиц-сўров”, “Скарабей”, “Мулоқот”, “Сце-
нарий”, “Қарорлар шажараси”, “Тарози”, “Думалоқ стол” ва бошқаларни киритиш 
мумкин.
Қуйида таълим амалиётида фойдаланилаётган фаол методлардан бир нечтаси-
нинг моҳияти ва улардан фойдаланиш борасида сўз юритамиз.
“Синквейн” методи. “Синквейн” сўзи французчадан олинган бўлиб, “беш қадам” 
сўзига тўғри келади. “Синквейн”да нарса ёки ҳодиса ҳақидаги фикр қисқа кўринишда 
ифодаланади. “Синквейн” методида мавзуга оид маълумотлар 5 қаторга ёзилади.
1. Биринчи қаторда мавзу бир сўз билан (одатда, от билан) ифодаланади.
2. Иккинчи қаторда мавзуга жуда мос келадиган иккита сифат берилади.
3. Учинчи қаторда мавзуга оид учта феъл (ҳаракатни ифодаловчи сўз)дан фойда-
ланилади.
4. Тўртинчи қаторда муҳокама этувчиларнинг мавзуга доир ҳиссиётини ифода-
ловчи жумла тузилади. У тўрт сўздан иборат бўлади.
5. Бешинчи қаторда мавзунинг моҳиятини ифодаловчи битта сўз берилади. У мав-
зунинг синоними бўлади.
Синквейн маълум мавзу ўрганилгандан сўнг тузилса, унинг моҳияти янада тушу-
нарли бўлади. “Синквейн” ўқув материаллари мазмуни ҳақида ўйлашга, мураккаб 
ахборотни синтезлаш ва хотирада узоқ сақлашга ёрдам беради.
“Ҳамкорликда ўқиш”. Бунда ўқиш кичик гуруҳларда олиб борилади. Кичик 
гуруҳлар билан ишлашнинг турли шакллари мавжуд. Масалан, ўқитувчи ўқувчиларга 
ўқув материалини жуфт-жуфт ўрганишни таклиф этиши мумкин. Бу ҳолда ўқув 
материали икки ўқувчи томонидан ўрганилади, муҳокама этилади ва натижани 
биргаликда баён этадилар. “Ҳамкорликда ўқиш”ни 4-7 ўқувчидан иборат бир неча 
кичик гуруҳларда ҳам ташкил этиш мумкин. Ҳар бир гуруҳга аниқ топшириқ бери-
лади. Топшириқни ўқувчилар биргаликда ўрганиб, муҳокама этишади. Натижани 
гуруҳнинг бир аъзоси умумий гуруҳга баён этади. Бошқа ўқувчилар унинг маълумот-
ларини тўлдириши, қўшимчалар киритиши, изоҳлар бериши мумкин.
“Мунозара” методи. Дарс давомида ўқитувчининг тўхтовсиз сўзлаши ёки айрим 
ўқувчиларнинг ўзаро фикр алмашишини мунозарадан фарқламоқ лозим. Мунозара 
фақат ўқитувчи ва ўқувчилар мулоқоти шаклида ўтказилса ҳам самарали бўлмайди.
Ўқувчилар ўзаро фикр алмашиш орқали мунозарага киришсалар, уни ўқитувчи 
турли кўрсатма, савол ва бошқа усуллари билан бошқариб туради.
“Инсерт” методи. Ушбу метод ўзлаштирилиши кўзда тутилган янги мавзу бўйича 
ўқувчиларнинг муайян тушунчаларга эга эканлигини аниқлаш ва уларда матнни 
таҳлил этиш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади. Методни қўллаш 
қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади: кичик гуруҳлар шакллантирилиб
улар номланади; ҳар бир гуруҳдан ўзлаштирилиши режалаштирилаётган мавзуга 
оид икки фикр билдириш сўралади; ўқувчилар навбатма-навбат ўз мулоҳазаларини 
баён этадилар; баён этилган фикрлар доскага ёзиб борилади; сўнгра ўқитувчи янги 
мавзу моҳиятини ёритувчи матнни гуруҳларга тарқатади; гуруҳлар матн билан тани-



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling