Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары


МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/207
Sana06.10.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1693302
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   207
Bog'liq
Муғалим журнал 6-2 2022

МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
133
шиб, матн ва ўзлари билдирган фикрларнинг бир-бирига қай даражада мос келишини
аниқлайдилар; гуруҳ аъзолари шахсий қарашларини ифода этадилар ва махсус белги-
лар сони умумлаштирилади; гуруҳ аъзолари орасидан етакчилар белгиланади; етакчи-
лар синф жамоасини гуруҳ натижалари билан таништирадилар; гуруҳларнинг ёнда-
шувлари умумлаштирилиб, якуний хулоса чиқарилади.
Юқоридаги талаблар асосида мутахассислар тайёрлаш учун, биринчидан, ўқув 
жараёни замонавий жиҳозлар, дидактик воситалар ва адабиётлар билан таъминланиши, 
иккинчидан, педагоглар юксак касбий маҳоратга эга бўлиши, учинчидан, ўқувчиларни 
мустақил таълим олишга тайёрлаш лозим. Ўқувчиларнинг мустақил билим олишла-
рида ўқитишнинг фаол методлари жуда қўл келади. 
Ўқитишнинг фаол методларини қўллашда қуйи¬даги қоидаларга риоя қилиш тав-
сия этилади: фаннинг ўқув дастурини ўрганиш ва таҳлил қилиш; ўқув материалини 
назарий, амалий ва мустақил иш машғулотлари учун ажратиш; ҳар бир мавзу бўйича 
ўқув мақсадларини аниқ белгилаш; ўқитиш жараёнини лойиҳаштириш; ҳар бир 
машғулот учун дарс ишланмаларини тайёрлаш; ўқитишнинг фаол методлари ва тех-
нологияларини танлаш; таълим технологияси ва шаклларини танлашда ўқувчиларнинг 
ёши ва психологик хусусиятларини эътиборга олиш; топшириқлар тўпламини ишлаб 
чиқиш; ўқитиш жараёнини босқичма-босқич амалга ошириш; ўқитишда замонавий 
дидактик воситалардан фойдаланиш; ҳар бир мавзу бўйича баҳолаш воситалари ва 
мезонларини ишлаб чиқиш; таълим натижаларини таҳлил қилиш ва йўл қўйилган хато-
ларни бартараф этиш. 
Замонавий таълимни ташкил этишга қўйиладиган муҳим талаблардан бири ортиқча 
руҳий ва жисмоний куч сарф этмай, қисқа вақт ичида юксак натижаларга эришишдир. 
Албатта, қисқа вақтда муайян назарий билимларни ўқувчиларга етказиб бериш
уларда маълум фаолият юзасидан кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш, шунингдек 
ўқувчилар фаолиятини назорат қилиш, улар томонидан эгалланган билим, кўникма 
ҳамда малакалар даражасини баҳолаш ўқитувчидан юксак педагогик маҳорат ҳамда 
таълим жараёнига нисбатан янгича ёндашувни талаб этади .
Педагогик технология ўз моҳиятига кўра субъектив хусусиятга эга, яъни ҳар бир 
педагог таълим ва тарбия жараёнини ўз имконияти, касбий маҳоратидан келиб чиққан 
ҳолда ижодий ташкил этиши лозим. Қандай шакл, метод ва воситалар ёрдамида таш-
кил этилишидан қатъий назар ўқитишнинг интерфаол технологиялари қуйидагиларга 
имкон бериши керак:
‒ педагогик фаолият (таълим-тарбия жараёни) самарадорлигини ошириш;
‒ ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида ўзаро ҳамкорликни қарор топтириш;
‒ ўқувчилар томонидан ўқув предметлари бўйича пухта билимларнинг эгаллашини 
таъминлаш;
‒ ўқувчиларда мустақил, эркин ва ижодий фикрлаш кўникмаларини шаклланти-
риш;
‒ ўқувчиларнинг ўз имкониятларини рўёбга чиқара олишлари учун зарур шарт-
шароитларни яратиш;
‒ педагогик жараёнда демократик ва инсонпарварлик ғояларининг устуворлигига 
эришиш.
Хулоса қилиб айтганда, ўқитишнинг фаол методларидан мажбуран фойдаланиш 
мумкин эмас. Аксинча, тажрибали ўқитувчилар томонидан асосланган ёки улар томо-
нидан қўлланилаётган илғор педагогик технологиялардан фойдаланиш ва уларни ижо-
дий ривожлантириш мақсадга мувофиқ. Бу эса таълимда самарали натижаларга эри-
шишга олиб келади.



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling