Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары
МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
Download 1.98 Mb. Pdf ko'rish
|
OAK qaraqalpoq
МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
127 Бўлажак иқтисодиёт соҳаси мутахассисларда аналитик тафаккурни ривожланти- ришда теран тафаккур қилиш ва шубҳалана билиш усулини шакллантириш ҳам жуда муҳимдир. Тафаккур воқеликни онгда умумий тарзда акс эттириш жараёни бўлиб, у ҳам маълум бир ижодий фаолликдир. Аналитик тафаккур орқали бўлажак иқтисодчи аниқ вазиятларда ўзи учун ва касбий фаолияти доирасида муҳим, қулай ва фойдали қарорлар қабул қила олади. Замонавий педагогика бўлажак иқтисодчиларга иқтисодий фактларни ва назарияларни ёдлатишдан узоқлашиб, билим бериш билан бирга уларни тафаккур қилишга ундаш ва ёндашув бериш амалиётига ўтмоқда. Анъанавий маъруза- лар ва машғулотлардан кўра мустақил таълимни, эркин изланиш, қолиплардан чиққан ҳолда педагог билан фақат маълум мавзу юзасидан фикр алмашиш ёки баҳслашиш фойдали эканлиги намоён бўлмоқда. Бу эса назарий билимларни амалиётда қўллаш кўникмасини ҳам шакллантиради. Умуман олганда, бўлажак иқтисодчиларнинг ақлий қобилиятини ўстиришда фалсафий фанларнинг ўрни юқори эканлигини англаш ва ушбу фанлар тажрибаларидан педагогик амалиётларда, машғулотларда фойдаланишни йўлга қўйиш зарурлигини келтириб чиқаради. Аналитик тафаккур учун шарт-шароит, замин яратиш учун педагогнинг ўзи ана- литик тафаккурга эга бўлиши билан бирга талабаларга дарсликдан ташқари янги ва муаммоли материални ҳам бериб бориши керак. Бу аналитик тафаккурни ривожланти- ришнинг биринчи босқичини ташкил этади. Иккинчи босқичда педагог бўлажак иқтисодчини шу янги материал устида фикрлаб кўриш ва унга нисбатан ўз муносабатини билдиришга таклиф қилади. Бунда фикрлаб кўриш учун муайян вақт ажратиш керак. Бунда талабалар орасида жонли фикр алмаши- нуви жараёни бўлишига йўл қўйиш зарур. Учинчи босқичда бўлажак иқтисодчиларнинг муҳокама этилган материал юзаси- дан баҳоловчи, хулосавий фикрларни эшитиш. Бунда улар фикрларининг асосланган- лиги ва аниқ бўлишини талаб қилиш зарур. Айни пайтда бўлажак иқтисодчида муайян масалалар ечимига нисбатан интуитив ишонч, эътиқод мавжуд бўлиши, лекин бу тафаккурда юзага чиқмаслиги ҳам мумкин. Бундай ҳолларда педагог ё талабанинг интуитив ишончини рационал асослашланишига ёрдам бериши, ёки масаланинг ўзидан келиб чиққан ҳолда унга ҳозирча ўз фикрини ифодаламасдан, четда туришига рухсат бериши ҳам мумкин. Адабиётлар: 1. Ғозиев Э.Тафаккур психологияси. -Тошкент.: Ўқитувчи. 1990. –Б. 27. 2. Райзберг Б.А. Психологическая экономика: Учебное пособие. – Москва.: ИНФРА-М, 2019. В.78. РЕЗЮМЕ Мазкур мақолада бўлажак иқтисодчиларда аналитик тафаккурни ривожлантиришнинг педагогик маз- муни, иқтисодий фанларни ўтилиш жараёни, ютуқ ва камчиликлари, иқтисодий тафаккур салоҳитини яра- тишдаги ўрни, техника йўналишидаги ОТМларда иқтисодий фанларни ташкил этишдаги муаммолар ва уни бартараф этишга инновацион ёндашулар тадқиқ этилган. РЕЗЮМЕ В данной статье рассматривается педагогическое содержание развития аналитического мышления у будущих экономистов, процесс перехода экономических наук, достижения и недостатки, роль экономиче- ского мышления в создании потенциала, проблемы в организации экономических наук в вузах технического направления и инновационные подходы к их устранению. SUMMARY This article examines the pedagogical content of the development of analytical thinking in future economists, the process of transition of Economic Sciences, achievements and disadvantages, the role of Economic Thinking in creating potential, problems in the organization of Economic Sciences in universities in the technical direction and innovative approaches to its elimination. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling