Referat Mavzu: Axborot xavfsizligini boshqarish tizimlari. Ax xavflarni boshqarishga kirish fanidan


Download 283.64 Kb.
bet5/7
Sana26.03.2023
Hajmi283.64 Kb.
#1297481
TuriReferat
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Mustaqil ish №1

Чиқиш маълумотлари
Тизим ва унинг носозлик турлари, шунингдек, носозлик сенарийлари ҳақида тушунчаларга эга бўлиш талаб қилинади.
Қуйидаги тартиб қўлланилади:

  1. Критик (ёки бошланғич) ҳодисани аниқланг (бу носозлик дарахтининг охирги ҳодисаси ва "ҳодиса" дарахтининг бошланиш ҳодисаси).

  2. Воқеа сабабларини аниқлаш учун носозлик дарахтини ишлаб чиқилади ва текширилади. Бунда ҳам носозлик дарахтини таҳлил қилишда ишлатиладиган белгилардан фойдаланилади.

  3. Ҳолатлар кўриб чиқиш тартибини аниқланг. Бу мантиқий кетма -кетлик бўлиши керак, масалан, улар содир бўлган вақт кетма-кетлиги.

  4. Ҳар хил ҳолатларга қараб оқибатларнинг пайдо бўлиш йўлларини яратинг Бу босқич "вазиятлар-дарахти"ни қуришга ўхшайди, лекин вазиятлар-дарахти шохлари муайян шарт кўрсатилган блок сифатида тасвирланади.

  5. Ҳар бир шартли блокнинг носозлиги мустақил бўлиши шарти билан, ҳар бир оқибат эҳтимолини ҳисоблаш мумкин. Бунинг учун шартли блокнинг ҳар бир чиқишига (мос келадиган носозлик дарахтлари ёрдамида) эҳтимолларни тайинлаш керак. Муайян натижага олиб келадиган ҳар қандай воқеалар кетма -кетлиги эҳтимоли, кўриб чиқилаётган натижага олиб келадиган ҳар бир шартлар кетма -кетлигининг эҳтимолларини кўпайтириш орқали аниқланади. Агар бир нечта ҳодисалар кетма -кетлиги бир хил оқибатларга олиб келадиган бўлса, унда барча кетма -кетликларнинг эҳтимоллиги қўшилади. Агар кўриб чиқилаётган кетма -кетликдаги шартларнинг ишламай қолиши ўртасида боғлиқликлар мавжуд бўлса (масалан, электр таъминотининг узилиши бир нечта носозликларни келтириб чиқариши мумкин), унда боғлиқликларни ҳисоблашдан олдин аниқлаш керак.

Чиқиш маълумотлари
Сабаб-оқибат таҳлил натижаси - бу тизим қандай қилиб носозликка учраши мумкинлиги, унинг сабаблари ва оқибатларини кўрсатувчи схематик тасвири, шунингдек, ҳар бир мумкин бўлган оқибатларнинг эҳтимоллиги миқдорий баҳосини аниқлашга ёрдам беради. 2.3-расмда сабаб оқибат таҳлилига мисол келтирилган.
2.3-расм. Сабаб-оқибат таҳлили
Ушбу таҳлилда ҳодиса сифатида маълумотларни сирқиб чиқиши ҳодисаси олинган.
Афзалликлари ва камчиликлари
Сабаб-оқибат таҳлили "вазиятлар дарахти" ва носозлик дарахтини биргаликда таҳлил қилиш билан бир хил афзалликларга эга. Сабабий таҳлил тизимнинг ҳар томонлама кўринишини беради
Камчиликлари шундан иборатки, бу усул схемани тузишда ҳам, миқдорий аниқлашда боғлиқликларни ҳисобга олиш усулида ҳам, "хато дарахти" ва ҳодисалар "дарахти" ни таҳлил қилишдан кўра мураккаброқдир.
Рад этиш дарахтининг таҳлили(FTA) – бу тадқиқ қилинаётган кутилмаган ҳодисаниннг пайдо боълишига ёрдам берувчи омилларни аниқлаш ва таҳлил этиш усулидир. Тадқиқ қилинаётган омиллар ажратиш(дедуксия) ёрдамида аниқланиб, мантиқий тарзда қурилади ҳамда ушбу омиллар ва уларнинг охирги воқеа билан мантиқий алоқаси диограммада дарахт коъринишида акс эттирилади.
Рад этиш дарахтида коърсатилган омиллар - компютер ускуналари ишламай қолиши билан боғлиқ ҳодисалар, инсон хатолари ёки кутулмаган ҳолатга олиб келиши мумкин боълган бошқа ҳодисалар боълиши мумкин.
FTA мисоли 2.4-расмда коърсатилган.
Қоъллаш соҳаси
Агар бошланғич ҳодисалар эҳтимолининг қиймати маълум боълса, оҳирги ҳодисани содир боълиш эҳтимолини ҳисоблашда баҳолаш миқдорини, якуний ҳодисага олиб борилишини, рад этиш сабаблари ва йоълларини аниқлашда сифатли баҳолаш учун рад этиш дарахти усулидан фойдаланиш мумкин.
Мазкур усул рад этиш сабабларини аниқлаш учун тизимни лойиҳалаш босқичларида фойдаланиш мумкин. Шунингдек лойиҳа вариантларини танлашда ҳам ишлатилади. Асосий рад этиш турлари ва охирги ҳодисага олиб бориш йоълларининг нисбий аҳамиятини аниқлаш учун лойиҳани ишлаб чиқиш босқичларида FTA усулидан фойдаланиш мумкин. Шунингдек рад этиш дарахти тадқиқ қилинаётган мувофақиятсизликка олиб келувчи ҳодисалар комбинатсиясини таҳлил қилиш учун ҳам ишлатилиши мумкин. 2.4-расмда Компютерни ишдан чиқиш ҳодисасини рад этис дарахти усули ёрдамида таҳлили келтирилган.

2.4-расм. Компютерни ишдан чиқиш ҳодисасини рад этис дарахти усули ёрдамида таҳлили
Воқеалар дарахти таҳлили - асосий ҳодисадан (ETA-Event tree analysis) келиб чиқадиган ҳодисалар кетма -кетлигини тузиш алгоритми. Фавқулодда вазиятнинг ривожланишини таҳлил қилиш учун ишлатилади. Ҳар бир фавқулодда вазият сенарийси частотаси асосий ҳодисанинг частотасини якуний воқеа эҳтимоллигига кўпайтириш йўли билан ҳисобланади.
Шаклда бутунлай мустақил, ҳодиса дарахти мисоли оддий ҳисоблар асосида кўрсатилган. Дарахт кўринишида жойлаштириш орқали ETA қўшимча тизимлар, функтсиялар ёки тўсиқларни ҳисобга олган ҳолда, бошланадиган ҳодисага мос келадиган ёмонлашувчи ёки яхшиланадиган ҳодисаларни кўрсатишга имкон беради.

Download 283.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling