Referat mavzu: tadbirkorlik faoliyatida shartnomalar tayyorladi: mmt-201 guruh talabasi Ikromjonov Muhammadjon


усул. Тадбиркорлик шартномаларини тарафларнинг келишувига кўра ўзартириш ва бекор қилиш


Download 0.92 Mb.
bet6/10
Sana22.06.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1646606
TuriReferat
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Икромжонов Мухаммаджон

усул. Тадбиркорлик шартномаларини тарафларнинг келишувига кўра ўзартириш ва бекор қилиш.


Тадбиркорлик шартномаси қандай шаклда тузилган бўлса, тарафларнинг уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишуви ҳам шундай шаклда амалга оширилади.
Тадбиркорлик шартномасини ўзгартириш ҳақидаги келишувда қуйидагиларнинг кўрсатилиши мақсадга мувофиқ бўлади, яъни ўзгартирилаётган шартноманинг рақами, санаси, номи; шартномани ўзгартириш сабаби; ўзгартирилаётган ёки қўшимчалар киритилаётган шартлар ва уларнинг янги таҳрири; ўзгартириш киритилгандан кейин аввалги шартларнинг юридик кучини йўқотиши ҳақидаги банд; ўзгартириш ёки қўшимча киритилишидан олдин мазкур шартлар бўйича юзага келган масалаларни ҳал қилиш тартиби.
Тарафларнинг шартномани бекор қилиш ҳақидаги келишувида эса қуйидаги маълумотлар киритилиши лозим: қандай шартнома бекор қилинаётганлиги; қайси вақтдан шартнома бекор қилинаётганлиги; шартнома бекор қилинишидан олдин мазкур шартнома юзасидан вужудга келган масалаларни ҳал қилиш тартиби; шартнома бекор қилингандан кейин тарафларнинг мазкур шартнома бўйича талаб қилиш ҳуқуқлари ўз кучини йўқотиши тўғрисидаги банд.
Тадбиркорлик шартномасини бажаришдан бир тарафлама бош тортишга ёки тадбиркорлик шартномасининг шартларини бир тарафлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

  1. усул. Тадбикорлик шартномаларини суд тартибида ўзартириш ва бекор қилиш.


Тарафлардан бирининг талаби билан тадбиркорлик шартномаси
хўжалик судининг қарорига биноан фақат иккинчи тараф хўжалик шартномасини жиддий равишда бузган ёхуд қонунда, ёки шартномада назарда тутилган бошқа ҳолларда ўзгартирилиши, ёки бекор қилиниши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги 1998 йил
29 августдаги ЎРҚ-670-I-сонли қонунининг 15-моддасига мувофиқ тарафлардан бирининг хўжалик шартномасини бузиши иккинчи тарафга у хўжалик шартномаси тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши хўжалик шартномасини жиддий бузиш ҳисобланади.
Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, тадбиркорлик шартномасини ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Демак, хўжалик шартномалари қонунчилик ҳужжатларида ёки шартномада белгиланган ҳолларда бир тарафлама, ёки хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан бекор қилиниши мумкин.



Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling