Реферат мавзу: Тижорат банклари фаолиятининг ташкилий хуқуқий асослари. Ўқитувчи: проф. Абдуллаева ш тошкент-2022
Тижорат банки ресурсларининг амалдаги холати ва уларни бошкаришнинг тахлили
Download 55.93 Kb.
|
Тижорат банклари пдф.
Тижорат банки ресурсларининг амалдаги холати ва уларни бошкаришнинг тахлили
Тижорат банкларининг уз маблаглари деб - тижорат ва хужалик фаолиятидаги молиявий баркарорлигини таъминлаш учун хосил килинган турли фондлар хамда утган ва жорий йил фаолиятидан олган таксимланмаган фойдани тушуниш керак. Тижорат банклари уз маблаглари таркибида асосий роллардан бирини банк капитали бажаради. Банк капитали ликвид молиявий, лекин даромад келтирмайдиган ёки жуда кам даромад келтирувчи активларга хизмат килади. Банк уз маблагларининг хусусияти шундан иборатки, унинг салмоги банк ресурсларида кичик булишига карамасдан, у зарур функцияларни бажаради: Биринчидан, банкни банкрот булишидан химоялайди, яъни банк бошкарувчилари юзага келган муаммоларни хал килгунларига кадар жорий харажатларни коплаш манбаи булиб хизмат килади. Иккинчидан, етарли микдорда депозит жалб килгунга кадар банкни ташкил килиш, фаолиятини бошлаш учун зарур маблаг билан таъминлайди. Учинчидан, банкнинг уз маблаглари мижозларни банкка булган ишончни оширади. Туртинчидан, банкнинг уз маблаглари банкни ривожланиш учун дастурлар таъминоти, янги банк хизматларини жорий килиш учун зарур маблаг билан таъминлайди. Бешинчидан, банкнинг уз маблаглари банк ривожланишининг регулятори булиб хизмат килади, яъни тижорат банкларини назорат килиб турувчи муассасалар банкнинг уз маблагларини уларнинг жалб килаётган депозитлари ва тармокларга ажратилаётган кредитларга мос равишда узгаришини талаб килишади. Бундан келиб чикадиган булсак, хар бир тижорат банкининг фаолияти кенгайиб борган сари, унинг уз маблагларининг салмоги ошиб бориши лозим. Бу билан, банкнинг уз маблагларини холатини тартибга солиш оркали банк фаолиятида юзага келиши мумкин булган рискларни олдини олиш имконияти тугилади. Банк активларининг таркибига эътибор берадиган булсак, банкнинг активларида юкори салмогни банк томонидан амалга оширилган ссуда ва лизинг операциялари булган. Банкнинг лизинг ва ссуда операцияларига жойлаштирилган пул маблаглари 2001 йил 1 январь холатига 35683351 минг сумни, 2002 йил 1 январь холатига 81835542 минг сумни, 2003 йил 1 январь холатига 121564592 минг сумни ташкил этганлигини куришимиз мумкин. Банк активлари таркибида ссуда ва лизинг операцияларининг салмогини юкори булиши, бир томондан банк учун анча рискли активларнинг юкорилигидан далолат берсада, аммо банкнинг баркарор даромад олиш имкониятини таъминлаши мумкин. Банк активлари таркибида ссуда ва лизинг операцияларининг салмогининг анча юкорилигидан келиб чикадиган булса, банк шу асосда узининг кредит ва депозит сиёсатини ишлаб чиккан. Банк узининг ликвидлилик ва туловга лаёкатлилик курсаткиларини банк фаолиятига салбий таъсир килмайдиган даражада ушлаб туриш керак. Банк ресурсларини оптималлаштириб бориш учун албатта уларни банк активларига тугри таксимлаш оркали эришиш мумкин. Банк активларига тугри ва оптимал даражада жойлаштириш эса, банк уз ресурсларидан кай даражада оптимал фойдаланганлиги ресурслар келтирадиган даромад микдорига хам бевосита богликдир. Тижорат банклари узларида мавжуд молиявий ресурслардан самарали фойдаланишлари оркали оладиган даромадлари канчалик баркарорлашиб бораверса, аввало уларнинг фаолиятлари кенгайиб боришига хамда ресурс базасини янада кенайтириш имкониятига эга буладилар. Download 55.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling