Бактериоцид цемент. Бу пломба ашёсига кумуш тутувчи фосфат цемент, бактириоцид диоксивисфат, аргил (Чехия) киради.
Бактериоцид хусусиятлар бериш учун фосфат цемент(висфат)га кумуш (1,547%) қўшилади. Бу пломба ашёси ҳам сунъий қопламалар қўйиладиган тишларда доимий пломба сифатида, узоқ муддатга (3-4ой) вақтинчалик пломба сифатида, сунъий қопламаларни (ўзакли тиш, қистирма) фиксациялашда, илдиз каналларини пломбалашда, доимий пломбалар остига ажратувчи таглик сифатида, сут тишларида доимий пломба сифатида қўлланилади. Пломба ашёси кумуш тутгани учун уни косметик соҳаларда қўлланилмайди (вақт ўтгани сари ранги қораяди).
Do'stlaringiz bilan baham: |