Референдум участкалари ҳамда референдум ўтказувчи участка комиссиялари тўғрисидаги низом


XV боб. Овоз бериш натижаларини аниқлаш


Download 0.8 Mb.
bet14/24
Sana25.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1398397
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   24
Bog'liq
1172-qaror-ilovasi

XV боб. Овоз бериш натижаларини аниқлаш
103. Участка комиссиясининг раиси ёки раис ўринбосари соат 20:00 да овоз бериш тугаганлигини эълон қилади.
Референдум участкаси биносида ҳозир бўлган овоз берувчи фуқароларга овоз бериш учун имконият берилади (агар овоз берувчи фуқаролар бор бўлса).
104. Ҳарбий қисмларда, санаторийларда, дам олиш уйларида, касалхоналар ва бошқа стационар даволаш муассасаларида, олис ва бориш қийин бўлган ҳудудлардаги фуқаролар турган жойларда, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган референдум участкаларида рўйхатга киритилган барча фуқаролар овоз бериб бўлган бўлса, участка комиссияси овоз бериш тугаганлигини исталган вақтда эълон қилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган референдум участкаларида овоз бериш қутиларини соат 20:00 дан олдин очиш ва овозларни санаб чиқишга йўл қўйилмайди.
105. Овоз берувчи фуқароларнинг овозларини санаб чиқиш участка комиссияси аъзолари томонидан овоз бериш қутиларида мавжуд бўлган бюллетенлар бўйича амалга оширилади. Овоз берувчи фуқароларнинг овозларини санаб чиқиш фақатгина овоз бериш биносида ўтказилади.
106. Участка комиссияси томонидан овозларни санаб чиқиш, овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённомаларни тўлдириш жараёнида қуйидагилар ҳозир бўлишлари мумкин:
маҳаллий кузатувчилар;
оммавий ахборот воситаларининг вакиллари;
бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлардан кузатувчилар.
Мазкур жараёнда участка комиссияси биносида ҳозир бўлишга рухсат этилган шахслардан ташқари бошқа шахсларнинг бўлиши тақиқланади.
107. Референдум участкасида овозларни санаб чиқиш натижалари мазкур Низомнинг 18-иловасига мувофиқ шаклда участка комиссиясининг референдум участкасида овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённомаси билан расмийлаштирилади.
108. Участка комиссияси аъзолари овоз бериш тугаганидан сўнг қонунчиликда белгиланган ҳаракатлар кетма-кетлигида қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
1-ҳаракат: овозларни санашни бошлашдан олдин столлар бирлаштирилади, барча ёзув ашёлари (ручка, қалам ва бошқа воситалар) ҳамманинг эътиборига ҳавола қилинган ҳолда четга олиб қўйилади;
2-ҳаракат: округ комиссиясидан олинган бюллетенларнинг сони аниқланади ва якуний баённомага киритилади.
3-ҳаракат: фойдаланилмаган ва бузилган бюллетенлар санаб чиқилади ва юқори чап бурчагини кесиш ёки бюллетеннинг орқа томонида тегишли белги қўйиш йўли билан бекор қилинади, бу ҳақда якуний баённомага тегишли ёзув киритилади.
4-ҳаракат: овоз берувчи фуқаролар рўйхати (бошқа референдум участкасида овоз берганлиги ҳақида маълумот киритилганлар бундан мустасно) ва мазкур рўйхат иловаси бўйича мазкур участкадаги овоз берувчи фуқароларнинг умумий сони аниқланади ва якуний баённомага киритилади.
5-ҳаракат: кўчма ва стационар овоз бериш қутиларни очишдан олдин комиссия аъзолари томонидан овоз берувчи фуқаролар рўйхати ва овоз берувчи фуқаролар рўйхати иловасининг ҳар бир варағига шу варақ бўйича бюллетен олганларнинг умумий сони ҳақидаги маълумотлар киритилади;
маълумотлар киритилганидан кейин овоз берувчи фуқаролар рўйхати ва овоз берувчи фуқаролар рўйхати иловасининг ҳар бир варағи ушбу маълумотларни киритган комиссия аъзоси томонидан имзоланади ва варақлардаги рақамлар умумлаштирилади;
овоз берувчи фуқаролар рўйхатининг барча саҳифалари бўйича якуний умумий маълумотларни комиссия раиси эълон қилади, овоз берувчи фуқаролар рўйхатининг охирги варағига киритади, ўз имзоси ва участка комиссиясининг муҳри билан тасдиқлайди ҳамда ушбу маълумотлар якуний баённомага киритилади;
6-ҳаракат: овоз бериш қутиларидаги бир марталик пломбадаги мавжуд рақамлар пломбалаш далолатномасидаги рақамлар билан солиштирилади.
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган референдум участкаларида махсус қоп(лар)даги бир маротаба ишлатиладиган пластмасса пломбадаги мавжуд рақамлар тегишли далолатномадаги рақамлар билан ҳам солиштирилади;
7-ҳаракат: муддатидан олдин овоз берилган бюллетенлар солинган ёпиқ конвертлар овоз бериш қутисига ташланади.
8-ҳаракат: аввал кўчма сўнгра стационар овоз бериш қутилари (Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган референдум участкаларида махсус қоплар ҳам) очилади. Бюллетенлар стол устига тўкилади ва овоз беришда иштирок этган овоз берувчи фуқаролар (овоз бериш қутиларидаги бюллетенлар) сони аниқланади ҳамда ушбу маълумотлар якуний баённомага киритилади;
9-ҳаракат: референдумга қўйилган масалани ёқлаб ва қарши овоз берилган бюллетенларни ўқиб эшиттирган ва намойиш этган ҳолда алоҳида-алоҳида боғламларга ажратади.
Бюллетеннинг ҳақиқийлигига шубҳа туғилса, масала участка комиссияси томонидан овозга қўйиш орқали ҳал этилади. Бюллетенни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида қарор қабул қилинса, участка комиссияси унинг орқа томонида ҳақиқий эмаслигининг сабабларини кўрсатади. Бу ёзув участка комиссияси камида уч аъзосининг имзолари билан тасдиқланади.
10-ҳаракат: референдумга қўйилган масала бўйича ёқлаб ёки қарши берилган овозлар алоҳида-алоҳида санаб чиқиш орқали аниқланади ва якуний баённомага киритилади;
Референдумга қўйилган масала бўйича ёқлаб ёки қарши овоз берилган бюллетенлар алоҳида-алоҳида боғлам қилиб ўралади. Боғламда овозлар сони кўрсатилади.
11-ҳаракат: қуйидаги бюллетенлар овозларни санаб чиқишда ҳақиқий эмас деб топилади:
белгиланмаган шаклдаги бюллетенлар (ҳажми, ранги, қоғоз сифати, босмахона шрифти ва ҳоказолар бўйича фарқланувчи);
участка комиссияси томонидан тасдиқланмаган бюллетенлар;
овоз бериш чоғида биттадан ортиқ квадратга “+” ёки “” ёхуд “х” белгиси қўйилган ёки битта ҳам квадратга бундай белги қўйилмаган бюллетенлар;

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling