ЭСЛАТМА!
Баённома тузилиши билан унинг биринчи нусхаси белгиланган тартибда референдум ўтказувчи округ
комиссиясига юборилади.
Баённоманинг биринчи нусхасига: овоз бериш натижаларини аниқлашда ҳозир бўлган сиёсий
партиялар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролар ташаббускор гуруҳларининг
кузатувчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари, бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлардан
ҳозир бўлган кузатувчилар рўйхати илова қилинади.
Баённоманинг иккинчи нусхаси комиссия аъзоларининг алоҳида фикрлари (агар бундай фикрлари
бўлса), овоз бериш ёки овозларни санаб чиқиш чоғида йўл қўйилган камчиликлар тўғрисида келиб тушган
мурожаатлар, ушбу мурожаатлар бўйича комиссиянинг қабул қилган қарорлари, овоз бериш қутиларини
пломбалаш бўйича тузилган далолатнома, овоз бериш бюллетенлари ҳамда бошқа референдум ҳужжатлари
билан бирга участка комиссиясида сақланади
.
Баённоманинг 5-бандида кўрсатилган сон баённоманинг 7, 8 ва 9-бандларидаги сонлар йиғиндисига
тенг (5-банд = 7-банд + 8-банд + 9-банд) бўлиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |