Journal of Geography and Natural Resources
ISSN: 2181-2713
https://topjournals.uz/index.php/jsru
5
ишлатилади. Кундузи олинган суръатлар рангли, кечаси олинган суръатлар оқ-қора
рангларда тасвирланади.
Фототутқичлар жониворлар кўп учрайдиган жойларга, улар кунда қатнайдиган
йўлакларга ўрнатилган. (2-жадвалга қаранг) буларнинг баъзилари келтириб ўтилган.
2-жадвал
Угом-Чотқол ДМТБ ҳудудида тарқалган сутэмизувчи ҳайвонларни
фототутқичлардан фойдаланилган ҳолда аниқлаш натижалари
№
Суръатга
олинган ҳайвон
номи
Вақти
(соат)
Сони
Суръатга
олинган жой
Ёши
Жойнинг денгиз
сатҳидан
баландлиги (м)
1
Ёввойи чўчқа
17
54
1
Тупроқбел
2-3
2600-2800
2
Латча
23
32
1
Тупроқбел
2600-2800
3
Ёввойи чўчқа
22
55
1
Новбулоқ
3-4
2200-2400
4
Ёввойи чўчқа
17
15
1
Новбулоқ
2-3
2200-2400
5
Ёввойи чўчқа
18
10
1
Новбулоқ
2-3
2200-2400
6
Ёввойи чўчқа
18
46
4
Новбулоқ
2-3
2200-2400
7
Тулки
23
22
1
Новбулоқ
2200-2400
8
Ёввойи чўчқа
19
10
3
Новбулоқ
2-3
2200-2400
9
Тяншань қўнғир
айиғи
25
54
1
Новбулоқ
2-3
2200-2400
10
Ёввойи чўчқа
19
54
1
Новбулоқ
3-4
2300-2400
Жадвал: (М.А.Джабборова, Э.Ю.Саримсоқов Угом-Чотқол Давлат миллий табиат
боғининг ўсимлик ва ҳайвонот дунёси “Chinor ENK” нашриёти Тошкент-2015 йил, 91-бет).
Дастлабки кузатишлар июнь ойида Тупроқбел ҳудудида бошланган бўлса,
кейингилари сентябрь-октябрь ойларида Новбулоқ ҳудудида давом эттирилди,
кузатувларнинг учинчи босқичи ноябрь ойида Қорабов ва Толлиқсойда олиб борилди.
Тоғ экосистемалари ўзининг бетакрорлиги ва хилма-хиллиги билан бошқа
ҳудудлардан ажралиб туради. Бу ерларнинг тупроғи баландликка томон ўзгариб боради.
Улар типик қора, кулранг (тоғ олди ҳудудларида) ва оч қўнғир, қўнғир тошлоқ (тоғнинг
юқори қисмида) тупроқлардан ташкил топган.
Гидрографияси, асосан музликлардан тўйинадиган сойлар, булоқлар ва жилғалардан
иборат.
Иқлими континентал бўлиб, ҳавонинг ўртача ҳарорати қишда -6 -9°С, ёзда +24 +26°С
ни ташкил этади. Йиллик ёғин миқдори 700-800 мм [1]. Ёввойи ҳайвонлар яшайдиган
ҳудудларда уларнинг асосий озуқаси саналган тоғ-яйлов ўсимликларидан далачой, андиз,
тоғ райҳон, Пском пиёзи, оқ карак, қирқбўғим, маврак, шашир, кийик ўти, қора зира,
лолалар кабилар учрайди. Бута ва дарахтлардан қора арча, арча, ёввойи олма, ёнғоқ, қизил
дўлана, айиқмурут, ирғай, тобилғи, шовғат, қатронғи, дўлана, итбурун, ирғай, четан, заранг,
Do'stlaringiz bilan baham: |