Режа: 1 Цивилизацияларнинг вужудга келиши


Download 1.27 Mb.
Sana17.06.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1545343
Bog'liq
2.Мавзу


2-МАВЗУ. ҚАДИМИЙ ДИНЛАРНИНГ ИҚТИСОДИЙ ҒОЯЛАРИ
“Фундментал иқтисодиёт” кафедраси
Тургунов Д.Т.
Режа:
1
Цивилизацияларнинг вужудга келиши
2
Қадимий ғоялар
3
Қадимий динлар
Цивилизация – энг юксак тартибдаги маданий муштараклик, кишилар маданий қиёфасининг кенг кўламли даражаси, тараққиёт демакдир
Цивилизация – кишилик муштараклигининг энг юқори чўққиси экан, бугунги кунда ҳам тил, тарих, дин, урф-одат сингари умумий мутлақо объектив жиҳатлари билан цивилизациялар бирбиридан ажралиб туради
Цивилизация атамаси – ХVIII асрда француз маърифатпарварлари томонидан илк бора қўлланила бошланган эди. Улар дастлаб цивилизацияга мустақиллик, ҳақиқат, ҳуқуқий тизим ҳукмронлик қиладиган фуқаролик жамияти деб таъриф бердилар
Америкалик қадимшунос Лъюис Генри Морган (1818-1881 йй.)нинг изланишларида цивилизацияни маданий тараққиёт синоними сифатида кўришимиз мумкин. Унинг “Қадимги жамият ёки инсониятнинг ёввойиликдан, варварлик орқали цивилизация босқичига ўтиши” деб номланган асарида барча қадимий халқлар ўз тарихи давомида ёввойилик ва варварлик босқичларидан сўнг цивилизация босқичига ўтадилар деб таъкидлайди
Макс Вебер фикрича, Ғарбий Европанинг капитализм ва инсоният цивилизацияси марказига айланишига сабаб христиан динининг Ғарбий Европада хўжалик идеологиясини яратганлигида деб қаради
О.Шпенглер эса, цивилизация атамасини салбий маънода талқин этади, цивилизация маданий-тарихий жараённинг тугаши, унинг чириши, инқирози деб тушунган
Ҳозирги кунда цивилизация ва цивилизациялар билан боғлиқ кўплаб фикрлар мавжуд. Америкалик профессор С.Хантингтон цивилизация атамасини “ривожланган” маъносида қабул қилишни таклиф этади. 1997 йилда унинг “Цивилизациялар тўқнашуви” номли китоби чоп этилиб, унда кейинги уруш цивилизациялар ўртасида бўлиши, ўз-ўзини йўқ қилувчи уруш бўлиши таъкидланади. Цивилизация тушунчасига аксарият ҳолларда инсоннинг жамият моддий, маънавий, хўжалик соҳаларидаги ўзгартирувчилик фаолияти ва унинг якунлари сифатида қаралади
Қадимги Рим давлатининг сўнгги даврларида “Маданият” тушунчаси ижтимоий ҳаётнинг шаҳар турмуш тарзини, жамоанинг етуклик шакли сифатида талқин қилганлар. Кейинги даврларда бу фикр бошқа халқлар ва минтақаларга ҳам тарқалди
Ушбу фикрни ўрта асрларда машҳур Ўрта Осиёлик олимлар Фаробий, Ибн Сино, Беруний ва бошқалар ҳам таъкидлаб, асарлар ёздилар.
Фаробий фикрича: “Ҳар бир инсон табиатига кўра, олий даражадаги етукликка эришиш учун интилади. Бундай етукликка эса, фақат шаҳар жамоаси орқали эришилади”. Қадимги ва ўрта асрларнинг илк босқичида “Маданий жамият” ва “Маданий шаҳар” тушунчаси устун бўлиб, унда ҳар 10 бир одам, кишилар ўртасидаги фарқ бўлмайди, деган тушунчалар мавжуд бўлган бўлса, кейинчалик цивилизация, моддий-маданият босқичини ифодалаганини кўриш мумкин
Цивилизация тушунчаси ХVIII асрда маданият тушунчаси билан боғлиқ деб қаралган эди. Француз маърифатпарварлари (Вольтер, П.Тюрго, Ж.А.Кондерсе) ақл ва адолатли тизимга асосланган жамиятнигина цивилизацияли жамият деб тушунганлар. Ж.Ж. Руссо маданий миллатларнинг бузилганлиги ва ахлоқий тубанлашганлигига патриархал босқичда бўлган халқлар ахлоқи содда ва соф бўлишини қарши қўйиб, биринчи бор цивилизацияни “Танқид” қилади. Немис классик файласуфлари цивилизация зиддиятларига барҳам беришда “руҳ” доирасидан келиб чиқиб фикр юритадилар. И.Кант-ахлоқий, Ф.Шиллер-эстетик, Г.Гегель-фалсафий онг доирасидан изладилар. Лекин ХIХ асрда цивилизация тушунчасига капитализм тавсифи сифатида қарашлар устун бўлди
Иқтисодий фан манбаларини аввало жаҳон цивилизациясининг бешиги бўлган қадимги Шарқдан изламоқ мантиқан тўғридир. Иқтисодий ғояларнинг шаклланиши инсониятнинг пайдо бўлиши билан бошланган. Аммо ҳозирги пайтда қўлёзмаларда акс эттирилган ғояларгина таҳлил қилинган. Шу сабабли иқтисодий таълимотлар тарихи қулдорлик жамияти, аниқроғи, хусусий мулк пайдо бўлиши билан бошланади, дейиш ўринлидир.
Дастлаб қулдорлик жамияти Шарқда синфий ажралиш бошланган жойларда, Месопотамия (Тигр ва Эфрат дарёлари оралиғида) ва Мисрда эрамиздан аввалги IV минг йилликда юзага келади. Бунга асосий сабаб шуки, бу ерда технологик инқилоб рўй берди, металл қуроллар ишлатила бошланди, қишлоқ хўжалигида интенсив, кўп ҳолларда суғорма деҳқончиликка ўтилди, шу асосда нисбатан турғун қўшимча маҳсулот олиш имкони туғилган. Оқибатда жамиятда меҳнат тақсимотини ривожлантиришга, кўпгина ҳунармандчилик соҳаларининг ажралиб чиқишига, синфий табақаланишга туртки бўлди
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ!
Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling