Ахборот тизимларини қўллашдаги имкониятлар
Ахборот тизимларини тадбиқ этиш қуйидаги имкониятларни яратиб беради:
математик услублар ва онгли тизимларни тадбиқ этиш ҳисобига бошқарув вазифаларининг юқори даражадаги оқилона вариантларини олиш;
автоматлаштириш ҳисобига ходимларни ёрдамчи ишлардан озод этиш;
ахборот ишончлилигини таъминлаш;
маълумотларни қогоздан магнит дискларга кўчириш, бу ҳол ахборотни компpютерда қайта ишлашни анча оқилона ташкил этиш ва қогоз ҳужжатлар ҳажмини камайтиришга олиб келади;
фирмада ахборот оқими тузилиши ва ҳужжат айланиши тизимини такомиллаштириш;
маҳсулот ва хизмат турларини ишлаб чиқариш ҳаражатини камайтириш;
истеъмолчиларга ноёб ҳизмат турларини етказиб бериш;
янги бозорларни қидириб топиш;
турли арзонлаштириш усули ва хизмат турлари эвазига ҳаридор ва маҳсулот етказиб берувчиларни фирмага бириктириб қўйиш.
Ахборот тизимида бошкарувнинг роли
Ахборот тизимини яратиш ва қўллаш қуйидаги вазифаларни ҳал қилишга қаратилган бўлади:
1.Ахборот тизимининг тузилмаси ва фаолияти ташкилотнинг олдида турган мақсади билан мувофиқлаштирилган бўлиши керак. Мисол, тижорат фирмасида - самарали бизнес, давлат муассасасида - ижтимоий ва иқтисодий вазифаларни ҳал этиш.
2.Ахборот тизимини одамлар ижтимоий ва аҳлоқ қоидалари асосида назорат қилиши, тушуниши ва фойдаланиши зарур.
3.Аниқ, ишонарли, ўз вақтида ва тизимлашган ахборотни ишлаб чиқариш.
Ахборот тизимини тузишдан олдин ташкилотнинг тузилмасини, вазифаларини ва сиёсатини, бошқарув ва қарор қабул қилишнинг мақсадини, компpютер технологияси имкониятларини кўриб чиқиш зарур. Ахборот тизими ташкилотнинг бир таркибий қисми ҳисобланади. Ташкилотнинг асосий элементларига унинг тузилмаси, бошқариш бўгинлари, стандарт тадбирлари, персонали, ўзига хос маданияти киради. Ахборот тизимини қуришда ташкилотнинг бошқарув тузилмасини таҳлил қилишдан бошлаш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |