Режа: Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши


Мисол: Хўжалик юритувчи субъектлар учун қонунчиликда белгиланган масъулиятлар


Download 0.7 Mb.
bet174/189
Sana26.01.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1129133
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   189
Bog'liq
«АУДИТ» ФАНИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАР ТЎПЛАМИ

Мисол:
Хўжалик юритувчи субъектлар учун қонунчиликда белгиланган масъулиятлар

Хўжалик юритувчи субъект ташкилий-ҳуқуқий шакли

Қонун ва унда белгиланган масъулиятлар

Қишлоқ хўжалик кооперативлари (ширкат хўжаликлари)

Ўз. Р. қонуни «Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида»
Қ/х кооперативи (ш/х) фаолиятининг асосий тури қишлоқ хўжалик маҳсулоти етиштиришдир.
Қ/х кооперативи (ш/х) қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш билан бир қаторда кооперативнинг ўз ҳудудида ҳам, шунингдек ундан ташқари ҳам қишлоқ хўжалик хом ашёсини қайта ишлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари, халқ истеъмол моллари, ишлаб чиҳариш-техника аҳамиятига эга бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, савдо-сотиқ, таъмирлаш ва қурилиш ишлари, юридик ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш, шунингдек қонунларда таъқиқланма-ган бошқа фаолият турлари балн шуғулланишга ҳақли.
(32-модда)

Фермер хўжаликлари

Ўз. Р. қонуни «Фермер хўжалиги тўғрисида»
Фермер хўжалигининг мол-мулкига эгалик қилиш ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш хўжалик аъзолари томонидан ўзаро келишув асосида амалга оширилади.
(20-модда)

Деҳқон хўжаликлари

Ўз. Р. қонуни «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»
Деҳқон хўжалигининг мол-мулкига эгалик қилиш ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш хўжалик аъзолари томонидан ўзаро келишув асосида амалга оширилади.
(16-модда)

Маъсулият чекланган жамиятлар (МЧЖ)

ЎЗ. Р. қонуни «Хўжалик жамиятлари ва ширкатлар тўғрисида»
МЧЖ таъсисчиларнинг мажбуриятлари бўйича жавобгар ҳисобланади. Таъсисчилар МЧЖ устав капиталидаги улушларига мутаносиб мажбуриятлари бўйича жавобгардир.
(16-модда)

Акциядорлик жамиятлари

Ўзбекистон Республикаси Қонуни «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳимоя қилиш тўғрисида»

Корхона таъсисчиларининг сони ва уларнинг устав капиталидаги улушини текшириш чоғида аудитор таъсисчиларнинг энг кўп сони ва бир таъсисчининг устав капиталидаги энг кўп улуши, ҳамда устав капиталининг энг кам кўлами тегишли юридик шахс учун қўлланиладиган Қонун билан аниқланади. Масалан, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ очиқ турдаги акциядорлик жамиятлари (ОТАЖ) устав капиталининг энг кам миқдори жамият рўйхатдан ўтказилган пайтда қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган энг кам иш ҳақининг икки юз баравар суммасидан кам бўлмаслиги, ёпиқ турдаги акциядорлик жамиятлари (ЁТАЖ) устав капитали эса жамият рўйхатдан ўтказилган пайтда қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган энг кам иш ҳақининг юз баравар суммасидан кам бўлмаслиги керак. (20-модда)


Ушбу талабларга риоя қилиниши корхонанинг фаолият кўрсатиши, ҳамда кредиторларнинг манфаатларини ҳуқуқий ва иқтисодий ҳимоялаш шартларидан бири ҳисобланади. Корхона соф активлари мақдорининг унинг утав капиталидан ошиб кетиши (ёки тенг бўлиши) тўғрисидаги мажбурий талабларга риоя қилиниши шу мақсадлардагина текширилади.
Корхонанинг хусусий капиталини текшириш учун зарур маълумотлар молиявий ҳисоботнинг қуйидаги шаклларида акс эттирилади:

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling