Режа: Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши


-МОДУЛ: АУДИТОРЛИК ТАНЛАШ


Download 0.7 Mb.
bet63/189
Sana26.01.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1129133
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   189
Bog'liq
«АУДИТ» ФАНИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАР ТЎПЛАМИ

11-МОДУЛ: АУДИТОРЛИК ТАНЛАШ


РЕЖА:

  1. Аудиторлик танлаш тушунчаси.

  1. 2. Аудиторлик танлаш усуллари, танлаш услубини шакллантириш, танлаш рисклари ва натижаларини баҳолаш.



  1. Аудиторликтанлаштушунчаси.

Корхонадаги бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат аҳволи-нинг аудитор томонидан тўғри баҳоланиши унинг барча кейинги ишлари муваффақиятининг гаровидир. Чунки, агар аудиторда мижоз ҳисоботини ўрганиш ва ходимлар билан суҳбат ўтказиш натижасида, ҳисобот тўғри ва ишончли бирламчи маълумотлар асосида тузилганлигига мутлақо ишонч ҳосил бўлса, у дастлабки ҳужжатлар ва ҳисоб регистрларини танлаб текширувдан ўтказиши мумкин.
Акс ҳолда, аудитор бирламчи маълумотларнинг тўғри расмийлаштирилганлиги, бухгалтерия ходимларининг билим да-ражаси ва ички назоратнинг ташкил этилишига қониқиш ҳо-сил қилмаса, у жуда пухта, одатда, ёппасига текширув ўткази-ши лозим.
Корхонанинг бутун молия-хўжалик фаолиятини ёппасига текшириш жуда сермеҳнат ишдир. Аммо, аудитор касб этикасининг меъёрларига мувофиқ мижоз-корхона молиявий ҳисо-ботининг ишончли (ишончсиз) лигига тўла ишонч ҳосил қи-лиши ёки у тўғрисида фикр билдиришдан бош тортиши лозим.
Агар текшириладиган тўплам элементларининг сони ста-тистик танлаш усулларини талаб қилмайдиган даражада кам бўлса, ёки аудиторлик танлаш усулини қўллаш ёппасига текширув ўтказишга қараганда самарасиз бўлса, аудиторлик ташкилоти бухгалтерия ҳисобидаги қолдиқларни ва муомалаларнинг счётларда акс эттирилишини ёки назорат тизими воситаларини ёппасига текширувдан ўтказиши мумкин.
Аудитор кўп ҳолларда мижоз ҳисоботининг ишончлилигига ўртача даражада ишонч ҳосил қилади. Бу айрим ҳисоб бўлимлари бўйича ҳисоб яхши ташкил этилганлиги, малакали мутахассислар томонидан амалга оширилаётганлиги, автоматлаштирилаётганлиги бош бухгалтер ва ёндош ҳисоб бўлинма-лари томонидан ички назоратнинг яхши йўлга қўйилганлиги билан, бошқалари бўйича эса бунга тескари аҳвол вужудга келганлиги билан изоҳланиши мумкин.
Айнан ҳисобот кўрсаткичларига нисбатан ишонч ҳосил қилиш даражаси ўртача бўлганда аудиторлик танлаш усулларини қўллаш зарур.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling