Режа: Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши


Ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнат ҳақи харажатлари


Download 0.7 Mb.
bet137/189
Sana26.01.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1129133
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   189
Bog'liq
«АУДИТ» ФАНИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАР ТЎПЛАМИ

Ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнат ҳақи харажатлари. Бу элемент бўйича харажатлар рўйхати «Харажатлар таркиби . . . тўғрисидаги Низом»да батафсил берилган.
Маҳсулот (иш, хизмат) лар таннархининг мазкур элементини текширишда аниқланадиган асосий хато-бу харажатларнинг ишлаб чиқариш йўналиши тамойилига риоя қилмасликдир. Аудитор иш ҳақи ҳисоблашга доир дастлабки ҳужжатлар (иш вақтини ҳисобга олиш табели, ишбай ишлар учун нарядлар, ҳисоблашув-тўлов ведомостлари)ни текшириш чоғида бошқа фаолият турлари (қурилиш, маданий-маиший ва ш. ў)да банд бўлган ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларининг асосий фаолиятдаги маҳсулот(иш, хизмат)лар таннархига қўшилиш фактларини аниқлаши керак. Бунга 6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар»ва 6720-«Депонентланган меҳнат ҳақи» счётларининг кредити бўйича маълумотларнинг ишлаб чиқаришга олиб борилган қисмини, йиғма меҳнат ҳақи ведомостининг уни ҳисоблаш қисми бўйича жами кўрсаткичлари билан солиштириш орқали эришилади. Қоидага кўра, йиғма ведомостнинг жами маълумотлари, ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга оладиган счётларнинг дебети бўйича маълумотларга қараганда кўп бўлиши лозим.
«Ишлаб чиқаришга тааллуқли ижтимоий суғурта ажратмалари». Бу элементга бюджетдан ташқари мажбурий фондларга қонунчилик билан белгиланган меъёрларга мувофиқ ажратиладиган тўловлар киради. Масалан, меҳнат ҳақи фондидан суғурта фондига мажбурий ажратмалар, нодавлат пенсия жамғармаларига, ихтиёрий тиббий суғурта ва суғуртанинг бошқа турларига ажратмалар, бандлик хизматига ажратмалар шулар жумласидандир. Бундай ажратмаларнинг маҳсулот (иш, хизмат) лар таннархига олиб борилишини текширишда бюджетдан ташқари фондларга тўланадиган бадалларни ҳисоблаб чиқариш манбаларининг меҳнат ҳақи фондининг ўзини ҳисоблаб чиқариш манбасига бевосита боғлиқ эканлигига эътибор бериш зарур. Бошқача қилиб айтганда, тўлов манбаси қандай бўлса, бадалларни тўлаш манбаси ҳам шундай бўлади, бу эса ёхуд таннарх, ёхуд корхонанинг ўз хусусий маблағлари бўлиши мумкин. Масалан, текширув жараёнида аудитор асосий ишлаб чиқаришда ишлайдиган ишловчига берган 20000 сўмлик моддий рағбатлантириш суммаси ҳамда шу суммага нисбатан ҳисобланган бюджетдан ташқари фондларга тўловлар суммалари(ижтимоий суғурта фондига 37, 3%- 7460 сўм, бандлик хизматига 1, 5% - 300 сўм) ҳам маҳсулот таннархига олиб борилган(Дт 2010 Кт 6710 - 20000 с , Дт 2010 Кт 6510 - 7460 сўм, Дт 2010 Кт 6520 - 300 сўм). Аудитор ушбу хўжалик муомалалари бўйича тузилган счётлар корреспонденциясини нотўғри деб топиб, жами 27760 сўмга маҳсулот таннархи асоссиз оширилган ва натижада солиққа тортиладиган база шу суммага камайтирилганлигини исботлади.
Моддий рағбатлантириш суммаси ( 20000 с) ва у бўйича ҳисобланган барча ажратмалар (7760 с) маҳсулот таннархига қўшилмасдан, корхонанинг ўз маблағлари яъни моддий рағбатлантириш учун ажратилган фонд ҳисобидан қопланиши керак.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling