Режа: Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши
Асосий воситалар ҳисобини текшириш бўйича ички назорат тизимининг аҳволини аниқлаш тести
Download 0.7 Mb.
|
«АУДИТ» ФАНИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАР ТЎПЛАМИ
Асосий воситалар ҳисобини текшириш бўйича ички назорат тизимининг аҳволини аниқлаш тести.
Ушбу келтирилган тестдан шундай хулоса қилиш мумкинки, текширув ўтказиладиган корхонада ҳисобот даврида инвентари-зация ўтказилмаган, ҳисоб сиёсатида айрим объектларни инвен-таризация қилиш тартиби ва муддатлари белгиланмаган. Натижада, текширув чоғида асосий воситалар объектларини танлаб инвен-таризация қилиш зарур. Мазкур корхона бўлинмаларида асосий воситалар ҳисобига доир муомалалар устидан ички назоратнинг яхши йўлга қўйилмаганлиги оқибатида сезиларли хатоларга йўл қўйиш хавфи катта. Бош дафтарда акс эттирилган 0110-0199, 0211-0299, 0310, 0710, 0720, 0810, 0820, 0840, 0850, 0860, 0890, 0920, 4810, 4820, 4830, 6910, 6920, 7910 синтетик счётлар қолдиқларининг мос ра-вишда аналитик ҳисоб регистрлари ва бухгалтерия баланси маълу-мотларига мувофиқлигини аниқлаш зарур. Улар барча позициялар бўйича: ой бошига қолдиқ, ойлик оборотлари, ой охирига қолдиқ-лар бир-бирига тўғри келиши лозим. Агар тафовутлар аниқланса, уларнинг сабабларини аниқлаш ва корхонага асосий воситаларни, монтаж талаб қиладиган қурилмаларни; капитал қўйилмаларни, тузилган лизинг шартномалари бўйича мажбуриятларни инвента-ризация қилиш тавсия этилади. Сўнгра корхонанинг асосий восита-ларни ҳисобга олиш бўйича қабул қилинган ҳисоб юритиш сиёсати билан танишиш зарур. Бунда асосан қуйидагиларга эътибор бериш лозим: корхонада асосий воситаларга эскириш ҳисоблашнинг қайси усулини қўллаш қабул қилинганлиги; корхонада асосий воситаларни таъмирлаш харажатларини ҳисобга олишнинг қандай тартиби қабул қилинганлиги, асосий во-ситаларни таъмирлаш учун резервга маблағ ажратиш механизмидан фойдаланиб, яъни таъмирлаш фонди (8910-счёт бўйича «Таъмир-лаш фонди» субсчётини қўллаш) ташкил этиш ёки ташкил этмаслик. Корхонада қабул қилинган ҳисоб юритиш сиёсати аудитор хулосасида акс эттирилиши лозим. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling