Режа: Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши
Лизинг олувчи корхонада аудит ўтказиш бўйича вазифалар
Download 0.7 Mb.
|
«АУДИТ» ФАНИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАР ТЎПЛАМИ
Лизинг олувчи корхонада аудит ўтказиш бўйича вазифалар.
Лизинг муомалаларини текширишда, асосан аудиторлик ташкилотларининг ўзи тўплаган далилларга таяниш зарур. Шунингдек, ходимлар ва учинчи шахсларнинг огзаки маълумотларини инкор қилмаган ҳолда, ёзма далилларга асосланиш зарур. Огзаки олинган далиллар асосида ҳам бир қатор муҳим хулосалар қилиш мумкинки, улар корхонада лизинг муомалалари учун қабул қилинган ҳисоб сиёсати, солиққа тортиш ва бошқа ҳуқуқий масалалар билан тез танишишга ёрдам беради. Масалага бундай ёндошув қисқа вақт ичида бутун ҳисобот тизимини аниқлашни, унинг бўш жойлари ва хатоларини белгилашга имкон яратиб, текширув ўтказиш учун вақт сарфини камайтиради. Лизинг муомалаларини аудиторлик текширувидан ўтказишнинг ташкилий жараёнларини мақбуллаштириш хатолар ва чалкашликларнинг турлари ҳақида маълумотларни олишга ёрдам бериб, улар лизинг шартномаси бўйича муомалаларни ҳисобда акс эттириш вақтида пайдо бўлиши мумкин. Лизинг муомалаларини аудиторлик текширувидан ўтказишнинг умумий режаси ва иш дастури билан бир қаторда лизинг муомалаларига доир асосий хатолар тўпланади ва туркумланади. Лизинг муомалаларида кўп учрайдиган хатолар рўйхати. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling