Режа: Битумли йўл эмульсияларини таснифи, таркиби, ташкил этувчилари ва уларни тайёрлаш технологияси
Download 162.7 Kb.
|
Мавзу-2. Битумли йўл эмулсиялари. Мастика ва гермитиклар
Қаттиқ, углекислий, эримайдиган моддалар уларни эркин углерод деб аталади. Бу моддалар, таркибида анча углерод бўлган ва катта молекуляр массага эга мураккаб органик бирикмалардан таркиб топган. Бу моддалар гуруҳига смола тайёрланаётган вақтда, механик равишда унга тушган кўмир заррачалари ҳам киради:
Қаттиқ эримайдиган моддалар - фақат пиридинда эрийдиган ва ядродаги кислород билан юқори молекулали даврий бирикмалардан таркиб топган қатронли смолалар. Қаттиқ қатронли смолалар нефтли битумлардаги асфальтенларга ўхшашдир; Ёпишқоқ пластикли эрийдиган қатронли смолалар — улар бензол ва хлороформда эрийди. Улар ҳам мураккаб юқори молекулали кислородли органик бирикмалардан таркиб топган ва нефтли смолаларга ўхшашдир; Суюқ қатронли мойлар - қатроннинг бошқа компонентларига қараганда, анча оддий кимёвий тузилишдаги суюқ углеводородлар кўринишида бўлади. Таркибида нафталин ва атраценлар 15%дан кўп бўлса қатронлар тузилиши ўзгаради, чунки улар кристалланади ва паст ёпишқоқ хоссали қатроннинг доначали тузилишни хосил қилади. Тошкўмирли йўл қатронлари хоссаларига кўра олти маркага бўлинади: Қ-1; Қ-2; Қ-3; Қ-4; Қ-5; Қ-6. Тошкўмирга пирогенетик ишлов беришда иккита асосий жараён қўлланилади: 500 - 600ºС да ўтадиган яримкокслаш ва 1000 - 1300ºС да ўтадиган кокслаш. Бунга боғлиқ равишда хосил бўлган хом смолалар паст - ва юқори хароратлиларга бўлинади. Иккита жараён ҳам бензол ядроси ва ёнбош углеводородли занжирлар билан органик моддаларнинг мураккаб тизими кўринишидаги кўмир хом ашёлари юқори температура таъсирида парчаланиши билан боғлиқ. 300 º С гача у сувни йўқотади ва қисман парчаланади, углеводород газлари ва СО2 ни чиқаради. 300-600ºС хароратда углеводородларни ёнбош занжирларининг узиб олиниши содир бўлади, натижада учувчи моддалар ва қаттиқ яримкокс хосил бўлади. Учувчи моддалар бирламчи(паст температурали)смолаларни хосил қилади. Анча юқори хароратда ярим кокснинг парчаланиши содир бўлади, бунда учувчи моддалар ажралиб чиқади ва кокс хосил бўлади. Йўл қатронларини тайёрлаш учун асосан хом юқори хароратли смолалар(коксли ва газли) ишлатилади. Юқори хароратли смолалар кокскимёвий заводларда анча кенг тарқалган усулда - кўмирларни деструкция қилиш билан олинади. 1 тонна ишлов берилган кўмирдан 700-750 кг кокс, 300-350 м3 газ, 12-15л бензол, 3 кг гача аммиак ва 30-40 кг тошкўмирли хом юқори температурали смолалар олинади. Барча юқорида кўрсатилган махсулотларга хар хил кимёвий моддаларни олиш учун ишлов берилади. Йўл қатронларини тайёрлаш. Йўл қурилиши учун қуйидаги қатронлар қўлланилади: хайдалганли, учувчи моддаларнинг хом смоласидан, йўл қатронлари маркаларига мос равишда уни ёпишқоқлик пайдо бўлгунча фракцион хайдаш йўли билан танлашда хосил бўлган қатронлар; тузилганли иссиқ пека ва атраценли мойларни ёки бошқа суюқ қатронли материалларни пропорцияларда аралаштириб тайёрланган, у йўл қатронига зарур бўлган ёпишқоқликни таъминлайди. Тошкўмирли йўл қатронларининг хоссалари. Тошкўмирли қатронларнинг ёпишқоқлиги суюқ ва қаттиқ фазаларнинг тузилиши ва миқдорли нисбатига боғлиқ. Таркибида эркин углеродлар ва қаттиқ смолалар ошган сайин, мойлар миқдори камаяди ва қатронларнинг ёпишқоқлиги ошади. Тошкўмирли қатронларнинг ёпишқоқлиги стандарт вискозиметрда 50 мл қатронни, 30 - 50 ºСда диаметри 5 ёки 10 мм ли тешик орқали ўтиш вақтининг тугаши билан аниқланади. Қатронларнинг пластиклиги паст бўлади, бу уларнинг таркибида ёпишқоқлик-пластиклик компонентлари миқдори ва эркин углеродларнинг мавжудлигига боғлиқцир. Тошкўмирли қатронларнинг иссиққа бардошлилиги нефтли битумларга қараганда камроқдир. Масалан, қатронларда пластикликка ўтиш интервали Тп < 40ºС, битумларда Тп>50ºС ни ташкил этади. Тошкўмирли қатронларни минерал материаллар сиртига ёпишиши кўпчилик нефтли битумлар турига қараганда анча яхши, чунки уларнинг таркибида қутбли гуруҳли моддалар миқдори кўпдир. Томга ёпиладиган ўрамли материаллар махсус картон ёки шиша толадан уни органик боғловчилар билан шимдириш йўли билан тайёрланади, кейин эса битта ёки иккала томондан тўлдиргичли қийин эрийдиган нефть ёки қатронли боғловчилар суртилади хамда сепилади. Улар эни турлича, узунлиги 10-30 м бўлган ўрам кўринишида чиқарилади. Шимдириш турига қараб томга ёпиладиган ўрам материаллар битумли, қатронли, қатрон-битумли ва бошқа материалларга бўлинади. Download 162.7 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling