Режа: Covid-2019 пандемия глобал инқироз ва муаммолари. Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни талаби


Ягона интерактив давлат хизматларининг роли


Download 70.5 Kb.
bet3/3
Sana23.04.2023
Hajmi70.5 Kb.
#1383210
1   2   3
Bog'liq
Акиева М Covid.doc-1

Ягона интерактив давлат хизматларининг роли.
Жорий йилда Ягона интерактив давлат хизматлари порталига 31 та янги хизматлар жорий етилди ва тақдим етилган давлат хизматларининг умумий сони 208 тага йетди. Електрон ҳукуматини ривожлантириш бўйича 2020 йилда 37 та лойиҳани (2021 йилда - 40 та, 2022 йилда - 27 та лойиҳани) амалга ошириш режалаштирилмоқда, шулардан 9 таси шу кунгача якунланди.
“CОВИД-19 пандемияси Ўзбекистон иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш учун телекоммуникация инфратузилмасининг улкан аҳамиятини намойиш етди ва ушбу соҳада шошилинч ислоҳотлар зарурлигини таъкидлади. Уларни амалга ошириш турли соҳаларда рақамлаштиришни тезлаштиради, фуқароларга таълим олиш, телетиббиёт ва иш билан таъминланиш имкониятини беради. Бундан ташқари, рақамлаштириш маҳаллий фирма ва компанияларнинг бизнес узлуксизлигини сақлашга, хусусий секторни ишини давом еттиришда муҳим рол ўйнайди ва очиқ, рақобатдош телекоммуникация бозорларини яратиш учун катта миқдордаги хусусий сармояларни жалб қилишга ёрдам беради. Ушбу чора-тадбирлар бутун мамлакат бўйлаб фуқаролар ва корхоналарга фойда келтиради. Жаҳон банки гуруҳи Ўзбекистон ҳукуматига зарур ислоҳотларни режалаштириш ва амалга оширишда, шунингдек телекоммуникация соҳасига сармояларни жалб қилишда зарур ёрдамни беришга тайёр”, - деди Марко Мантованелли, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари.
Ўзбекистоннинг рақамли трансформациясининг ижобий таъсири CОВИД-19 пандемияси пайтида яққол сезилган бўлса-да, такомиллаштиришнинг бир қанча йўналишлари аниқланди. Интернетга уланиш бутун Ўзбекистон бўйлаб нотекис бўлиб, рақамли иқтисодиётнинг миллий ялпи ички маҳсулотдаги улуши атиги 1,8 фоизни ташкил етади. 700 та давлат ахборот тизимининг 70% електрон ҳукумат платформаси билан бирлаштирилмаган ва фақатгина 27 та давлат идоралари Миллий давлат хизматларини кўрсатиш тизими орқали хизмат кўрсатади.
Давра суҳбати CОВИД-19 пандемиясининг Ўзбекистондаги рақамлаштириш жараёни нуқтаи назаридан олиб келган фойдалари ва муаммолари ҳақида фикр юритиш, шунингдек, пандемия пайтида ва ундан кейин юзага келадиган муаммоларни ҳал қилиш учун жамият, ҳукумат ва бизнес вакиллари томонидан рақамли технологиялардан фойдаланиш усулларини аниқлаш учун имконият яратди.
Олег Пекос, Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари ўз очилиш нутқида қуйидагиларни таъкидлаб ўтди: “CОВИД-19 пандемияси бутун дунё иқтисодиётига улкан зарар йетказди ва ҳаётнинг барча соҳаларида рақамли технологиялар кўламини кенгайтириш орқали зарарни камайтириш мумкин бўлган жуда муҳим заифликларни аниқлади”.
Жорий йилда Ягона интерактив давлат хизматлари порталига 31 та янги хизматлар жорий етилди ва тақдим етилган давлат хизматларининг умумий сони 208 тага йетди. Електрон ҳукуматини ривожлантириш бўйича 2020 йилда 37 та лойиҳани (2021 йилда - 40 та, 2022 йилда - 27 та лойиҳани) амалга ошириш режалаштирилмоқда, шулардан 9 таси шу кунгача якунланди.
Download 70.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling