Режа. Давлат бюджетининг моҳияти. Давлат бюджетининг функциялари. Давлат бюджетининг аҳамияти


Download 57.23 Kb.
bet5/14
Sana19.06.2023
Hajmi57.23 Kb.
#1603237
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
davlar budjeti

Бюджетларнинг баланслилиги принципи бюджетда кўзда тутилган харажатларнинг ҳажми бюджет даромадлари ва унинг дефицитини молиялаштириш манбаларидан тушадиган тушум-ларнинг жами ҳажмига тенг бўлиши кераклигини билдиради.
Бюджетни тузиш, тасдиқлаш ва ижро этиш жараёнида ва-колатли органлар бюджет дефицити миқдорини минималлаш-тиришнинг зарур эканлигидан келиб чиқишлари керак.
Бюджет маблағларидан фойдаланишнинг самарадорлилиги ва тежамлилиги принципининг маъно-мазмуни шундан иборатки, унга мувофиқ равишда ваколатли органлар ва бюджет маблағ-ларини олувчилар бюджетларни тузиш ва уларнинг ижросини таъминлашда, энг аввало, кўзда тутилган (режалаштирилган) мақ-садларга эришишда маблағларнинг энг камроқ ҳажмидан ёки маъ-лум бир ҳажмдаги бюджет маблағларидан фойдаланган ҳолда, энг юқори натижага эришишнинг зарурлигидан келиб чиқмоғи керак.
Бюджет харажатларини қоплашнинг умумийлиги (ёппасигалилиги) принципи бюджет барча харажатларининг шу бюджет барча даромадлари умумий суммаси ва унинг дефицитини молиялаштириш манбалари ҳисобидан тушган тушумлардан қопланиши кераклигини англатади. Бюджет даромадлари ва унинг дефицитини молиялаштиришнинг манбаларидан тушумлар бюд-жетнинг маълум харажатлари билан боғланган бўлиши мумкин эмас (мақсадли бюджет фондларининг даромадлари, мақсадли хорижий кредит маблағлари, мамлакат бюджет тизимида бошқа даражадаги бюджетлар маблағларининг марказлаштирилиш ҳо-латлари бундан мустасно).
Бюджет тизимидаги ошкоралик принципи очиқ матбуотда тасдиқланган бюджет ва унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни, албатта, эълон қилинишини, бюджет ижроси жараёнида маълумот-ларнинг тўлиқ ва тўғри берилишини, давлат ҳокимияти қонунчи-лик органлари ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларининг қа-рорларига оид бошқа маълумотларни олиш имкониятининг яратил-ганлигини, бюджет лойиҳаси бўйича қарорларни кўриб чиқиш ва қабул қилиш тартибларининг (жумладан, давлат ҳокимияти қонун-чилик органи ичида ёки давлат ҳокимиятининг қонунчилик ва ижроия органлари ўртасидаги қарама-қаршиликларни ифодаловси масалалар бўйича ҳам) жамият ва оммавий ахборот воситалари учун албатта очиқ бўлишини кўзда тутади.
Махфий моддаларни тасдиқлаш, одатда, фақат республика бюджети таркибида амалга оширилади.
Бюджетнинг ҳаққонийлиги принципи тегишли ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ривожланиши башорат (прогноз) кўрсаткич-ларининг ишончли ҳамда бюджет даромадлари ва харажатлари ҳисоб-китобларининг ҳаққоний бўлиши кераклигини тақозо этади.
Бюджет маблағларининг адреслилиги ва мақсадли харак-тердалиги принципи бюджет маблағларини конкрет олувчилар ихтиёрига бюджет маблағларининг аниқ мақсадларни молиялаштирилиши йўналиши олдиндан белгиланган ҳолда бўлиб берилишини назарда тутади. Бюджетда кўзда тутилган маблағлар адреслилигини ёки бюджетда кўзда тутилмаган мақсадлар учун унинг йўналишини ўзгартириш борасидаги ҳар қандай хатти-ҳаракат мамлакат бюджет қонунчилигини бузиш ҳисобланади.
Мамлакат бюджет тизимини бошқариш соҳасида тегишли ҳокимият органлари алоҳида ваколатларга эгадир. Масалан, Ўзбе-кистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бюджет тизимини бошқариш соҳа-сидаги ваколатлари қуйидагилардан иборат:
 Давлат бюджети лойиҳасининг ишлаб чиқилишини ташкил этиш ва уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этиш;
 Давлат бюджетининг ижросини ташкил этиш;
 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва давлат бошқаруви бошқа органларининг Давлат бюджетини ижро этиш борасидаги ишларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
 Давлат мақсадли фондлари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилаш;
 Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тасдиғига киритиш;
 қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси давлат ҳоки-мияти органлари ва жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ҳам бюджет тизимини бошқариш соҳасида бир неча ваколатларга эга. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари учун бу борада қуйидаги ваколатлар хосдир:
 тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси бюдже-тини ва маҳаллий бюджетларни қабул қилиш, шунингдек уларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлаш;
 қонун ҳужжатларига мувофиқ маҳаллий бюджетга тушади-ган маҳаллий солиқлар, йиғимлар ва тўловлар миқдорларини ҳам-да улар бўйича имтиёзларни белгилаш;
 қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва тегиш-ли ҳокимиятлар эса:
 Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюд-жетлар лойиҳаларини тегишли равишда Қорақалпоғистон Респуб-ликаси Жўқорғи Кенгеси ва маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари қабул қилиши учун тақдим этиш ҳамда уларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тузиш;
 бюджетга тушумларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тушиши ҳамда бюджет маблағларидан белгиланган мақсадда фойдаланилиши устидан назоратни ташкил этиш;
 қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириши мумкин.
Ўз навбатида, мамлакат бюджет тизимини бошқаришда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги муҳим роль ўйнаб, у бу соҳада қуйидаги ваколатларга эгадир:
 Давлат бюджети лойиҳасини тайёрлаш;
 Давлат бюджети маблағларининг тушуми ва сарфи тартибини белгилаш ҳамда улар устидан назоратни амалга ошириш;
 Республика бюджетининг харажатларини амалга ошириш;
 Бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини руйхатдан ўтказиш;
 Бюджет маблағлари олувчиларнинг Давлат бюджети маблағ-ларидан фойдаланишини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шунингдек умуммажбурий тусдаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш;
 Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.

Download 57.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling