Режа: Давлат ва тармоқлар санитария назорати органлари


Жорий давлат санитария назорати ва унинг мақсади


Download 37.96 Kb.
bet3/3
Sana07.02.2023
Hajmi37.96 Kb.
#1174797
1   2   3
Bog'liq
3-МАВЗУ

3. Жорий давлат санитария назорати ва унинг мақсади

Жорий санитария назорати овқатланиш корхонасининг иш фаолияти даврида ўтказилади. Жорий санитария назоратининг асосий мақсади корхонада санитария-эпидемиология меъёр ва қоидаларига мос келадиган, истеъмолчилар соғлиги, ҳаёти, мол-мулки ва атроф-муҳит учун безарар ҳамда истеъмолчи организмининг физиологик талабини қондирадиган сифатли овқатланиш маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ва реализация қилишни таъминлашдан иборат.


Жорий санитария назорати овқатланиш корхоналарини яхлит текшириш йўли билан эмас, асосий бўғинларинг текшириш йўли билан амалга оширилади.
Жорий санитария назоратини ўтказишнинг биринчи бўғинида овқатланиш корхоналарининг санитария ҳолати корхона ҳудудида ахлат жойларининг ва ахлат ураларининг санитария ва гигиена талабларига кўра созланганлиги, уларнинг тозаланиб ва дезинфекция қилиниб турилиши, ҳовли ҳудудининг тозалигига қараб баҳоланади.
Санитария назоратининг иккинчи бўғинида ишлаб чиқариш цехлари ва омборхоналар хоналарининг тозалиги, цех ва хоналарда лойиҳасида назарда тутилган микроиқлим шароитининг таъминланиш даражаси, хом ашё ва маҳсулотларни сақлашда сақлаш режимига ва товарлар қўшничилиги тамойилига итоат қилиниши, унинг учинчи бўғинида эса тайёр ва ярим тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқаришда белгиланган технологияга амал қилиниши, тайёр маҳсулотларни вақтинча сақлаш ва сузиб узатишда санитария ва гигиена қоида ва талабларига риоя қилиниши ҳамда ишлов беришда фойдаланилган технологик жиҳозлар, инвентар ва инструментларнинг тозалиги текширилади.
Жорий санитария назоратининг тўртинчи бўғинида ярим тайёр ва тайёр масҳулотларни ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган хом ашё ва маҳсулотларнинг органолептик сифат кўрсаткичлари текширилади. Агар хом ашё ва маҳсулотларнинг сифати бўйича шубҳа туғилганда лаборатория текширувлари учун намуналар олинади.
Санитария назоратининг бешинчи бўғинида ярим тайёр ва тайёр маҳсулотларнинг органолептик сифат кўрсаткичлари баҳоланади, уларни сузиб узатишда ва вақтинча сақлашда гигиена талаб ва режимларига риоя қилиниши текширилади. Ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлар сифати бўйича шубҳа туғилганда лабораторияда текшириш учун улардан намуналар олинади.
Жорий санитария назоратининг охирги бўғинида ходимлар соғлиги ва уларнинг шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиши визуал текширувдан ўтказилади.
Бўғинлар бўйича текширув натижалари, текширувчилар томонидан қилинган таклиф ва тавсиялар ҳамда кўрилган чоралар корхона санитария журналида ёзиб қолдирилади.
Жорий санитария назорати даврида бўғинларда кўрсатилган текширувлардан ташқари озиқ-овқат маҳсулотлари билан заҳарланиш ва юқумли касалликларнинг олдини олишга йўналтирилган тадбирлар ўтказилади, касбий касалликлар даражасини пасайтиришга қаратилган чора-тадбирларнинг бажарилиши устидан санитария назорати олиб борилади.
Фаолият юритаётган корхоналарда жорий санитария назорати ҳар куни эмас, маълум бир вақтларда олдиндан тасдиқланган реж бўйича, айрим ҳолатларда эса режадан ташқари ҳам ўтказилади .
Жорий санитария назоратини ўтказиш учун овқатланиш бўйича ҳар бир санитария врачига корхоналар биркитилади. Санитария врачлари ўзларига биркитилган корхоналарга рухсатсиз киришлари ва режада белгиланган муддатларда юқорида кўрсатилган муддатларда юқорида кўрсатилган текширув ишларини олиб боришлари мумкин.
Овқатланиш корхоналарини режадан ташқари текширув ишлари корхонада эпидемиологик ҳолат юз берганда, маҳаллий бошқарув, прокуратура ёки суд органларининг кўрсатмаларига ва истеъмолчиларнинг шикоятларига кўра амалга оширилади.
Download 37.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling