Reja: Depressiv va maniakal sindromlar
Онгнинг номозшомсимон қоронғилашуви
Download 28.28 Kb.
|
Asosiy psixopatologik sindromlar
Онгнинг номозшомсимон қоронғилашуви
Онгнинг қоронғилашуви (хиралашуви, кирарли-чиқарли бўлиши). «Сумер» бошланиши ва тугаши тўсатдан бўлади. Мўлжалнинг чуқур бузилиши кузатилади, атроф муҳит ҳақиқатини қисман тўғри қабул қилиши сақланади. Бунда одатдаги автоматик ҳаракатлар, ҳатто ўзини тутишининг анчагина мураккаб шакллари сақланиб қолиши мумкин. Кўпинча беморларнинг ташқи қиёфаси тартиб тартибли бўлиши мумкин. Улар уйларидан чиқадилар, адашиб юрадилар, шаҳар транспортидан фойдаданган ҳолда уйидан узоққа кетиб қолиши мумкин. Атрофдагиларга худди соғлом одамдек туюлиши мумкин. Бундай. ҳолатнинг давом этиши мумкин ва тўла амнезия билан кузатилади. Эс-ҳуши —онгининг бундай кирарли-чиқарли бўлишини шизофрениянинг оддий шакли деб, галлюцинация, васваса билан кузатилувчи ғазаб, ғам-қайғу ва қўрқув аффекти қўзғолиши билан кечувчи «психотик» шаклидан фарқланади. Психопатологик бузилиш (галлюцинация, васваса, кучли ғазаб аффекти) ва онгнинг чуқур ўзгариши таъсирида бемор бирдан ўта хавфли ишлар, даҳшатли равишда душман деб қабул қилган қариндош-уруғларини ёки бегона одамларни ўлдириши ёки жароҳатлаши мумкин, қўлига тушган ҳамма нарсани сабабсиз бузиши мумкин. Эсини кирди-чикди бўлиб бузилиш ҳуружи кўпинча бирдан тўхтайди, сўнгра чуқур уйқу ва тўла амнезия кузатилади. Онгнинг кирарли-чиқарли бузилиши турларига амбулатор автоматизм киради. Бунда бирдан онгини, эс-ҳушини йўқотади ва бемор ташқи кўринишидан мақсадга мувофик ҳаракат ва ишлар қила бошлайди. Амбулатор автоматизм давомийлиги (соат кун, ҳафталаб) давом этиб, ўзга шаҳарларга ташқи кўринишидан қоидадек одоб билан бориб келиши ва буни мутлақо унутиши— транс дейилади. Ёш ва ўсмирларнинг уйқусида пайдобўлувчи амбулатор автоматизм — сомнамбулизм уйқуда юриш — лунатизм дейилади Foydalingan adabiyotlar: 1.Агроновский 2.Алимов 3.интернит Download 28.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling