Режа: ЭҲМларнинг сонли элементлари ва триггерларнинг турлари Асинхрон rs триггерларнинг вақт диаграммаси Синхрон триггерлар ва уларни қўллаш мақсадлари Бир тактли
Download 151 Kb.
|
1407473825 57933
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фойдаланилган адабиётлар
Бир тактли сихрон RS-триггер
Бир тактли синхрон RS триггер R ва S информацион кириш йўлларидан ташқари қўшимча С синхрон кириш йўлга эга (с-clock-асосий синхронизация маъносини англатади). Қуйида «ВА-ЙЎҚ» мантиқий элементлардан ташкил топган синхрон RS триггернинг вақт диаграммаси, функционал ҳамда принцициал схемалари келтирилган. Бир тактли синхрон RS триггер қуйидаги принцип асосида ишлайди: Агар Ct=0 бўлса триггер ўз ҳолатини сақлайди. Агар Ct=1 бўлса яъни триггерларнинг кириш йўлига синхросигнал (бошқарувчи сигнал) берилса, у асинхрон RS триггерга ўхшаб ишлайди. Синхрон RS триггер қуйидаги ўтиш жадвали асосида ишлайди: Ўтиш жадвали
Бир тактли триггерларнинг ишончли ишлаши учун унга информацияни ёзишдан олдин унинг таркибидаги иккилик код бошқа триггерга узатилган бўлиши керак. Бунинг учун бир-бирига синхронника бўйича қарама-қарши бўлган иккита синхрон RS триггердан иборат бўлган икки тактли синхрон RS триггер қўлланилади. Икки тактли синхрон RS триггернинг функционал схемаси қуйидаги кўринишга эга: Схема иккита бир тактли RS триггерлардан ташкил топган. Триггернинг кириш йўлига С=1 сигнал берилганда информация, яъний иккилик код (0 ёки 1) биринчи триггерга ёзилади. Иккинчи триггер эса ўз ҳолатини ўзгартирмайди. С=0 бўлганда биринчи триггер информацияни сақлаш режимига ўтади. Иккинчи триггер эса биринчи триггернинг қийматини қабул қилади. Чунки, С=0 сигнал пастки инвертордан ўтиб, С=1 қийматга эга бўлади ва иккинчи триггерга биринчи триггернинг қийматини қабул қилишга рухсат беради. Фойдаланилган адабиётлар С.К.Ғаниев. Электрон ҳисоблаш машиналари ва системалари.Тошкент. Ўқитувчи. 1990 й. К.А.Нешумова. Электронные вычислительные машины и системы. Москва. Высшая школа. 1989 г. В.А.Соловьев. Схемотехника ЭВМ. Москва Высшая школа. 1990 г. www.Informica.ru www.educentral.ru Download 151 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling