Режа. Этнологияга кириш ва фаннинг қисқа тарихи. Этнологиянинг олдтарихи


Германияда этнологиянинг тараққиёти


Download 24.78 Kb.
bet2/9
Sana03.02.2023
Hajmi24.78 Kb.
#1156804
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1-мавзу

Германияда этнологиянинг тараққиёти. 1789 йили Volkerkunde илмий йўналиши шаклланиб, унда европадан бошқа худудларда яшовчи аҳолини ўрганиш мақсад қилиб қўйилади. “Этнология” атамаси XIX асрнинг 30 йилларидан немис саёҳатчилари ва олимлари томонидан тавсифланган халқларга нисбатан қўлланиши бошланади. XIX аср ўрталаридан бу атама инсоният маданиятларини мустақил ва қиёсий ўрганувчи умумий фанга айланади. Ҳозирги кунда Volkerkunde йўналиши (халқшунослик) немис тилли халқлар ва уларнинг маданиятларини ўрганмоқда.
Буюк Британияда этнологиянинг тараққиёти. Инглиз тилли мамлакатларда халқлар ҳақидаги фан қисман бошқа йўлдан, антропологиянинг муайян қисми сифатида юксалади. Антропология инсон табиати ҳақидаги биологик фан сифатида 1596 йилдан О.Гасманнинг шу номли асари чоп этилишидан бошланади XVIII асрдан антропология мустамлакачилик сиёсатида доирасида юксак ривожланади. Европанинг ривожланган мамлакатларида XIX асрдан антропология жамиятлари тузила бошланади. Улар ибтидоий одамлар нишонларини (калла суяги ва ҳ.к.лар) ўрганиш билан шуғулланган. Антропология таркибидан янги ижтимоий антропология номини олган илмий йўналиш ажраб чиқади. Уни илмий доирага инглиз этнологияси асосчиларидан Жеймс Фрэзер 1906 йили этнологик тадқиқотлар йўналиши сифатида киритади. Бу номни олим ўз тадқиқотларини маданий антропология билан шуғулланган Э.Тайлор ишларидан фарқлаш учун қўллайди. “Ижтимоий антропология” атамаси жуда тез тарқалиб инглиз вариантида “этнология”нинг маъносини беради. Ҳозирги кунда инглиз “Ижтимоий антропологлари” ўзларининг тадқиқотларини турли этник гуруҳларни, турли маданий анъаналар эгалари тарзида ўрганмоқда.
АҚШда этнологиянинг тараққиёти. АҚШда этнология нисбатан кечроқ вужудга келади. Мамлакатдаги этник ўзига хослик ва ирқий муаммолар натижасида америка антропологияси дастлаб жисмоний антропология, ирқий ва маданий тафовутларни ўргана бошлайди. Унинг асосчиси Л.Г.Морган ирокез қабилалари ҳаётини узоқ йиллар тадқиқ этиб, фанда эволюцион назария асосчиларидан бири бўлди. Олим ўз тадқиқотларида: примитив маданиятларида қариндошлик тизими, оила – никоҳ муносабатлари, классификация типлари, ер юзида инсон ҳаёти тарихини даврлаштириш муаммоларини ўрганади. Морганнинг тадқиқотлари америка этнологиясини кейинги бир неча ўн йилликларга мавзулар билан таъминлайди. Аммо ХХ асрнинг 50 йилларида Франц Боас америка этнологияси мавзулари доирасини торайтириб, унда фақат турли халқлар маданиятлари хусусиятлари ўрганила бошланади. Ушбу йўналиш Боас томонидан маданий антропология деб аталади кейинчалик у ҳар қандай этномаданий тадқиқотларни ўрганишга нисбатан қўлланилиб “этнология” нинг америкача синонимига айланди.

Download 24.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling