Режа. Этнологияга кириш ва фаннинг қисқа тарихи. Этнологиянинг олдтарихи


Download 24.78 Kb.
bet4/9
Sana03.02.2023
Hajmi24.78 Kb.
#1156804
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1-мавзу

Этнология предмети. Этнология фан сифатида шакллана бошлашидан хозирга қадар энг муҳим тадқиқот мавзуларидан бири этник маданиятлар тараққиёти ва этнослараро муносабатлар ҳисобланади. Инсониятнинг илк тарихига оид маълумотлар чекланган бўлса-да олимлар, одамзоднинг ўтмишини ифодаловчи этнологик назариялар тузишда давом этмоқда. Бу назариялар муаллифлари тарихий аниқликка даъво қилмасада, улар реконструкция қилган тизимларни амалда бўлган реал ҳаёт деб ўйламаслик лозим.
“Примитив” халқлар этнология предмети сифатида. Тарихан этнология фани дастлаб, маданий тараққиёти европаликлардан паст бўлган халқларни ўргана бошлаган. Демак, этнология илк босқичда “примитив” жамиятлар ва уларнинг анъанавий маданиятларини тадқиқ қилган (“примитив” лотинча – “биринчи”, “дастлабки”). XIX аср охирида юксак техник тараққиётга эришган Ғарб мамлакатлари учун бу атама мос келиб, жуда тез тарқалади. Технологик тараққиёт даражасига асосланган маданий классификацияларда ўз ўрнини эгаллаган бу каби ёндашув Льюис Генри Морган (“Қадимги жамият”) каби таниқли этнологлар фаолиятида ҳам катта ўрин эгаллайди.
XX аср этнология предметининг ўзгариши. XIX аср сўнггида этнология университет фани сифатида ўқитила бошлади. Натижада фанга янги назариячи олимлар кириб келиб этнология асосчилари – амалиётчиларни алмаштиради. Авлодлар алмашинуви фаннинг предмети борасида ҳам ўзгаришларга олиб келди. Энг аввало халқларни примитив (ибтидоий) ва цивилизациялашган тоифаларига бўлиш танқид остига олинди. Шунга қарамасдан қатор олимлар примитив халқ ҳам европаликлар сингари ўз тарихига эга эканлигини, уларнинг турмуш тарзи инсониятнинг илк босқичи эмаслиги, улар ҳам биз каби ибтидоий жамиятдан узоқ кетганлиги ғоясини ёқламоқдалар. Уларни примитив деб аташнинг тўғри томони ушбу жамиятларнинг ўз тарихида атроф – муҳит, табиатга нисбатан ўзгача муносабат ўрнатганидир.
Шу тарздаги қараш немис этнологи Рихард Турнвальд томонидан ҳам билдирилган. У “ибтидоий халқ” тушунчасини тахлил этар экан шундай ёзади “Бир омил айниқса муҳимдир: бу табиатни қандай қуроллар, мосламалар, маҳорат ва билимлар асосида бўйсундиришдир. “Ибтидоий” деб атроф-муҳит, табиат ҳақида кам билимга эга бўлган, озиқ топиш ва ҳаётини таъминлаш учун энг содда қуроллардан фойдаланган қабилаларни айтиш мумкин”.
Юқоридаги қарашлардан келиб чиқиб айрим олимлар фанда “ибтидоий халқлар” атамасини қолдиришни, у орқали табиатга нисбатан истеъмол муносабатида бўлмасдан ижтимоий мувозанатни сақлаб қолган халқларга нисбатан қўллашни таклиф қилишган. Олимларнинг бошқа бир гуруҳи эса “ибтидоий халқлар” атамасини таомилдан чиқаришни, сабаби у “маданий халқлар” атамасини ишлатишни ва халқлар тенгсизлигини англатишини тарафдори бўлиб чиқдилар. Ҳақиқатдан ҳам ер юзида биронта халқ ёки қабила йўқки у ўз маданиятига эга бўлмаса, энг қадимги одамлар ҳам тошдан қуроллар ясаганку ахир! Маданият инсоннинг туғма сифати, унинг моҳияти одамда атроф-муҳитни ўзгартириш қобилиятининг мавжудлигидир. Худди шу восита орқали инсон бошқа жонзодлардан фарқлироқ ўзгарувчан табиатга мослаша олади. XVIII-XIX асрлар олимларида мавжуд, ҳаётда илк даврга оид одамларнинг борлиги фарази албатта ҳато эди. Ҳаётда ҳар бир инсон, ҳам маданиятлашган ва ҳам маданият яратувчи сифатида бўлар экан, “маданийлашган” ёки “маданияти паст халқлар” ҳақидаги фикрлар асоссиздир.
Шунинг учун олимлар томонидан кўплаб баҳс ва мунозаралардан кейин фанга янги атамалар: “архаик маданиятлар”, “ёзувсиз маданиятлар”, “анъанавий жамиятлар”, “қабилалар иттифоқи” ва ҳоказолар киритилди.
Этнология предмети эса қуйидагилардан иборатлигига келишилди:

  1. Тафсивловчи ва умумлаштирувчи фан бўлиб, у инсон ва инсоният тараққиётининг умумий қонунларини ўрганади.

  2. Маданият турлари ва уларнинг шаклланиши, ўзгаришларини қиёсий ўрганувчи фандир.

  3. У социологиянинг бўлими сифатида примитив ва анъанавий ижтимоий тизимларни ўрганади.

  4. Инсоннинг табиатдан ташқаридаги маданияти дунёсининг юксалишини ўрганувчи фандир.

  5. Ибтидоий, анъанавий ва замонавий жамиятлар маданиятларини қиёсий тахлил орқали ўрганувчи фандир.


Download 24.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling