Режа: Гармоник ёки синусоидал сигнал ва уни тавсифлари; 2 Импульсли сигнал ва уни тавсифлари


Download 198.4 Kb.
bet1/5
Sana23.04.2023
Hajmi198.4 Kb.
#1385977
  1   2   3   4   5
Bog'liq
02-сигналларни турлари


3-Маъруза
Сигналларни турлари ва уларни тавсифлари (характеристикалари)
Режа:
1. Гармоник ёки синусоидал сигнал ва уни тавсифлари
;
2 Импульсли сигнал ва уни тавсифлари.


1. Гармоник ёки синусоидал сигнал ва уни тавсифлари.
Гармоник ёки синусоидал сигнал амплитудаси A (Iм, ёки Uм), частотаси f ёки бурчак частотаси ω =2 πf билан тавсифланади.
Синусоидаль сигнални,яъни синусоидаль функцияни вақт бўйича тригонометрик шаклдаги ёзилиши қуйидаги кўринишга эга:


ёки

Иккита синусоидал сигналлар орасидаги боғланишни қарайдиган бўлсак улар орасида фазали кечикишни кўрамиз.У ҳолда, қуйидаги формула хаққонийдир:




ёки .

Гармоник сигнални даври частотага тескари катталикда аниқланади.


. T=1/f.
Фазали кечикиши φ га тенг бўлган иккита гармоник тебранувчи сигнални вақт бўйича диаграммаси 1- расмда келтирилган


1-расм.Иккита гармоник сигналларнинг вақт диаграммаси
Гармоник сигнал чизиқли схемаларни тизимларни (системаларни) динамик хусусиятларини ўлчаш учун қўлланилади,масалан сигналларни кучайтиргичларини ёки масштаблавчи занжирларни.
Бу сигнал, чизиқли схемаларни, амплитуда-частотали (АЧХ) ва фазо-частотали (ФЧХ) тавсифларини ўлчаш учун қўлланилади. АЧХ – бу кучайтиргичнинг частотага боғлиқлик ёки узатиш коэффициенти. ФЧХ –бу фазали кечикишни частотага боғлиқлик коэффициенти.
Кучланиш бўйича коэффициент Ku бу чиқиш Uвых сигналини шунга тўғри келувчи Uвх кириш сигналини нисбатига тенг:
Ku=Uвых/Uвх.
Худди шундай (KI) ток ёки (KP қувват бўйича кучайтириш коэффициентлари аниқланади.Тавсифларни ўлчаётганда коэффициент ва частота ўқлари бўйича чизиқли ёки логарифмик масштаблар танларадии Логарифмик масштабда кучайтириш коэффициенти децибелда (дБ) ифодаланади:
Ku (дБ)=20* lg Ku, KI(дБ)=20* lg KI, KP(дБ)=10 *lg KP .
Кучайтириш бўйича 10, 100, 1/10 тенг коэффициентлар 20дБ, 40дБ, -20дБ га тўғри келади.

Download 198.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling