Халқаро террорчилик ҳаракатларининг асосий белгилари:
- халқаро ҳуқуқ ҳимоясидаги объект ёки субъектларга қарши қаратилгани;
- давлатлар чегараларини бузиш орқали
амалга оширилиши;
- аъзолари икки ёки ундан ортиқ давлат фуқаролари, шу
жумладан, ёлланма
шахслар бўлган экстремистик гуруҳлар томонидан
содир этилиши;
- экстремистик гуруҳлар таркибида қўпорувчилик ҳаракатлари бўйича
хорижлик йўриқчиларнинг қатнашиши;
- экстремистик гуруҳ аъзоларининг бошқа давлатлар ҳудудида ташкил
этилган махсус лагерларда тайёргарлик кўриши;
- тайёргарлик кўриш ва қўпорувчиликни содир
этишда хорижий давлатлар
ва экстремистик уюшмалар ёрдамидан, халқаро тус олган ноқонуний қурол-
яроғ савдоси ва наркобизнесдан келадиган молиявий манбалардан
фойдаланилиши.