Режа: Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларнинг янги босқичи. Қишлоқ хўжалигида илмий, фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар


Қишлоқ хўжалигида илмий, фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар


Download 56.56 Kb.
bet2/5
Sana21.04.2023
Hajmi56.56 Kb.
#1374698
1   2   3   4   5
Bog'liq
2-mavzu tarqatma

2. Қишлоқ хўжалигида илмий, фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар.


Илмий ходимнинг илмий фаолияти мақсадга мувофиқлиги текширилаётган объекти (илмий тадқикот предмети) ҳакида янги ва аниқланган билимга эришишда билишнинг конкрет усуллари йиғиндисига таянади ва бунда мое келадиган илмий тадқиқот воситалари стендлар, ўқув асбоблари, ҳисоблаш техникаси воситаси, ҳаракатдаги моделлар, компьютерли тренажёрлар, касбий компьютерли ўйинлар ва ҳ.к. дан фойдаланилади.
Илмий тадкиқот предмети энг аввало, тадкикотни билиш учун инсон фаолияти йўналтирилган объектдир (манбадир). Тадқиқот объекти, материал дунёнинг ҳар қандай ҳодиса ва жараёни бўлиши мумкин. Тадқиқот предметига объект ҳақидаги мавжуд билимлар ва объектдан ташқари билимлар ҳам киради.
Илмий тадкиқот бир неча ТУРЛАРГА бўлинади. Улар:
1. Фундаментал тадқиқот-бу муайян соҳа бўйича билимларни ривожлантириш ва улар асосида аник янги билимларни ҳосил қилишдир.
Унинг мақсади табиат ва жамиятнинг янги қонунларини кашф килиш ҳодиса ва жараёнлар орасидаги алоқадорлик қонуниятларини очиш ҳамда янги назариялар яратиш.
Фундаментал тадқикотлар илмни ривожланишини ҳамда илм-фаннинг бевосита жамият тараққиётини тезлаштирувчи кудратли кучга эгалигини таъминлайди.
2. Амалий (тадбиқий) тадқикот-мавжуд ишлаб чиқариш воситаларини ёки истеъмол предметларини такомиллаштириш ёки янгисини яратиш билан тавсифланади.
Унинг мақсади фундаментал тадқиқотда олинган билимни моддийлаштиришдан иборат. Бунда кўпроқ дедукция тадкиқот усулидан фойдаланилади ва бевосита муайян тадқиқот объекти билан иш кўради. Бу жараён ижтимоий соҳаларда инсон, жамоа, қатлам ва жамият билан иш кўрилса, техника соҳасида (ишлаб чиқариш соҳасида) эса тадкиқот объекти механизм, машина, технология ёки ташкилий структура, яъни «Сунъий» табиат билан иш олиб борилади. Тадқиқот ишини амалий йўналтирилганлик ва аник мақсадлигига амалий тадқиқотдан хоҳлаган мақсадни олишни катта эҳтимолини беради.
3. Илмий ишланма - бу амалий тадқиқот натижаларини, тажриба моделларини яратишда ва ишлатиб кўришда, ишлаб чиқариш технологиясида, шунингдек, таълим технологияларини яратишда ҳамда мавжуд методологияни ёки техника-тахнологияни мукаммаллаштирищда ва уларни амалий фаолиятда жорий этишдан иборатдир.
Илмий ишланма боскичларига илмий тадқиқот натижасида илмий тадқиқот натижасидан жамият ва давлатнинг бошқа шунга ўхшаш (яқин) соҳаларида ҳам фойдаланиш мумкин бўлишлиги талаб қилиб кўйилади.
Бу қайд этилган илмий тадқиқот турлари шартли бўлиб, бу учаласининг чегаралари ҳаракатчандир, яъни чегара қатъий эмас. Айрим адабиётларда илмий тадқиқот ишларини шунга ўхшаш қуйидагича турларга ҳам бўлинади:

  1. Назарий.

  2. Назарий - тажрибавий.

  3. Тажрибавий.

Ҳал қилиниши лозим бўлган муаммо бўйича илмий тадқиқот ишлари қуйидагиларга бўлинади:

  • мақсадга эришиш йўлини ёки яратилиши лозим бўлган технологияни очиб берувчи назарий тажрибавий ишлар;

  • янги яратиладиган технологиянинг тури, кўриниши, шакли, усули, методологиясини яратишга бағишланган ишлар;

  • дастлабки (априор) тажрибалар;

  • технологиянинг оптимал вариантини яратишга бағишланган илмий тадқиқот ишлари;

  • илмий тадқиқотни олиб бориш усулини яратишга бағишланган илмий ишлар.




Download 56.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling