Режа иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш соҳасида ислоҳатлар


Ўзбекистон Республикасида давлат бюджети тақсимоти ва солиқ сиёсати


Download 36.88 Kb.
bet4/5
Sana08.02.2023
Hajmi36.88 Kb.
#1176871
1   2   3   4   5
Bog'liq
Стратегия 5-Мавзу

3. Ўзбекистон Республикасида давлат бюджети тақсимоти ва солиқ сиёсати
Ўзбекистонда сўнги йилларда Ҳаракатлар стратегияси доирасида ҳамда иқтисодиёт соҳасини тартибга солиш ва уни ривожлантириш юзасидан муҳим бўлган иккита қонун қабул қилинди.

  • «2019 йил учун солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари қабул қилиниши юзасидан Ўзбекистон Республикасининг баъзи қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»;

  • «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»;

Бу ҳужжатларни президентнинг июнь ойида имзолаган «Ўзбекистон Республикасида солиқ сиёсатини мукаммаллаштириш концепцияси ҳақида»ги қарорида белгиланган тамойилларни амалга оширишга ҳизмат қилади.
2019 йилги Давлат бюджети лойиҳасида 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида кўзда тутилган солиқ ва бюджет сиёсати ислоҳотларнинг асосий йўналишлари акс эттирилган.
2019 йилги Давлат бюджети даромадлар қисми 2018 йил июн ойида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш Концепциясининг асосий йўналишларига мувофиқ шакллантирилган.
Солиқ ислоҳотларининг мақсади иқтисодиёт ва аҳолига солиқ юкини камайтириш, солиққа тортиш тизимини соддалаштириш ҳамда солиқ маъмурчилигини такомиллаштиришдан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини кўриб чиқилди.
Кейинги йилда Давлат бюджети даромадлари 102,6 трлн сўмни, харажатлари 107,1 трлн сўмни ташкил этиши режалаштирилмоқда. Бюджет тақчиллиги 4,3 трлн сўм, ёки ЯИМга нисбатан 1,1 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.
2019 йилда Давлат бюджетининг харажатлари 107,1 трлн сўмни ташкил этади. Бу ўтган йилдагига нисбатан 1,4 баравар кўп бўлиб, бунда Давлат бюджетининг харажатлари асосан ижтимоий соҳаларга йўналтирилади.
2019 йил Давлат бюджети қуйидагича тақсимланган:
Ижтимоий соҳа харажатлари 57,8 трлн сўмни ёки умумий харажатларга нисбатан 54,0 фоизини;
Мактабгача таълим муассасаларини молиялаштиришга 4 трлн сўм, умумий таълимга 17,1 трлн сўм, кадрлар тайёрлашга 3,8 трлн сўм;
Соғлиқни сақлашни молиялаштиришга 12,1 трлн сўм ;
Маданиятни молиялаштириш учун 1,0 трлн сўм
Илм-фанга 0,8 трлн сўм;
Ижтимоий нафақалар, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўлаш ва компенсация тўловлари учун 5 267,2 млрд сўм;
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурларини амалга ошириш учун барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 6,3 трлн сўм ажратилади.
Президентнинг 2018 йил 29 июндаги фармони билан тасдиқланган солиқ сиёсатини такомиллаштириш Концепциясининг асосий йўналишлари доирасида 2019 йилдан эътиборан: 
1) иш ҳақи фондига солиқ юки қуйидагича камайтирилмоқда: 
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ягона ставкасининг 12 фоиз миқдорида ўрнатилиши ва фуқароларнинг мажбурий суғурта бадалларининг (иш ҳақидан 8 фоиз) бекор қилиниши натижасида “қўлга” тегадиган иш ҳақи миқдори ўртача 6,5 фоизга ошади; 
иш ҳақи фондидан ягона ижтимоий тўлов миқдори 12 фоизгача пасайтирилмоқда; 
2) давлат мақсадли жамғармаларига айланмадан (оборотдан) 3,2 фоиз миқдорида ундириладиган мажбурий ажратмалар бекор қилинмоқда; 
3) юридик шахсларнинг фойда солиғи ставкалари 14 фоиздан 12 фоизгача, тижорат банклари учун – 22 фоиздан 20 фоизгача, дивиденд ва фоиз кўринишидаги даромадлар бўйича тўлов манбаидан солиқ – 10 фоиздан 5 фоизгача, юридик шахслар мол-мулк солиғи – 5 фоиздан 2 фоизгача пасайтирилмоқда. 

Download 36.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling