Режа: Иқтисодий эҳтиёж, неъмат ва ресурс тушунчалари
Капитал ёки “инвестицион ресурслар
Download 127.11 Kb.
|
1-Мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Хомашё ва материаллар
- 4. Ишчи кучи
- 5. Тадбиркорлик қобилияти
2. Капитал ёки “инвестицион ресурслар” ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиладиган барча асосий воситаларни, яъни фабрика ва завод бинолари, турли иншоотлар, қурилмалар, машиналар ва асбоб-ускуналар, тракторлар, транспорт воситалари, компютер ва ахборот-коммуникация воситаларини ифодалайди. Бу воситаларни ишлаб чиқариш ва жамғариш жараёнини “инвестициялаш” деб атаймиз.
Базан иқтисодчилар асосий воситалар сотиб олишга сарфланадиган пул маблағларини ҳам “капитал” деб аташади. Аммо пул маблағлари ўзича ҳеч қандай товар ишлаб чиқармаслигини эътиборга олсак, уларни ишлаб чиқариш ресурси деб эмас, балки “молиявий капитал” деб аташ тўғрироқ бўлади. 3. Хомашё ва материаллар - ишлаб чиқариш жараёнида “асосий капитал” сингари узоқ муддат эмас, балки қисқа муддатда, яъни бир ишлаб чиқариш босқичида қатнашади ҳамда ўзининг қийматини яратилаётган товарга тўлиқ кўчириб, унинг таркибий қисмига айланади. 4. Ишчи кучи – товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишда фойдаланиладиган инсонларнинг барча ақлий ва жисмоний қобилиятларини (тадбиркорлик қобилияти алоҳида категорияга ажратилади) акс эттиради. Ишчилар, инженерлар, қурувчилар, иқтисодчилар, бухгалтерлар ва бошқа мутахассислар томонидан бажарадиган ишлар “ишчи кучи” ёки “меҳнат ресурси” тушунчасини ўз ичига қамраб олади. 5. Тадбиркорлик қобилияти - меҳнат ресурсларининг алоҳида хусусиятга эга категорияси бўлиб, унинг моҳияти қуйидаги функсияларида ўз ифодасини топади: - тадбиркор ишлаб чиқариш жараёнида ер, капитал, хомашё, ишчи кучи ва бошқа барча ресурсларни бирлаштиради ва ўзига хос “катализатор” вазифасини ўтайди; - тадбиркор бизнесни юритиш жараёнида фирма фаолиятининг асосий стратегияси ҳамда муваффақиятини таъминлаб берувчи энг асосий қарорларни қабул қилиш билан боғлиқ қийин вазифаларни зиммасига олади; - тадбиркор ишлаб чиқаришга инновацион технологиялар, янги маҳсулот турлари ва бизнесни ташкил этишнинг илғор усулларини жорий этишга ҳаракат қилувчи ташаббускор шахс ҳисобланади; - тадбиркор бизнес юритиш билан боғлиқ катта таваккалчиликни (рискни) ўз зиммасига олади. Бозор иқтисодиётида тадбиркорга фойда олиш кафолатланмаган, яъни у йилни зарар билан якунлаши ҳам мумкин. Шу туфайли тадбиркор нафақат ўз капиталини, балки сарфлаган вақти, меҳнати ва шаънини ҳам таваккалчилик остига тикиб ҳаракат қилади. Download 127.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling