Режа: Иқтисодий эҳтиёж, неъмат ва ресурс тушунчалари


Download 127.11 Kb.
bet8/9
Sana14.05.2023
Hajmi127.11 Kb.
#1460139
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1-Мавзу

Қисқа хулосалар
Бизнинг эҳтиёжларимизни қондириш учун талаб этиладиган аксарият иқтисодий неъматларни ишлаб чиқариш зарур бўлади. Бунинг учун эса маълум миқдордаги иқтисодий ресурслар, яъни ер, ишчи кучи, тадбиркорлик қобилияти, бошқарув малакаси, капитал, хомашё ва материаллар, ахборот талаб этилади.
Жамиятнинг бутун иқтисодий тизими асосан иккита фундаментал муаммо устига қурилган бўлиб, уни иқтисодчилар иқтисодиётнинг бош муаммоси деб атайдилар: жамият ва унинг аъзолари бўлмиш индивудиал шахслар, фирмалар ва ташкилотларнинг моддий эҳтиёжлари чексиз; моддий эҳтиёжларни қондириш воситалари, яъни товарлар ва хизматларни ишлаб чиқариш учун зарур бўладиган иқтисодий ресурслар чекланган ёки тақчил (ноёб). Бундай ҳолат жамият азоларининг ўз эҳтиёжларини тўлиқ қондиришга бўлган имкониятларини доимо ва муқаррар равишда чеклаб туради.
Жамият азоларининг моддий эҳтиёжлари чексиз ва ресурсларимиз чекланган экан, ҳеч қачон чексиз эҳтиёжларимизни тўлиқ қондириш мумкин эмас. Шундай экан, иқтисодчилар жамият ихтиёрида мавжуд чекланган (тақчил) ресурслардан оптимал фойдаланган ҳолда чексиз эҳтиёжларни максимал даражада қондириш устида бош қотиришларига тўғри келади. Бунинг учун мавжуд ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланиш йўлларини излаб топиш зарур бўлади.
Иқтисодий танлов товарлар ва хизматлар ишлаб чиқаришда чекланган ресурслардан фойдаланишнинг муқобил вариантлари ичидан чексиз эҳтиёжларни максимал қондиришга имкон берувчи энг оптимал вариантни танлашни англатади. Иқтисодий танлов фирмаларни белгиланган мақсадга эришиш учун хўжалик юритишнинг ратсионал усулларини танлашга, энг кам харажатлар эвазига максимал ҳажмда маҳсулот ишлаб чиқариш ва максимал фойда олишга ундайди.
Микроиқтисодиёт иқтисодий субъектларни иккига бўлиб қарайди - истеъмолчилар (уй хўжаликлари) ва ишлаб чиқарувчилар (фирмалар). Истеъмолчининг мақсади - мумкин даражада ўзининг эҳтиёжларини максимал даражада қондириш бўлса, ишлаб чиқарувчиларнинг мақсади - фойдани ёки бошқа бир фаолият кўрсаткичларини максималлаштиришдан ёки минималлаштиришдан иборатдир.
Иқтисодий доиравий айланиш моделида иқтисодиёт икки секторга бўлинади: уй хўжаликлари ва фирмалар. Уй хўжаликлари ўз ресурсларини (ишчи кучи, капитал, хомашё, ер ва бошқа) фирмаларга сотиб даромад оладилар ҳамда бу даромадларини фирмалардан товарлар ва хизматлар олишга ишлатадилар. Фирмалар ўзларининг товар ва хизматларини сотиб, ундан тушган даромадни уй хўжаликларидан ресурслар сотиб олишга ишлатадилар.

Назорат ва муҳокама учун саволлар


1. Эҳтиёж ва неъмат тушунчалари нимани англатади?
2. Иқтисодий ресурсларга нималар киради?
3. Иқтисодиётнинг марказий ва бош муаммоси нимадан иборат?
4. Иқтисодий танлов ва муқобил харажатлар деганда нима тушунилади?
5. Ишлаб чиқариш имкониятлари чизиғи нимани ифодалайди?
6. Ҳар қандай жамият жавоб бериши лозим бўлган бешта фундаментал иқтисодий савол нималарни назарда тутади?
7. Ресурслар чекланган шароитда уларни оптимал тақсимлаш масаласи қандай эчилади?
8. Ресурслар, товарлар ва хизматлар оқимининг доиравий айланиш модели нима?



Download 127.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling