Режа: Иқтисодий эҳтиёж, неъмат ва ресурс тушунчалари
Ахборот ва номоддий активлар
Download 127.11 Kb.
|
1-Мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- иқтисодий тизим
- иккита фундаментал муаммо
- 1.2-расм. Иқтисодиётнинг бош муаммоси
- “самарадорлик”
- “Иқтисодий самарадорлик”
6. Ахборот ва номоддий активлар кейинги йилларда ресурс сифатида катта аҳамият касб этмоқда. Айниқса ахборот ва коммуникасиялар асрида бизнес учун ахборотнинг муҳимлиги шубҳасиз.
Иқтисодий эҳтиёжларни қондириш мақсадида ресурслардан фойдаланиб моддий неъматлар ишлаб чиқариш жараёнини иқтисодий тизим деб атаймиз. 1.2. Иқтисодиётнинг бош муаммоси: эҳтиёжларнинг чексизлиги ва ресурсларнинг чекланганлиги Жамиятнинг бутун иқтисодий тизими асосан иккита фундаментал муаммо устига қурилган бўлиб, уни иқтисодчилар иқтисодиётнинг бош муаммоси деб атайдилар (2.1-расм): 1.2-расм. Иқтисодиётнинг бош муаммоси 1. Жамият ва унинг азолари бўлмиш индивудиал шахслар, корхоналар ва ташкилотларнинг моддий эҳтиёжлари чексиз. 2. Моддий эҳтиёжларни қондириш воситалари, яъни товарлар ва хизматларни ишлаб чиқариш учун зарар бўладиган иқтисодий ресурслар чекланган ёки тақчил (ноёб). Агар эътибор билан назар солсак, истеъмолчилар, фирмалар ва давлатнинг (жамиятнинг) моддий эҳтиёжлари чексиз эканлигига амин бўламиз. Чунки бу эҳтиёжлар нафақат сон-саноқсиз, балки вақт ўтиши билан тўхтовсиз янгиланиб, кўпайиб бораётгани маълум бўлади. Инсонларнинг турмуш тарзи, урф-одатлари, диди ва модалар ўзгариши, илмий-техник тараққиёт натижасида айрим товарлар ва хизматлар истеъмолдан чиқиб кетиб, уларнинг ўрнига янгилари кириб келади. Янги товарлар ва хизматлар турларининг пайдо бўлиши бизнинг эҳтиёжларимиз чегараларини тинимсиз кенгайтириб боради. Иқтисодий фаолиятнинг бош мақсади эса жамиятнинг турли-туман, чексиз ва кенгайиб бораётган эҳтиёжларини имконият даражасида максимал қондиришга эришишдир. Энди иккинчи фундаментал муаммо - чексиз эҳтиёжларни қондириш учун иқтисодий ресурсларнинг чекланганлиги масаласини кўриб чиқамиз. Агар жамиятдаги иқтисодий ресурслар миқдори чекланмаган бўлганида, ҳар бир инсон ўзи истаган ҳамма нарсага эга бўлиши мумкин бўларди. Аммо, инсониятнинг моддий эҳтиёжлари хаёл ва орзулар уммони сингари чексиз бўлган бир шароитда, бу эҳтиёжларни қондириш воситалари бўлган иқтисодий ресурслар миқдори жамиятда чеклангандир. Бу шуни англатадики, жамиятдаги мавжуд иқтисодий ресурсларнинг ишлаб чиқариш имкониятлари жамият аъзоларининг эҳтиёжларини қондириш учун етарли эмас. Деҳқончилик ва чорвачилик учун зарур ер майдонлари, саноат учун ер ости қазилма бойликлари, капитал ва хомашё ресурслари, юқори малакали ишчи кучи ва мутахассислар, катта капиталга эга тадбиркорлар ва банклар, ҳамма-ҳаммаси ўта чекланган. Бундай ҳолат жамият аъзоларининг ўз эҳтиёжларини тўлиқ қондиришга бўлган имкониятларини доимо ва муқаррар равишда чеклаб туради. Мана шунинг учун ҳам абсолют моддий фаровонлик ва тўкин-сочинликка эга жамият қуриш ҳақидаги уринишлар амалга ошмайдиган ҳақиқат саналади. Жамият азоларининг моддий эҳтиёжлари чексиз ва ресурсларимиз чекланган экан, ҳеч қачон чексиз эҳтиёжларимизни тўлиқ қондириш мумкин эмас. Шундай экан, иқтисодчилар жамият ихтиёрида мавжуд чекланган (тақчил) ресурслардан оптимал фойдаланган ҳолда чексиз эҳтиёжларни максимал даражада қондириш устида бош қотиришларига тўғри келади. Бунинг учун мавжуд ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланиш йўлларини излаб топиш зарур бўлади. Иқтисодчилар “самарадорлик” тушунчасига қандай таъриф берадилар. Самарадорлик тушунчаси техник ёки технологик соҳаларда ҳам қўлланилиб, бирор-бир ҳаракат ёки бажарилган ишнинг натижасини баҳолашда фойдаланилади. “Иқтисодий самарадорлик” тушунчаси “харажатлар (сарфлар) - натижа (маҳсулот)” нисбатини ифодалайди. Аниқроқ қилиб айтганда, ишлаб чиқаришга сарфланган ресурслар бирлигига нисбатан олинган маҳсулот, фойда кўрсаткичлари иқтисодий самарадорлик даражасини белгилаб беради. Жамият ўзининг чекланган ресурсларидан самарали фойдаланиш эвазига максимал даражада товарлар ва хизматлар ишлаб чиқаришга интилади. Бунга эришиш учун тўла бандлик ва тўлиқ ишлаб чиқариш ҳажмига эришиш лозим бўлади. Download 127.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling