Режа: Иқтисодий эҳтиёж, неъмат ва ресурс тушунчалари
Download 127.11 Kb.
|
1-Мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишлаб чиқаришнинг тўлиқ ҳажми
- 1.3. Иқтисодий танлов ва муқобил харажатлар
Тўла бандлик деганда ишлаб чиқаришга яроқли барча ресурслардан фойдаланиш имкониятига айтилади. Иқтисодиёт меҳнат қилиш ёшидаги ишга яроқли барча ишчиларни иш билан таъминлаши зарур. Ҳайдаладиган ерлар, фабрика ва заводлар, асбоб-ускуналар бекор туриб қолмаслиги, барча асосий ва айланма капитал ишлаб чиқаришга жалб қилиниши мақсадга мувофиқ.
Ишлаб чиқаришнинг тўлиқ ҳажми деганда ресурсларни оптимал тақсимлаш ва улардан самарали фойдаланиш эвазига максимал даражада маҳсулот ишлаб чиқариш тушунилади. Ишлаб чиқаришга сарфланган ҳар бир ресурс бирлиги жамият учун максимал қайтимни таъминлаши зарур. 1.3. Иқтисодий танлов ва муқобил харажатлар Кундалик ҳаётимизда ҳар биримиз чекланган вақтимиздан самарали фойдаланиш, даромадимизни озиқ-овқат, кийиш-кечак ёки маиший техникалар сотиб олишга тўғри тақсимлаш каби ўнлаб масалалар хусусида қарор қабул қилишимизга тўғри келади. Худди шунингдек, фирмалар ҳам сармояни қайси соҳага тикиш, хомашё ва асбоб- ускуналарни қанча миқдорда ва қаердан харид этиш, қандай техника ва технологиялардан фойдаланиш, ресурсларни сарфини қандай тежаш, маҳсуфотни харидорбоп қилиб тайёрлаш, тўғри нарх сиёсатини юритиш каби кўплаб масалалар юзасидан оптимал қарорлар қабул қилишга ҳаракат қиладилар. Бу муаммоларни ечиш учун бешта фундаментал иқтисодий саволга жавоб бериши лозим (1.3-расм): 1. Нимани, яъни истеъмолчилар талабидан келиб чиқиб қандай товар ва хизматларни ишлаб чиқариш керак? 2. Бу товар ва хизматлар қанча миқдорда ишлаб чиқарилиши керак? 3. Қандай қилиб, яъни товар ва хизматларни қайси усулда ва қандай технологиялардан фойдаланиб ишлаб чиқариш мақсадга мувофиқ? 4. Ким учун ишлаб чиқариш керак, ишлаб чиқариладиган товар ва хизматларнинг истеъмолчилари кимлар бўлади? 5. Иқтисодий тизим юз бераётган ўзгаришларга мослаша оладими? Юқоридаги саволлардан иккитаси, яъни нима ишлаб чиқариш керак? ва қандай ишлаб чиқариш керак? деган саволлар - ресурслардан маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ва ишлаб чиқариладиган маҳсулот таркибининг жуда кўп алтернатив вариантлари майжудлигини тақозо қилади. Бу эса фирмалар олдида иқтисодий танлов муаммосини қўяди (1.3-расм). Download 127.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling