Режа: Иқтисодий эҳтиёж, неъмат ва ресурс тушунчалари


Download 127.11 Kb.
bet5/9
Sana14.05.2023
Hajmi127.11 Kb.
#1460139
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1-Мавзу

Секланган ресурслар

Чексиз эҳтиёжлар





Миқдорий мос келмаслик

Неъматларнинг чекланганлиги

Эҳтиёжларнинг ошиб бориши





Иқтисодий манфаатлар

Танлов муаммоси

Харажатлар







Қарорларни қабул қилишда муқобиллик





Иқтисодий ҳатти-ҳаракат





Якуний қарор қабул қилиш

1.3-расм. Иқтисодиётнинг бош муаммоси ва иқтисодий танлов




Иқтисодий танлов товарлар ва хизматлар ишлаб чиқаришда чекланган ресурслардан фойдаланишнинг муқобил вариантлари ичидан чексиз эҳтиёжларни максимал қондиришга имкон берувчи энг оптимал вариантни танлашни англатади. Иқтисодий танлов фирмаларни белгиланган мақсадга эришиш учун хўжалик юритишнинг ратсионал усулларини танлашга, энг кам харажатлар эвазига максимал ҳажмда маҳсулот ишлаб чиқариш ва максимал фойда олишга ундайди.
Иқтисодиётда ҳар бир субъект максималликка интилади: истеъмолчи - ўз эҳтиёжларини максимал қондиришга, фирма - фойдани максималлаштиришга, давлат эса - жамият аъзоларининг фаровонлиги юксалтиришга ҳаракат қилади.
Ишлаб чиқариш имкониятларининг чекланганлиги, ишлаб чиқариш вариантларидан биттаси ёки бир нечтасини танлаб, қолганларидан воз кечишни тақозо қилади. Бир турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш иккинчи биридан воз кечишни англатади. Оптимал иқтисодий танловга эришиш учун нафақат бўлғуси харажатлар, балки фойдаланилмаган ишлаб чиқариш имкониятлари ҳам э'тиборга олиниши лозим. Бошқа вариантлардан воз кечиш натижасида, биз улардан олиниши мумкин бўлган фойдадан ҳам воз кечамиз, яъни бу бой берилган имкониятлар бўлиб, муқобил (алтернатив) харажатларни ташкил этади.

Download 127.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling