Шаҳар йўловчи ташиш транпортида логистик технологиялар
Режа:
Жамоат транспорти ва хусусий транспортни ривожлантириш шароитлари
Шаҳар йўловчи ташиш жараёнини стратегик логистик бошқариш
Шаҳар йўловчи ташиш жараёнини стратегик логистик бошқариш
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар
Жамоат транспорти ва хусусий транспортни ривожлантириш шароитлари. Жамоат транспорти мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришнинг муҳим омили ҳисобланади. Аммо ҳудудда корхоналар, савдо марказлари, турли хизмат кўрсатиш объектларнинг жойлашув зичлиги паст даражада бўлса, унда шахсий транспортнинг аҳамияти ошади. Аксинча, агар мазкур зичлик юқори даражада бўлса, унда жамоат йўловчи транспортини қўллаш юқори иқтисодий самарадорликни таъминлайди.
Транспортдан фойдаланиш осонлиги транспорт муҳити сифатини белгиловчи кўрсаткич бўлиб, аҳолининг транспортда юриш кўринишида йўқотаётган ўртача вақти билан характерланади. Агар ҳудуднинг ҳар қандай жойидан бошқа бир манзилга етиб бориш вақти йўловчи талаблари доирасида бўлса, бундай транспорт тармоғидан фойдаланиш осон ҳисобланади.
Йўловчи транспортининг қулайлиги – бу техник жиҳозланганлик, ташишнинг юқори даражада ташкил этилганлиги, юқори ташиш технологияси ва шу каби кўплаб омиллар таъсирида шаклланади. Бундан ташқари, транспорт воситаси салонида ҳар бир йўловчига тўғри келадиган ўртача юза ҳам қулайлик мезонидир.
Йўловчи транспортининг шаҳар ҳавосининг экологик зарарли чиқиндилар билан заҳарланиш даражасига таъсири. Транспортнинг атроф-муҳитга салбий таъсири – ҳавонинг ифлосланиши ва юқори даражадаги шовқиннинг юзага келишидир. Жамоат транспортининг атроф-муҳитни экологик заҳарлаши даражаси унинг барча заҳарловчи манбалар орасида тутган ўрни (% ҳисобида) билан аниқланади.
Йўл-транспорт ҳодисалари (ЙТҲ) даражаси – бу йўловчи транспорти ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасидаги энг муҳим кўрсаткич ҳисобланади. ЙТҲ – катта йўқотишларга олиб келидаган, баъзан эса инсон умрига завол бўладиган ҳодисадир.
Йўловчи транспортининг социал-иқтисодий сифати кўп жиҳатдан қуйидаги параметрлар таъсирида шаклланади (13.7 расм):
Do'stlaringiz bilan baham: |