Режа Жаҳон иқтисодиётида глобаллашув тушинчаси


-жадвал. Минтақа ваайрим мамлакатлар гуруҳлари бўйича


Download 1.28 Mb.
bet20/33
Sana09.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1468913
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   33
Bog'liq
глобалтекст (2)

6.6-жадвал. Минтақа ваайрим мамлакатлар гуруҳлари бўйича
жаҳон экспорти, 1948-2005 йй.




1948

1953

1963

1973

1983

1993

2003

2005




Ҳажми, млрд АҚШ доллари

Жаҳон

59

84

157

579

1838

3675

7369

10159




Ҳиссаси, %

Жаҳон

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

Шимолий
Америка

28,1

24,8

19,9

17,3

16,8

18,0

15,8

14,5

Жанубий ва Марказий
Америка

11,3

9,7

6,4

4,3

4,4

3,0

3,0



3,5

Европа

35,1

39,4

47,8

50,9

43,5

45,4

46,0

43,0

МДҲ

-

-

-

-

-

1,5

2,6

3,3

Африка

7,3

6,5

5,7

4,8

4,5

2,5

2,4

2,9

Яқин Шарқ

2,0

2,7

3,2

4,1

6,8

3,5

4,1

5,3

Осиё

14,0

13,4

12,6

15,2

19,1

26,1

26,1

27,4

Айрим
мамлакатлар
гуруҳлари:

























ГАТТ/ЖСТ
аъзолари

63,4

68,7

72,8

81,8

76,5

89,5

94,3

94,4

Европа Иттифоқи

-

-

27,5

38,6

30,4

36,1

42,4

39,4

Собиқ Совет
Иттифоқи

2,2

3,5

4,6

3,7

5,0

-

-

-

Ривожланаётган давлатлар

31,4

28,3

22,6

20,2

26,8

25,2

30,3

34,1

Ривожланган
давлатлар

66,4

68,2

72,9

76,3

68,2

73,3

67,1

32,6

Манба: Wорлд Траде Репорт 2007. - П. 199.


1950-2000 йиллар орасидаги даврда халқаро савдода товар айланмаси 14-15 баробар ўсди. Мутахассисларнинг фикрича 1950-1970 йилларни халқаро савдонинг ―олтин асри‖ деб айтиш мумкин. Айнан ана шу даврда жаҳонекспорти йилига ўртача 6-7%га ўсди. Аммо, 70-йилларда у 5,5% га тушиб, 80-йилларда янада камайган эди. 80-йилларнинг охирида ва 90-йилларда жаҳон экспорти сезиларли равишда жонланганлигини кўришимиз мумкин (90-йилларнинг ўртасида 8-9% ни ташкил этган). Бу даврда халқаро савдонинг барқарор ўсишига бир қатор омиллар таъсир кўрсатган бўлиб, улар қуйидагилардир:
- халқаро меҳнат тақсимотни ва ишлаб чиқаришнинг байналмилаллашувининг ривожланиши;
- илмий-техника инқилоби (ИТИ);
- жаҳон бозорида трансмиллий корпоратсияларнинг фаолияти;
- халқаро савдонинг Тарифлар ва савдо бош битими (ГАТТ) фаолиятиорқали тартибга солиниши (еркинлаштирилиши);
- халқаро савдонинг эркинлаштирилиши, кўплаб давлатларнинг импортнисон жиҳатдан чеклашни бекор қилувчи ва божларни кескин қисқартирувчи режимга ўтишлари, эркин савдо ҳудудларининг ташкил топиши;
- савдо-иқтисодий интегратсия жараёнларининг ривожланиши.
Минтақавий тўсиқларнинг олиб ташланиши, умумий бозорлар, эркин савдо ҳудудларининг ташкил этилиши;
- собиқ мустамлака давлатларнинг мустақилликка эришишлари. Уларнинг орасида ташқи бозорга йўналтирилган иқтисодиёт моделини танлаган ―янги индустриал давлатларнинг ажралиб чиқиши ва ҳ.к.
ХХасрнинг 50-йилларидан сўнг жаҳон иқтисодиётида ташқи савдо динамикасининг нотекислиги намоён бўла бошлади. Бу эса ўз навбатида жаҳон бозоридаги давлатлар ўртасидаги кучлар нисбатига таъсир кўрсатди.
Жаҳон иқтисодиётида АҚШнинг ҳукмронлиги пасая бошлади. Масалан, 1950 йилда АҚШнинг улушига жаҳон экспортининг 1/3 қисми тўғри келган бўлса, 2000 йилга келиб фақат 1/8 қисми тўғри келган эди. Ўз навбатида Германия экспорти Американиқига Яқинлашиб ва ҳаттоайрим йилларда ундан ҳам ошиб кетди. Германиядан ташқари бошқа Ғарбий Европа давлатларининг экспорти ҳам ўсди. 90-йилларда Ғарбий Европа халқаро савдонинг асосий марказларидан бирига айланди. Унинг экспорти АҚШникига нисбатан қарийб 4 баробарга ўсди.
ХХ асрнинг 80-йилларга келиб халқаро савдо соҳасида Япония катта ўсишга эришди. 1983 йилда у биринчи марта машина ва экспорти бўйича биринчи ўринга чиқди. Япония жаҳонда йенгил ва юк автомилларини, кундалик электротехника асбоб-ускуналар ва бошқаларни олиб чиқишбўйича бошқа давлатлардан анча олдинлаб кетди. Япония экспортининг 1/3 қисми АҚШга тўғри келади. АҚШнинг Япония билан бўладиган савдодаги дефитсити 90-йилларда 50-60 млрд. долл.ни ташкил этди .
80-йилларнинг охирига келиб Япония рақобатбардошлик омиллари бўйича илғор давлатлардан бири бўлиб қолди. Бу даврда унга нинг ―Янги индустриал давлатлари – Сингапур, Гонконг, Тайван қўшилди. Аммо 90-йилларнинг ўрталарига келиб АҚШ яна рақобатбардошлик омиллари бўйича олдинги ўринларга чиқиб олди. Ундан кейин Сингапур, Гонконг, Япония бормоқда. Франсия рақобатбардошлик омиллари бўйича-17, Хитой-34, Туркия-40, Россия-48 ўринда бормоқда. Рўйхатнинг энгохирида эса Гретсия, Мексика, Полша, Венгрия ва Венесуела туради.Охирги йилларда ҳам жаҳон савдосининг ўсиши кузатилмоқда. Ушбу жараён барча минтақаларга тааллуқлидир (2.7-жадвал). Экспорт ва импортнинг энг тез ўсиш суръатлари Жанубий ва Марказий Америка, МДҲ, Яқин Шарқ ваОсиёда кузатилмоқда.
6.7-жадвал. Жаҳон савдосининг ўсиш суръатлари, 2004 - 2006 йй.




Експорт
ҳажми
(2006 й.),млрд.
АҚШ
долл.

Експортнинг ўртача
ўсиш суръатлари, %



Импортнинг
Ҳажми(2006 й.), млрд.АҚШ долл.



Импортнинг ўртача
ўсиш суръатлари, %



2004

2005

2006

2004

2005

2006

Жаҳон

11762

22

14

15

12080

22

13

14

Шимолий
Америка

1675

14

12

13

2546

17

14

11

Жанубий ваМарказий
Америка

426

30

25

20

351

28

23

18

Европа

4957

20

9

13

5218

20

10

14

МДҲ

422

36

28

24

278

31

25

29

Африка

361

31

30

21

290

28

20

16

Яқин шарқ

644

33

35

19

373

31

19

14

Осиё

3276

25

16

18

3023

27

17

16

Манба: Wорлд Траде Репорт 2007. - П. 11.


Ривожланаётган давлатлар ҳозирча ривожланган давлатлар учун асосан хом-ашё йетказиб берувчи бўлиб қолмоқда. Жаҳон иқтисодиётида саноати ривожланган давлатлар жаҳон озиқ-овқат ва хом-ашё (нефтдан ташқари) экспортидаги улушини йилдан-йилга ошиб бормоқда. Ривожланаётган давлатларнинг товарлар экспортидаги улуши эса 40%дан(1960й.) 28%га (2000 й.) қисқарди.
Ривожланаётган давлатлар ўз экспортларини саноат товарлари ҳисобига диверсификатсия қилишга уринишлари саноати ривожланган давлатларнинг у ёки бу шаклдаги қаршилигига дуч келмоқда. Шу билан бирга баъзи бир ривожланаётган давлатлар, айниқса, ―янги индустриал давлатлар ўз экспортларининг реструктуралаштиришда анча муваффақиятга эришиб, унда тайёр маҳсулотлар, саноат маҳсулотларни, шу жумладан машина ва ускуналарнинг улушини кўпайтирмоқда. Масалан, ривожланаётган мамлакатларнинг жаҳон саноат экспортидаги улуши 90-йилларда 16-17% ни ташкил этди.
Бошқа ривожланаётган мамлакатлардан фарқли равишда ―янги индустриал давлатлар, айниқса, Осиёнинг тўрт ―кичик аждарҳоси (Жанубий Корея, Тайван, Гонконг, Сингапур) ўз экспортларини тез суъратларда кўпайтириб бормоқда. Уларнинг жаҳон экспортидаги улуши 90-йилларнинг ўрталарида 10-11 %ни ташкил қилган эди. Охирги ўн йилликларда тез ривожланаётган ХХР нинг 2-3 %ни, АҚШ нинг жаҳон экспортидаги улуши12,3 %ни, Ғарбий Европанинг экспортидаги улуши 43 %ни, Япониянинг улуши 9,5 % ни ташкил этган эди.
Халқаро ташкилотларнинг (БМТ, ХВФ) берган маълумотларига қараганда 1981 йилдан 2000 йилгача бўлган даврда халқаро савдо йилига ўрта ҳисобда 5,2 % га ўсган, аммо 1990 йилдан бошлаб унинг ўсиши бир текис бўлмай секинлашиш тенденсиясига ҳам эга бўлган. Масалан, 1989 йилда у 8,2 % ни ташкил этган бўлса, 1993 йилда 4 % ни ташкил қилди. Айни бир пайтда Осиё-Тинч океан минтақасининг ―Янги индустриал давлатларининг ташқи савдосининг ўсиш суръатлари 10-11% ни ташкилетган.
1994 йилда халқаро савдо ҳажми 9,5%га ўсди. Бу эса ЖСТ экспертлари фикрича 90-йиллар бошидаги камайиш тенденсиясидан чиқишни билдирарди. 1995 йилда халқаро савдо ҳажмининг яна ошиши бу фикрнинг тўғрилигини тасдиқлади. Умуман олганда, кейинги 50 йил ичида халқаро савдо кўрсаткичи ўртача 6 фоизга ўсган.5 савдосининг тез ўсиши асосан АҚШ, Италия, Канада, Испания импортининг кескин ўсиши билан ва шунингдек саноати ривожланган давлатларнинг (Япониядан ташқари) Узоқ Шарқ мамлакатлари ва Лотин Америкасида конъюктураларининг яхшиланиши билан боғлиқдир.
Жаҳон иқтисодиётида алоҳида давлатларнинг дунё савдоси тараққиётида аҳамиятини кўриб чиқар эканмиз, 1990-йилларда АҚШ дунёдаги энг йирик экспорт қилувчи давлат бўлган. Бу давлатнинг ташқи савдо ҳажми 1-1,5 трлн. долларни ташкил қилиб, дунё умумий савдо ҳажмининг 28-29% ни ташкил қилган эди. АҚШ кетидан Германия (802 млрд доллар – 18,8%) Япония (672 млрд доллар – 15,8%) турган. 90-йилларда дунёнинг ўнта энг йирик савдо мамлакатларига – Франсия, Буюк Британия, Италия, Канада, Голландия, Гонконг, Белгия (Луксембург билан биргаликда) киритиш мумкин. Экспортнинг энг юқори ўсиш суръатларини Хитой, Сингапур, Чили ва Финляндияда кузатишимиз мумкин. Марказий ва Шарқий Европа, экспортнинг ўсиш суръатлари бўйича Осиёдан кейин иккинчи ўринни эгаллаб турибди (1998 й).
Жаҳон савдосининг ХХ асрнинг биринчи ярмидаги (2-жаҳон урушига қадар) ва кейинги йиллардаги структурасини ўрганишда сезиларли ўзгаришларни кўриш мумкин. ХХасрнинг биринчи ярмида жаҳон товар айланмасининг 2/3 қисми озиқ-овқат, хом-ашё ва ёқилғига тўғри келган бўлса, 90-йилларнинг охирида уларнинг улуши 1/4 қисмни ташкил этди. Қайта ишлаш саноати маҳсулотлари билан савдо қилишнинг улуши 1/3 дан 3/4 гача ошганлигини кўришимиз мумкин. Жаҳон савдосининг энг динамик ва интенсив ривожланаётган соҳаси илмталаб товарлар билан савдодир. Жаҳон иқтисодиётида илмталаб маҳсулотлар экспорти йилига 500 млрд. долларни ташкил қилади. Юқори технологияли маҳсулотларнинг саноати ривожланган давлатлар экспортидаги улуши 40%га яқин.
Машина ва ускуналар билан савдонинг роли сезиларли равишда ўсди. 1980 йилдан 2000 йилгача машина ва ускуналарнинг саноати ривожланган давлатлардан экспорти уч марта ўсди. Энг тез суръатлар билан электротехника ва электрон ускуналар экспорти ўсмоқда. Уларнинг улушига машина-техника маҳсулотлари экспортининг 25 %и тўғри келади.
Халқаро савдонинг тез ривожланаётган соҳаларидан бири кимё маҳсулотлари билан савдодир. Шунингдек, жаҳонда халқаро хизматлар савдоси ҳам кескин суръатларда ўсиб, 2004 йилда 1990 йилга нисбатан унинг экспорти 2,68 марта, импорти эса 2,54 мартаортган. Ривожланаётган мамлакатларга келсак, Жанубий Осиё, Шарқий Осиё ва Тинч океани минтақаларида бу турдаги савдо ҳажми ўртача 5 мартагачаошган. Шунингдек, хизматлар савдосининг таркиби ҳам сўнгги 15 йил мобайнида тубдан ўзгариб, ундаги суғурта, молия ва бошқа хизмат турларининг улуши ортган.
Сўнгги йилларда жаҳон экспортининг ҳажми ўсиши билан бирга унинг таркиби ҳам ўзгара бошлади. Бу биринчи навбатда жаҳон экспортида турли хизматларнинг (айниқса транспорт, туризм, банк-молия, ахбороткоммуникатсион хизматларнинг) улуши ошиши билан боғлиқдир (2.8-жадвал).
2006 йилга келиб жаҳон савдосида хизматлар экспорти 11 фоизга ўсиб, 2,7 трлн. АҚШ долларини ташкил этди (2.8-жадвал). Охирги йилларда транспорт хизматлари бошқа турдаги хизматларга қараганда юқори суръатлар билан ўсиб борди (2004 йилда – 25 фоиз, 2005 йилда – 11 фоиз, 2006 йилда – 9 фоиз).
6.8-жадвал. Жаҳон савдосида хизматлар экспорти, 2000-2006 йй.
Манба: Wорлд Траде Репорт 2007. - П. 10.
Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви натижасида жаҳон хизматлар экспортида замонавий ахборот-технология маҳсулотларининг ҳажми ошиб бормоқда. 1996 йилда ахборот-технология маҳсулотларининг жаҳон экспорти 697 млрд. долларни ташкил қилган бўлса, 2005 йилга келиб 144 млрд. АҚШ долларини ташкил этди. 1996-2005 йилларда ахборот-технология маҳсулотлари барча турларининг (компютерлар, ахборот-технология инструментлари ва аппаратлар, бутловчи қисмлар ва аксессуарлар, дастурий маҳсулотлар, ярим ўтказгичлар ва бошқалар) экспорти 1,5- 2,5 маротаба ошди.
Ахборот-технология маҳсулотлари экспорти ва импорти минтақалар миқёсида фарқ қилиб, бу борада айниқса, Осиё мамлакатлари катта ютуқларга эришган. 2005 йилга келиб уларнинг ахборот-технология маҳсулотларини жаҳон экспортидаги улуши 50 фоизгаошиб кетган бўлиб, ушбу маҳсулотларнинг жаҳон импортидаги ҳиссаси эса 40 фоизни ташкил этди.
Осиё мамлакатлари ичида ахборот-технология маҳсулотлари савдоси бўйича Хитой энг тез суръатлар билан ривожланаётган давлат ҳисобланади. 1996-2000 йй. давомида унинг ахборот-технология маҳсулотлари экспорти ўртача 29 фоизга ўсиб борди, 2000-2005 йй. эса бу кўрсаткич 40 фоизни ташкил қилди. 1996 йилдан 2005 йилгача бўлган даврда Хитойнинг ушбу турдаги маҳсулотларнинг жаҳон экспортидаги улуши 2,1 фоиздан 14,8 фоизгачаортди.
Европа мамлакатлари ахборот-технология маҳсулотларининг экспорти ва импорти бўйича жаҳонда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Шимолий Американинг жаҳон савдосида ахборот технология маҳсулотлари экспорти ва импорти бўйича улуши 1996-2005 йй. давомида камайиб кетди ва оқибатда бу маҳсулот тури бўйича минтақа энг катта соф импорт қилувчига айланди. Жанубий/Марказий Америка, Африка, Яқин Шарқ ва МДҲ мамлакатлари ханузгача ушбу маҳсулот турлари бўйича жаҳон экспортида паст ўринларни эгалламоқдалар.
Юқорида қайд этилган мамлакатлар айни вақтда ахборот-технология маҳсулотларининг йирик импортерлари бўлиб ҳам ҳисобланади.
Умуман олганда, жаҳон иқтисодиёти глобаллашуви шароитида халқаро савдодаги ўзгаришлар Ўзбекистон иқтисодиёти учун бир қатор сабабларга кўра муҳим ҳисобланади.
Биринчидан, миллий иқтисодиёт учун халқаро савдонинг ривожланиши иқтисодиёт глобаллашуви ижобий ютукларидан фойдаланилганликни кўрсатади.
Кейинги 30 йил ичида ЯИМнинг, экспорт ва импорт улушининг ўсиши кўпгина ривожланаётган давлатларда халқаро савдонинг ўрни ўсаётганлигини ифодаламоқда. Шарқий Осиё давлатларида ва Тинч океан ҳудудларида бу 24 фоиздан 54 фоизгача, Лотин Америка давлатлари ва Кариб хавзаси ҳудудларида 15 фоиздан 25 фоизгача ўсган.
Иккинчидан, жаҳон иқтисодиётидаги таркибий ўзгаришлар иқтисодиётнинг ҳар хил гуруҳларида ўзгаришларга олиб келди: учинчи гуруҳларнинг (асосан информатсион соҳа бўйича) биринчи ва иккинчи гуруҳларидан устун келиши. Бу ўзгаришлар, охир-окибат, халқаро савдо тизимида ўзгаришларгаолиб келди. Натижада, халқаро алмашинувга кирмаган баъзи хизматлар савдосининг аҳамияти ошди.
Учинчидан, халқаро савдо жараёнининг жаҳон иқтисодиётига нисбатан ўсиши асосан савдо тизимининг халқаро институтлар, биринчи навбатда Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) фаолиятида эркинлаштириш хўжалик фаолиятнинг глобаллашувигаасос бўлмоқда.
Глобаллашув жараёни 80-90 йилларда, аввало, бир қатор жараёнларнинг ривожланиши эвазига яққол кўзга ташланди. Улар қаторига: халқаро инфратузилманинг жадал ривожланиши ва глобал телекоммуникатсия тизимининг шаклланиши билан бирга халқаро савдонинг юқори суръатларда ўсиши каби жараёнларни киритиш мумкин.
Информатсион тизим – Интернетнинг ривожланиши нафақат янги коммуникатсион тизимга, балки молиявий оператсияларни, маркетингни, рекламани амалга оширишда, мутахассислар малакасини оширишда ҳамда халқаро савдонинг тез суръатлар билан ўсиши, янги шаклларини пайдо бўлишига (електрон савдо) ва унинг таркиби ўзгаришига ҳам олиб келди. Интернетнинг тез суръатлар билан тарқалиши натижасида "Е-еcономй" –електрон иқтисодиёт, "Е-cоммерcе" – электрон савдо, "Е-cомпанй" – электрон компания тушунчалари жаҳон иқтисодиётида катта ўрин эгаллай бошлади. Мисол учун, "Бусинесс – то – бусинесс (В2В)" тизимидан фойдаланиш бир қатор харажатларни тежаш имкониятини яратиб беради (2.9-жадвал).
2.9-жадвал. Тармоқлар бўйича В2В тизимининг фойдаланишидан олинадиган харажатлар тежами
Манба: ПороховскийА.А. Новая экономика: американский вызов. //США – Канада: экономика, политика, культура. 2001, №6 – С.10.
Халқаро даражадаги ўзгаришлар Ўзбекистонга ҳам таъсир этмай колмади. Сўнгги йилларда давлат томонидан ташқи савдода, хусусан, экспортда кайта ишлаш тармоғи маҳсулотларининг ҳиссасини ошириш бўйича бир қатор самарали чора-тадбирлар амалга оширилди. Натижада ташқи савдо ва тўлов баланслари ҳам сезиларли даражада мустаҳкамланди.
Бугунги кунга қадар давом этаётган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида экспортнинг умумий ҳажми 10,8 фоиз, ташқи савдо балансининг ижобий салдоси эса 1,8 баробар ошди ва 4 миллиард 200 миллион долларни ташкил этди. Мамлакатимизнинг олтин-валута заҳираси ҳам шунга мувофиқ равишда кўпайди.
6.5. Халқаро савдода ривожланган мамлакатларнинг тутган ўрни
Ривожланган давлатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги муваффақияти асосан ушбу давлатларнинг ташқи иқтисодий фаолиятини эркинлаштирилиши, очиқ иқтисодиётнинг яратилиши билан боғлиқдир. Жаҳоннинг барча ривожланган давлатлари бошқа давлатлар билан, биринчи ўринда ўзаро доимий ташқи савдо алоқаларни олиб боришади. Шундай қилиб, ИҲРТ давлатларининг дунё экспортидаги улуши охирги ўн йил ичида қатъий 70-75% даражасида турибди. ХХИ аср бошида ривожланган давлатларнинг экспорт квотаси 27 %ни ташкил қилган (ривожланаётган давлатларда 12%, ўтиш даври иқтисодиёти давлатларида эса 5,5% ташкил этган, Россиядан ташқари). Ғарбий Европанинг кичик ривожланган давлатларида (Белгия, Нидерландия, Люксембург) экспорт квотаси 40-50% атрофида бўлган. ИҲРТ давлатларидан 4016 млрд. доллар миқдоридаги товар ва хизматлар олиб чиқилган. 90-йиллардаги товар ва хизматлар экспортининг ўртача йиллик ўсиш суръати ривожланган давлатлар умумий маҳсулотининг ўсиш суръатидан юқори бўлган.
Жаҳон иқтисодиётида ривожланган давлатларнинг экспорт таркибида илмий технологик характерга эга бўлган маҳсулотлар биринчи ўринда туради, экспорт саноат товарлари орасида эса асосий ўринда ахборот технологиялари ва электроника саноат маҳсулотлари, электр алоқа ускуналари ва электрон микросхемалар туради. 90-йиллар ўртасида ривожланган давлатлар ушбу маҳсулотларнинг 70 %ни жаҳон бозорига чиқаришган бўлса, 2003-2006 йилларда бу улуш 75 фоизни ташкил этди. Ахборот технологиялари ва электроника саноат маҳсулотларининг асосий экспорт қилувчилари бўлиб, экспорт улуши 40% ни ташкил қилган АҚШ ва Япония давлатлари, шунингдек экспорт улуши 28% ташкил қилувчи Ғарбий Европа мамлакатлари ҳисобланган.
Жаҳон иқтисодиётида ривожланган давлатларнинг экспорт хизматлари ҳозирги кунда тез суръатлар билан ўсиб ривожланиб бормоқда. Охирги ўн-ўн беш йиллар ичида ушбу мамлакатларда экспорт хизматлари товар олиб чиқилишига нисбатан тезроқ ўсди ва унинг экспортдаги умумий улуши 1998 йилда 23 фоизни ташкил қилган бўлса, 2006 йилга келиб 30 % га йетди. Бу жараёнга 90-йилларнинг ўрталарида интернет ва ахборот узатишнинг бошқа алоқа тизимларини кучли ривожланиши туртки бўлди. Экспортнинг касбий хизмат кўрсатиш тури ҳам ривожланиб бормоқда. Уларнинг умумий экспорт хизматидаги улуши ривожланган давлатларда 1998-2005 йилларда 28% дан 44% гача ўсган эди. Хизматлар экспортининг 1/3 қисмини туризм эгаллайди. Янги технологиялар ўз навбатида соғлиқни сақлаш, таълим, илм-фан ва маданият соҳасидаги хизматлар экспортининг имкониятларини ҳам анчагина кенгайтирган эди.
Жаҳон иқтисодиётида саноати ривожланган давлатлар турли хилдаги товарларнинг йирик импортёрлари ҳам бўлиб ҳисобланади. 2000-2005 йилларда ушбу давлатлар улушига дунё маҳсулотлар импортининг ўртача 68-70% и, ишлаб чиқаришдахом-ашё маҳсулотларининг 61-63% и, ёқилғининг 60-63% и, мис ва металларни 62-65% и, химикатларни 63-64% и, машина ва транспорт воситаларини 65-66% ва бошқа маҳсулотларни 67-68% и тўғри келган.
80-йиллар билан таққослаганда ривожланган давлатлар аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари, транспорт воситалари ва бошқа предметлари билан таъминланишида импортнинг роли анча ўсган эди. Шу билан бир қаторда бу мамлакатларнинг жаҳон импортидаги (руда, ёқилғи ва металлардаги) улуши анча қисқарди. Ривожланган давлатлар иқтисодиётининг очиқлигига қарамасдан ушбу давлатларнинг ҳукумат раҳбарлари ўзларининиг экспортёрларини фаол қўллаб-қувватлашади. Яъни, экспорт кредитларини давлат кафолатлайди. Улар ўзларининг жаҳон бозоридаги маҳсулотларини юқори рақобатбардошлигига эришмагунчаасосан энг юқори технология соҳаларини ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспортини субсидия қилади.
Бундан ташқари ривожланган давлатлар фаол демпинг чораларини асосан ривожланаётган давлатларга, шунингдек Россия ва бошқа давлатларга нисбатан қўллашади.
АҚШ – жаҳон хўжалигидаги йетакчи давлат, ҳудуд вааҳоли сони бўйича энг йирик мамлакатлардан бири. Дунё ҳудудининг 7 % га эга мамлакатда 300 млн. киши (дунё аҳолисининг 4,6 %) яшайди. АҚШ ўз хўжалиги кўламлари бўйича исталган бошқа мамлакатдан олдинда туради. 2005 йилда жорий валута курслари асосида ҳисобланган жаҳон ялпи маҳсулотининг 27 % ва долларнинг харид қуввати паритети асосида ҳисобланган жаҳон ялпи маҳсулотининг 20 % унинг ҳиссасига тўғри келади.
АҚШ шунингдек халқаро бозорларда энг юқори ўринларни эгаллайди. Жаҳон жами товарлар, хизматлар ва капитал экспортидаги улуши бўйича биринчи ўринда туради. Шу билан бирга Америка хўжалиги экспортга йўналтирилган иқтисодиётларга кирмайди. Бошқа мамлакатларга қараганда товарлар экспортининг миллий ишлаб чиқаришдаги улуши унча юқори эмас. Экспорт квотаси ЯИМнинг 11 % атрофида тебранади. Хўжалик тармоқларининг байналмилаллашув даражаси кескин тебранади. Қатор тармоқлар юқори даражада экспортга йўналтирилган. АҚШ қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг тахминан ¼ қисмини, унинг айрим турлари бўйича – ярмидан ортиқ қисмини экспорт қилади. АҚШ саноатида ташқи бозор билан чамбарчас боғланган 7 та қайта ишлаш саноати тармоқларидан иборат сектор ҳосил бўлган, уларнинг ҳиссасига жами саноат маҳсулотлари экспортининг ¾ қисми тўғри келади. Умумий машинасозлик маҳсулотининг 30 % га яқини, двигателлар ва турбиналар бўйича 20 % дан ортиғи, самолотлар бўйича 40 % дан ортиғи, компютерлар ва электрониканинг 46 % экспорт қилинади. Умуман олганда, қайта ишлаш саноати маҳсулотининг 20 % экспорт қилинади.
Шу билан бирга қайта ишлаш саноатининг қатор тармоқлари: босмахона, резина-техника, озиқ-овқат, тўқимачилик, мебелсозлик, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш халқаро меҳнат тақсимотида кам иштирок этади. Бу тармоқлар аста-секин хорижий рақобатчиларга нафақат ички бозорларнинг катта қисмини, балки халқаро бозорларни ҳам топшириб қўйди. Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ичида соя ўсимлиги, маккажўхори экспортга йўналтирилган маҳсулотларга киради.
Товарлар ва хизматлар импорти мамлакат ишлаб чиқаришида муҳим ўринни эгаллайди. Унинг ҳисобига ички талабнинг 14-15 %, шу жумладан қайта ишлаш саноати маҳсулотларига бўлган эҳтиёжнинг 26 %, айрим товарлар бўйича эса ундан ҳам юқори қисми қондирилади. Масалан, АҚШ ҳар йиллик автомобиллар сотув ҳажмининг 30 % и импорт улушига тўғри келади. Сўнгги йилларда импорт улуши дастгоҳлар ва асбоб-ускуналар сотувларининг 50 % гача, маиший электроника, кийим-кечак, пойафзал ва бошқа айрим товарлар сотувларида 60-80 % гача ўсди.
Америка энергия истеъмолининг импортга ўртача қарамлик даражаси 59 %ни ташкил этади. Нефт импорти аҳамиятининг ўсиши АҚШ олдига узлуксиз йетказиб беришлар ва шунга боғлиқ ҳолда йетказиб бериш ҳудудларини диверсификатсиялаш вазифасини қўяди.
АҚШ ташқи савдо айланмаси ҳажми бўйича дунёда биринчи ўринда туради (1988-1990 йиллардан ташқари). 2000-йилларда АҚШнинг жаҳон экспортидаги улуши 1990-йиллардаги 13-14 %га қараганда 10 % гача пасайган бўлса, жаҳон импортидаги улуши 16-18 % гача кўтарилди.
АҚШ ташқи савдо алоқаларининг характерли хусусияти – уларнинг камомадга эгалиги. 1971 йилдан бери ташқи савдо камомад билан якунланади, бу камомад қатор тармоқларда рақобат устунлигининг заифлашуви натижаси ва америка иқтисодиётининг ўсиб бораётган байналмилаллашуви кўрсаткичи ҳисобланади. Савдо камомадининг 20-30 % ХХР билан савдога тўғри келади. Япония халқаро иқтисодий муносабатларда йетакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Жаҳон экспортининг 5,3 % и унинг ҳиссасига тўғри келади.
Експорт квотаси миқдорига кўра у яримочиқ иқтисодиётлар қаторига киритилиши мумкин, чунки ЯИМнинг 12 % и экспорт қилинади. Бу кўрсаткич бўйича у АҚШга яқин туради, лекин ЙеИ кўрсаткичидан 1,5 марта орқада.
Баъзи саноат тармоқлари (соатлаш, магнитофонлар, касса аппаратлари, нусха кўчириш машиналари ишлаб чиқариш) деярли бутунлай экспорт учун ишлайди. Машинасозлик маҳсулотининг ¼ қисмига Яқини ташқи бозорга йўналтирилган. 1990-йиллардан бошлаб товарлар ва хизматлар экспортининг ўсиш суръатлари кўпайди – 2000-2006 йилларда у 7,6 %ни (1988-1997 йилларда – 5,4 %) ташкил қилди. Ўсиш суръатлари барча ривожланган мамлакатлардан зиёд бўлди. Экспорт ошишига маҳсулот қийматида меҳнат улушининг камайиши – 1997-2007 йилларда ўртача 1,8 % кўмаклашди.
Експорт таркибида катта ўзгаришлар содир бўлди. Автомобиллар (16,3 %) ва маиший электротехниканинг юқори улушга эгалиги билан бирга капитал воситалар экспорти кўпайиб борди. Умумий машинасозлик маҳсулотлари, илмий асбоб-ускуналар улуши жиддий ўсди. Илмталаб маҳсулот улуши қайта ишлаш саноати экспортининг 24 %игача (1995 йилда 38 %) пасайди. Япония бу кўрсаткич бўйича Жанубий Корея, Ирландия, АҚШ ва Британиядан орқада. Алоҳида маҳсулот турлари бўйича жаҳон экспорти ҳажмининг катта қисми: кемалар бўйича – 25,6 %, йенгил автомобиллар – 17,9, пўлат – 17,4, электр машинасозлик – 14,5, яримўтказгичлар – 12 ва бошқалар япон компаниялари ҳиссасига тўғри келади.
Импорт таркиби саноатнинг халқаро ихтисослашуви, хўжаликнинг байналмиллашуви жараёнларини акс эттиради. Кўпгина минерал ва қишлоқ хўжалик хомашё товарлари бўйича у дунёнинг энг йирик харидори ҳисобланади. Жаҳон нефт, тошкўмир, пахта ва жун импортининг 10 % Японияга тўғри келади. Машинасозлик маҳсулоти импортдаасосий ўринни эгаллайди, унинг улуши жиддий кўпайиб, 32 % ни ташкил этмоқда. Япония ташқи савдоалоқаларининг географик таркибида АҚШ ва ХХР муҳим рол ўйнайди. АҚШ бозорида Япония экспортининг 25 % ва импортнинг 15, 4 % амалгаоширилади. Ўз навбатида у АҚШнинг Канада, ХХР ва Мексикадан сўнг асосий савдо шериги ҳисобланади. Япония ташқи савдосида ривожланаётган мамлакатлар муҳим ўрин эгаллайди: унинг экспортининг деярли ярми ва импортининг 40 % дан ортиғи уларга тўғри келади. Айниқса, ХХР, Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари ва Форс кўрфази мамлакатлари билан савдо каттааҳамиятга эга.
Европа Иттифоқининг ташқи савдога қарамлиги бошқа ривожланган мамлакатлардан юқори эмас: жаҳон товар айланмасининг 18 % ва хизматлар савдосининг 18 %ини ташкил қилади.
ЙеИ ташқи савдосида чет эл, асосан АҚШ ТМКлари катта рол ўйнайди, улар айрим тармоқларда тайёр маҳсулотлар экспортининг 30 % гача таъминлайди. 2000-йилларда экспорт 1990-йиллардаги 6,7 %га нисбатан ўртача суръатлар – 3,5 % билан ривожланди (2.10-жадвал).
2.10-жадвал. Экспортнинг ўсиш суръатлари
Манба: Ломакин В.К. Мировая экономика М.: 2007. С. 444.
Европа Иттифоқи машинасозлик, кимё саноати маҳсулотининг йетакчи экспортчисидир. Ушбу товарлар гуруҳи экспортининг 20-23 % унинг ҳиссасига тўғри келади. Бироқ, сўнгги йилларда қатор илғор ва истиқболли товарлар экспортида тутган ўрнининг пасайиши кузатилади. Учинчи мамлакатларга қайта ишлаш саноати маҳсулотлари экспортида юқори технологияли товарлар улуши 17 %ни, АҚШ ва Японияда эса мос равишда 31 ва 24 %ни ташкил этади.
ЕИ қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорти бўйича АҚШдан кейинги иккинчи ўринда туради (жаҳон экспортининг 13 %). Дон маҳсулотлари экспортидаги улуши 8 %ни ташкил этади. Экспортга йўналтирилган маҳсулотларга сут маҳсулотлари ва тухум, гўшт ва гўшт маҳсулотлари, сабзавотлар ва мевалар, шакар киради.
ЕИ жаҳон импортида ҳам катта ўринга эга. У машина ва ускуналарнинг, қатор қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг йирик импортери ҳисобланади. Импортда шунингдек минерал хомашё ва нометалл ярим тайёр маҳсулотлар муҳим аҳамиятга эга. У истеъмол қилинадиган энергетик хомашёнинг 2/5 ва бошқа хом-ашё маҳсулотларининг ¾ қисмини импорт қилади.
ЕИнинг асосий савдо шериги АҚШ – унинг улуши жами товар айланманинг 20 % дан ортиқ. Сўнгги ўн йилликдаАҚШ билан савдо кучайди, Япониянинг улуши ҳам ортиб бормоқда.

1990-йиллар ЙеИ ташқи савдосида туб бурилиш даври бўлди, чунки у ижобий салдо билан якунлана бошлади, 2000-йилларнинг биринчи ярмида у ЯИМнинг 0,1-0,2 % атрофида бўлди ва асосан товарлар ва хизматлар савдоси билан таъминланади.



Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling