Режа Жаҳон иқтисодиётида глобаллашув тушинчаси
Глобал ўзаро боғлиқлик жараёнининг зиддиятлари
Download 1.28 Mb.
|
глобалтекст (2)
9.2. Глобал ўзаро боғлиқлик жараёнининг зиддиятлари
Дунё мамлакатлари вахалқларининг ўсиб бораётган ўзаро боғлиқлиги, уларнинг ривожланиш даражаси, маданият, тарихий анъаналардаги барча фарқларга қарамай, шундай босқичга ўтдики, бу босқични ―глобаллашув‖ деб атамоқдалар. Бу тушунча ҳозирги кунда жуда оммавийлашиб кетди. Лекин глобаллашув кўпчилик мамлакатлар томонидан уларнинг миллий манфаатлари ва ўзлигига таҳдид сифатида қабул қилинмоқда. Ўзбекистон ҳам глобаллашув натижасидаочилаётган имкониятлар билан бир қаторда жиддий хавф-хатарларга дуч келмоқда. Сўнгги йилларда турли давлатларнинг иқтисодий глобаллашувга мослашувида турли муаммолар вужудга келмоқда. Бу муаммо ривожланаётган мамлакатларнинг, шу жумладан ўтиш иқтисодиётли мамлакатларнинг жаҳон хўжалиги тизимига тўлиқ интегратсиясида намоён бўлмоқда. Глобаллашув борган сари ўз фаолиятини кенгайтираётган ва мустакил характерга эга бўлаётган молиявий бозорларнинг ривожланиши билан боғлиқ бўлиб бормоқда. Глобаллашув фаровонлик келтириш билан биргаликда кўп имкониятлардан махрум ҳам этиши мумкин. Глобаллашув жараёнидан анча узоқ бўлган йер куррасининг ярим аҳолиси, яъни 3 миллиард киши, кунига 2 АҚШ долларидан кам пулга яшашга мажбур. БМТнинг собиқ Бош котиби Кофи Аннан таъкидлаганидек, "Глобаллашув бутун инсониятга фойда келтириши мумкинлигига мен ишонаман. Аммо кўриниб турибдики, айни кунларда миллионлаб одамлар, балки, инсониятнинг кўпчилик қисми бундан юз ўгирмоқда. Улар ҳаётларида глобаллашув меваларининг кўплиги туфайли эмас, балки озлиги ёки бутунлай йўқлиги туфайли камбағалдирлар" 1 Ҳозирда табиий равишда фақат бир мамлакат миқёсида ҳал қилиб бўлмайдиган ва самарали ҳал қилиниши лозим бўлган бир қатор муаммолар вужудга келди. Минтақавий даражадаги техноген ва экологик салбий оқибатларга Чернобил ваОрол фожиасини кўрсатиш мумкин. Техника ва технологиянинг ривожланиши ва шу жараёнга мослашмаганлиги туфайли ишчиларнинг бўшатилиши ва ишсизликнинг ўсиши, айниқса ривожланаётган мамлакатларда кескин тус олмоқда. Камбағаллик, этник тўқнашувлар ва бошқа локал фожиалар туфайли аҳолининг оммавий равишда мигратсияси рўй бермоқда (Афғонистон, Осиё ваАфриканинг алоҳида мамлакатлари). Жаҳон иқтисодиёти глобаллашуви натижасида жаҳон хўжалиги соҳаларининг боғлиқлиги даражаси ўзининг янги поғонага кўтарилганлигидан далолат бермоқда. Ўзаро боғлиқлик даражасининг ошиши ҳар томонлама ривожланишга сабаб бўлиш билан биргаликда бир қанча хавфларни ҳам вужудга келтирмоқда. Ривожланаётган мамлакатлар учун ташқи таъсир омиллари иқтисодий соҳа ичида ёки макродаражадаги хавфлар билан характерланади. Ташқи иқтисодий омиллар келтириб чиқариши мумкин бўлган хавфлардан бири мамлакатнинг ташқи қарзлари пайдо бўлиши ва унинг кучайишидир. Маълумки, ташқи қарзларнинг салмоғи мамлакат ЯИМнинг 1/2 қисмидан ортиши хавфли ҳисобланади. Қарзни меъёридан ортиши эса, келажакда нафақат мазкур қарзни қайтаришда қийинчилик туғдиради, балки инвеститсия қилиш ва иқтисодий ўсиш имкониятларининг қискариши, валута заҳираларининг камайиб кетиши ва тўлов баланси инқирози каби ҳодисаларга сабабчи бўлади. Масалан, ривожланган мамлакатлар, айниқса, АҚШ давлат ташқи қарзи миқдорининг ўсиб борганлиги ва уни ЯИМга нисбатан салмоғи ўсганлиги 2008 йилдаги молиявий инқирозни кучайишининг асосий омилларидан бири бўлди (7.1-расм). Расмдан кўриниб турибдики, кейинги 4 йил мобайнидахусусан, АҚШ ваайрим МДҲ давлатлари (Қирғизистондан ташқари) ташқи қарзларининг ЯИМга нисбатан салмоғи ортиб борган. Хусусан, 2008 йилдаАҚШ ташқи қарзларининг ЯИМга нисбатан салмоғи қарийб 90 %ни ташкил қилган. Бу кўрсаткич Россияда 37 % ни, Қозоғистонда 102 % ни, Украинада 64 % ни ташкил этган. Қирғизистонда эса кейинги 3 йил мобайнида пасайиш тенденсияси кузатилиб, 2008 йилда 81 % ни ташкил қилган. 4.1-расм. Жаҳондаги айрим давлатлар ташқи қарзининг ЯИМга нисбатан динамикаси, фоизда Ахборот технологиялари ва глобал молия бозорларининг тараққий этиши капиталнинг қисқа муддатда йер шарининг турли жойларида жойлашга бир иқтисодиётдан иккинчисига ўтиб кетишига сабаб бўлмоқда. Бу каби жараёнлар ҳам кескин иқтисодий вазиятга, қолаверса инқирозга ҳам олиб келиши мумкин. Маълумки, портфелли инвеститсиялар ва қисқа муддатли кредитлар юқори мобиллик даражасига эга. Доимий макроиқтисодий барқарорлик шароитида бу каби қўйилмаларнинг хориждан кўп миқдорда кириб келиши ўзигахос таваккалчилик туғдиради. Бундай вазиятда макроиқтисодий мутаносибликнинг ички сиёсатга боғлиқ бўлмаган ўзгариши турли салбий оқибатлар келтириб чиқарувчи молиявий инқирозгаолиб келади. Шунингдек, глобаллашувнинг хавфларидан бири бу реал турмуш даражасининг пасайишидир. Глобаллашув жараёнида бой ва камбағал давлатлар ўртасидаги фарқ тобора кучаймоқда. Жаҳоннинг бой бўлган 20 % қисми ва унинг камбағал бўлган 80% қисми даромадларидаги фарқ 1913-йилларда 11/1, 1960-йилларда 30/1 ва 1997-йилларда 74/1 га тенг бўлган. Ривожланаётган мамлакатлар ташқи қарзининг ЯИМдаги улуши 1997-йилларда Африканинг Саҳрои Кабирдан пастки қисмида 108 фоиз, Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада — 46 фоиз, Жануби-Шарқий Осиё ва Тинч океани минтақасида — 33 фоиз, Шимолий ва Жанубий Америкада — 34 фоизга тенг бўлган. Глобаллашувни салбий жиҳатларини билишнинг ортиши сўнгги йилларда унинг салбий томонларини йўқотиш ёки юмшатиш борасидаги турли хил таклифлар билан боғлиқ бўлиб келмоқда. Глобаллашувнинг хавф-хатарлари олдини олиш борасидаги жаҳон ҳамжамиятининг ҳаракатлари қуйидагиларда намоён бўлмоқда: • ривожланган мамлакатларда ахборот-технология инқилобига асосланган «янги иқтисодиёт» ҳақидаги тезиснинг вужудга келиши; • 1999 й. Флоренсиядаги Конференсияда Америка ва Европанинг ривожланган мамлакатлари ҳукумат бошлиқлари ва вакиллари томонидан таклиф этилган «учинчи йўл» консепсияси ва «инсон капиталига инвеститсиялар» асосида жамият, давлат ва бозорлар ўртасидаги самарали балансини кўриб чиқилиши; • «тўғри бошқариш» («гоод говернанcе»), «қонун устуворлиги» («руле оф лаw»), иқтисодий ислохотлар, транспарентлик, демократик сайловлар, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, экологик стандартларни назорат қилиш ва бошқа шу кабиларни амалгаоширишни ривожланаётган мамлакатлардан талаб қилиш ҳисобига «катта саккизлик», ХВФ, Жаҳон банки уларга молиявий ва бошқа турдаги ёрдамларни бериш таклифи, яъни «ривожланиш» муаммоси; глобаллашувнинг салбий тарафларини ва унинг инсонларга таъсирини камайтириш. Глобаллашувнинг бу муаммоларини миллий ва халқаро институтларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, икки томонлама, минтақавий ва халқаро даражада йечиш орқали ҳал қилиш мумкин. Шунингдек жаҳоннинг турли нуқталарида ҳамон давом этаётган урушлар ва қарама-қаршиликлар сақланиб қолаётгани, давлатлараро, миллатлараро ва динлараро зиддиятлар, Мингйиллик ривожланиш декларатсиясида таъкидланганидек, қашшоқлик, очлик, оналар ва болалар ўлими, эпидемиялар ва инсониятнинг бошқа муаммоларига қарши кураш борасидаги энг жиддий тўсиқлар бўлиб қолмоқда. Бу муаммоларни ҳал этишда 2000 йилда бўлиб ўтган БМТнинг Мингйиллик Саммитида ―Мингйиллик Декларатсияси‖нинг қабул қилиниши алоҳида аҳамият касб этади. Мазкур муҳим тарихий хужжат ХХИ асрга мўлжалланган Глобал кун тартибини белгилаб берди ҳамда Минг йиллик ривожланиш мақсадлари (МРМ) сифатида маълум бўлган саккиз та аниқ мақсадга эришишга қаратилган вазифаларни қўйди: 1-мақсад – Ўта қашшоқликка ва очликка барҳам бериш; 2-мақсад – Умумий бошланғич таълимга эришиш; 3-мақсад – Аёллар ва эркаклар тенглигини рағбатлантириш ва аёлларнинг ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш; 4-мақсад – Болалар ўлимини қисқартириш; 5-мақсад – Оналар саломатлигини яхшилаш; 6-мақсад – ОИВ/ОИТСга, безгак ва бошқа касалликларга қарши кураш; 7-мақсад – экологик барқарорликни таъминлаш; 8-мақсад – Ривожланиш мақсадида глобал ҳамкорликни шакллантириш; МРМ жаҳон ҳамжамиятининг 2015 йилгача бўлган давр учун глобал лойиҳа бўлиб, у жаҳондаги барча мамлакатларга нисбатан татбиқ этилади. Шундай қилиб, юқорида кўрсатилган муаммоларни барча мамлакатлар ва уларнинг гуруҳлари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, турли хил жамиятлар, сиёсий кучлар ва ҳаракатлар иштироки орқали таҳлил қилиш ва ҳал этиш долзарб масала бўлиб қолмоқда. Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling