Режа Жаҳон иқтисодиётида глобаллашув тушинчаси
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида ТМКларнинг тутганўрни
Download 1.28 Mb.
|
глобалтекст (2)
9.4. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида ТМКларнинг тутганўрни
Жаҳон тажрибасининг кўрсатишича, трансмиллий корпоратсиялармамлакатлар иқтисодиётини ривожлантиришда юксак аҳамият касб этади. Шунинг учун ТМКларнинг, шунингдек, чет эл инвесторларининг ривожланаётган давлатлар иқтисодиётига кириб келиши объйектив зарурат бўлиб ҳисобланади. Ҳозирги вақтда ТМКлар инвесторларини жалб қилиш иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалгаошириш ва уни модернизатсия қилиш, корхоналарни замонавий техника билан қайта жиҳозлаш ҳамда рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқаришда муҳим омилдир. Муҳтарам Президентимиз ҳам ўз маърузаларида чет эл инвеститсияларини кенг жалб қилиш, хорижий эга бўлган муҳим устувор йўналиш эканлигини қайд этиб ўтдилар. Хорижий инвеститсияларни жалб этмай, айниқса, йетакчи тармоқларда чет эл инвеститсиялари иштирокини кенгайтирмай туриб, иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалгаошириш ва уни модернизатсия қилиш, корхоналарни замонавий техника билан қайта жиҳозлаш ҳамда рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мумкин эмас. Мамлакатимиз иқтисодиётигахорижий инвеститсияларнинг жалб этилиши унинг иқтисодий имкониятларининг кенгайишини тезлаштириб, барча соҳаларда ички имконият ва резервларни ишга солиш, янги техника ва технологияни, экспортбоп товарларни ўзлаштириш, уларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали давлатимиз иқтисодий қудратини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Миллий иқтисодиётни ривожлантиришдахорижий инвеститсияларнинг 2018 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2019 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларга бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. – Т.: Ўзбекистон, 2019. – 48 б. аҳамияти ниҳоятда катта бўлиб, у қуйидагилар билан изоҳланади: - биринчидан, хорижий инвеститсиялар ишлаб чиқаришга замонавий техника ва технологияларни жорий этиб, экспортга мўлжалланган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ривожлантиради; - иккинчидан, импорт ўрнини босувчи товар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва бунинг учун хорижий инвеститсияларни иқтисодиётнинг устувор соҳаларига йўналтириш ва пировардидааҳолининг меъёрдаги турмуш даражасини таъминлаш имконини яратади; - учинчидан, кичик бизнесни ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини кенгайтириш орқали ўсиб бораётган аҳолини иш жойлари билан таъминлайди; - тўртинчидан, корхоналарнинг эскирган ишлаб чиқариш қувватларини, моддий-техник базасини янгилайди ва техник қайта қуроллантиради. Мамлакатимизда хорижий инвесторлар учун яратилган қулай шартшароитлар туфайли иқтисодиётимизга чет эл инвеститсияларини жалб қилиш ҳажми йилдан-йилгаортиб бормоқда. 6.6-жадвалда мамлакатимизга жалб қилинган хорижий инвеститсиялар, шунингдек, тўғридан-тўғри киритилган инвеститсияларнинг йиллар бўйича ўзгариш суръати келтирилган. 6.6-жадвал. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига жалб қилинган хорижий инвеститсиялар ҳажми Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари Жадвалдан кўриниб турибдики, 2019 йилда хорижий инвеститсиялар ҳажми 3,6 миллиард АҚШ долларидан кўпроқни ташкил этган. Бу кўрсаткич 2018 йилдагидан қарийб 800 миллион АҚШ долларига кўп эканини кузатиш мумкин. Ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётини ривожлантириш учун ўз капиталини қўшишга тайёр бўлган ТМКлар инвесторларини кириб келиши шу давлатларнинг инвеститсион муҳитига боғлиқдир. Инвеститсион муҳит деб капитал қўйилмани ва уни самарали фойдаланиш имкониятини вужудга келтирувчи умумий сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, ижтимоий ва бошқа омилларни таъминлаб берилишигаайтилади. Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудига ТМК инвесторларини кириб келиши учун қулай инвеститсион муҳит яратилган. Буни биз республикани сиёсий тинчлигида, барқарор иқтисодий ривожланишида, хорижий инвесторлар учун яратилган қатор имтиёзларда ва бошқа ҳолатларида кўришимиз мумкин. Хорижий инвеститсиялар иштирокида ташкил этилган корхоналар (савдо, воситачилик, хомашё йетказиб берувчилардан ташқари) рўйхатдан ўтган кундан бошлаб: - даромад (фойда) солиғидан биринчи йилнинг 25 фоизлик қисмидан, иккинчи йил 50 фоизлик қисмидан, учинчи йил 100 фоизлик озод қилинади, қишлоқ ҳудудида эса биринчи йилдан бошлаб бундай солиқдан 100 фоиз озод қилинади; - мулк солиғидан 2 йилгаозод қилинади; - ишлаб чиқарган маҳсулотининг 30 фоиздан ортиғи экспортга чиқарилса, 50 фоиз даромад солиғидан (фойда солиғи), 15-30 фоизи экспортга чиқарилса, 30 фоиз даромад (фойда) солиғидан озод қилинади; - ишлаб чиқариш билан банд бўлса, йер солиғидан 2 йилга озод қилинади. Ўзбекистон Республикасидаалоҳида соҳаларга имтиёзлар бериш кўзда тутилган. Унга кўра, нефт ва газ конларини очиш ва қидириш ишларигахорижий компанияларни жалб қилган корхоналар ушбу ишларни амалгаошириш даврида барча солиқлардан, шунингдек, зарур ускуналарниимпорт қилишда божхона тўловларидан озод қилинади. Мазкур соҳадаги корхона чет эллик ҳамкорлар билан биргаликда очилса: - нефт ва газ қазиб чиқарилган кундан бошлаб 7 йилга даромад (фойда) солиғидан; - хорижий ҳамкорлар улушига мансуб капиталдан олинадиган даромад ва мулк солиғидан озод қилинади. Енгил саноат соҳасида: - тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар қўшимча қиймат солиғидан ташқари барча солиқлардан озод қилинади; - ўз эҳтиёжи учун ишлаб чиқариш ускуналари, эҳтиёт қисмларни импорт қилишда корхоналар божхона тўловларидан озод қилинади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 11 апрелдаги Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвеститсияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида‖ги Фармони мамлакатимизда инвеститсия муҳитини янада яхшилаш, хусусийлаштириш, ишлаб чиқаришни модернизатсия қилиш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва реконструксия қилиш, ортиқча ишчи кучи мавжуд бўлган минтақаларда янги иш жойларини яратиш дастурларини амалга оширишга тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвеститсияларни кенг жалб этиш, шунингдек, хорижий инвесторлар учун ишончли ҳуқуқий ҳимоя ва кафолатларни таъминлашга қаратилган. Унга кўра, тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвеститсияларни жалб этадиган иқтисодиёт тармоқлари корхоналари асосий фаолияти бўйича даромад солиғи, мулк солиғи, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва ҳудудларни ободонлаштириш солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона солиқтўлашдан, шунингдек, Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан хорижий инвеститсиялар ҳажми қуйидагича бўлганда озод қилинади: - 300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача - 3 йил муддатга; - 3 миллиондан ортиқ АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача - 5 йил муддатга; - 10 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда - 7 йил муддатга. Ўзбекистон Республикасига ТМКлар инвесторларини жалб қилишда қуйидаги омиллар ҳам муҳим рол ўйнайди: - Ўзбекистон ҳудудининг табиий ресурсларга – нефт, табиий газ, қурилиш материаллари, олтин, мис ва бошқа қимматбаҳо металларга бойлиги; - Республикада ишлаб чиқариш ва бошқарув соҳасидаги янги ьтехнологияни тезда ўзлаштириб олувчи малакали мутахасис кадрларнинг мавжудлиги; - Ўзбекистон Республикаси нисбатан арзон ишчи кучига эга эканлиги; - Ўзбекистон ҳудудида ички бозорларнинг кенглиги ва кўплиги. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 11 апрелдаги Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвеститсияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида‖ги Фармони - Республикада ишлаб чиқариш корхоналарини хусусийлаштириш жараёнлари жадал суръатлар билан олиб борилаётганлиги ва уларда ТМКлар инвесторларининг тўлиқ қатнашиш имкониятининг борлиги ва бошқалар. Республикада ривожланган давлатларнинг ТМКлари томонидан киритилаётган капитал маблағлар тизимининг ўсиши саноат учун зарур бўлган замонавий техник ускуналарни, технологияларни сотиб олиш имкониятини бермоқда. Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда жаҳондаги йетакчи ривожланган мамлакатларнинг юқори мавқега эга компаниялари билан тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли муносабатлар ўрнатишга, жаҳон стандартлари даражасида рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни мақсад қилиб, сифат жиҳатидан мукаммал янги корхоналарнинг яратилишига асосланган илгари бориш стратегияси ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Хусусан, 1996 йилда Жанубий Кореянинг ДЕWОО» корпоратсияси билан ҳамкорликда Ўз ДЕWОО авто‖ қўшма корхонасининг ташкил этилиши натижасида Ўзбекистон ишлаб чиқаришнинг мураккаб, энг илғор технологиялар талаб қиладиган, юксак даражадаги қўшимча қийматга эга тайёр маҳсулот турини ўзлаштириб, дунёдаги саноқли автомобилсоз давлатлар қаторидан ўрин олди. Бугунги кунда Асака заводи «Дженерал Моторс» корпоратсиясининг Корея бўлими билан ҳамкорликда бошқарилаётган қўшма корхонадир. Инқироз давом этаётганига қарамай, Ўзбекистон автомобилсозлик саноатининг йетакчиси бўлган ГМ Узбекистан қўшма корхонаси 2018 йилда автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажмини 2017 йилга нисбатан 6,2 % фоизгаоширди ва 217 минг 733 донаавтомобил ишлаб чиқарди (6.7-жадвал). 6.7-жадвал. 2019 йилда ГМ Узбекистан компаниясида автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари Мазкур корхона Ўзбекистон экспортини ривожлантиришга ҳам муҳим ҳисса қўшмоқда. Корхонада ишлаб чиқарилган автомобилларнинг кўп қисми Россия ва бошқа МДҲ мамлакатларига экспорт қилинади. Ҳозирги вақтда Россия ва МДҲ мамлакатларида қўшма корхонанинг ўртача бозор улуши 3,9 % ни ташкил қилади. Корхонанинг МДҲ мамлакатларидаги дилерлик тармоғи 253 та дилерлик ва 320 та савдо-сервис марказларидан иборат. 2018 йилда Уз- Дженерал Моторс автомобиллар сотуви Россияда 45 %, Украинада – 20 %, Белорусия ва Қозоғистон бозорларида – бир неча баробар ошди. 1 Европа бизнес Ассотсиатсиясининг автоишлаб чиқарувчилар қўмитасининг маълумотларига кўра, ГМ Узбекистан ўзбек-америка қўшма корхонаси 2018 йилда Россияда йенгил ва тижорат автомобилларини сотиш бўйича йетакчи ўнликка киради. 2018 йилда Россияда 74419 та автомобил сотилган, бу 2017 йилга нисбатан 45 фоиз кўп демакдир (6.8-жадвал). 6.8-жадвал. 2018 йилда Россиягаавтомобиллар экспорти кўрсаткичлари Манба: Европа бизнес Ассотсиатсиясининг автоишлаб чиқарувчилар қўмитасининг маълумотлари асосида тузилган Ўзбекистан машиналари оммавийлиги бўйича дунёдаги машхур Опел, Пеугеот, Ренаулт, Тоёта, Ниссан, Киа, Сузуки, Ҳюндаи, Скода каби ишлаб чиқарувчиларнинг қатор йетакчи моделларидан ўзиб кетди. Бу "ГМ Узбекистан" автомобилларининг юқори обрўга эгалиги ва ишончлилигидан далолат беради. Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги маълумотларига кўра, 2016 йилнинг биринчи чорагида Россиягаавтомобилларнинг энг йирик экспортчилари орасида Ўзбекистон учинчи ўринни эгаллайди. 2018 йилда Россияга асосий автомобил экспорт қилувчи мамлакатларга Япония (59,96 минг), Германия (19,56 минг), Ўзбекистон (18,62 минг), Жанубий Корея (18,47 минг) ва Буюк Британия (17,08 минг) киради. Автомобилсозлик соҳасида бошқа чет эл корпоратсиялари билан ҳам ҳамкорлик кенгайиб бормоқда. 2011 йилда Самарқанд вилоятида Германиянинг «МАН Труcк & Бус АГ» компанияси билан ҳамкорликда оғир юкли тижорат техникасини ишлаб чиқариш бўйича янги ―ЖВ МАН Ауто-Узбекистан‖ қўшма корхонасининг қурилиши бошланди. Лойиҳа доирасида узоқ муддатли истиқболда йилига 20 минг бирликкача ишлаб чиқариш қувватлари яратилади. Ўзбекистон автомобилсозлигида шунингдек, Япониянинг «Исузу Моторс» корпоратсияси билан ҳамкорликда «Самавто» корхонаси ташкил этилган бўлиб, у йилига 3000 дан ортиқ «Исузу» русумли автобуслар ва 500 дан ортиқ оғир юк машиналари ишлаб чиқаради. Ўзбекистон иқтисодиётида Япония ТМКларининг фаолияти алоҳида диққатга сазовордир. 1993-1994 йилларда Марубени Корпорейшн‖, Митсубиси Корпорейшн‖, ―Сумитомо Корпорейшн‖ каби йетакчи компанияларнинг ваколатхоналари очилди. Ушбу компаниялар иштирокида нефт-газ, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, қурилиш техникасини ишлаб чиқариш, энергетика ва тўқимачилик соҳаларини ривожлантириш ва қатор қўшма корхоналарни яратиш, мамлакат ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш, транспорт тизимини модернизатсиялаш лойиҳалари амалга оширилди. Сўнгги йиллардахорижий ТМКларнинг Ўзбекистон нефт-газ саноатига қизиқиши кучаймоқда. Энг юқори фаолликни Россия ваОсиё компаниялари кўрсатмоқда. Ҳозирги кунда "Газпром" ва ―Лукойл‖ каби Россия компанияларининг Ўзбекистон ёқилғи-енергетика мажмуасига киритган сармоялари 3 млрд. АҚШ долларидан ортади. «Лукойл» компанияси 2004 йилдан бошлаб Ўзбекистоннинг нефт-газ тармоғига 1,5 млрд АҚШ долларидан ортиқ инвеститсия киритди. Яқин 5-6 йил давомида компаниянинг Ўзбекистонга киритган инвеститсиялари 5 млрд. Долларни ташкил этади. 2009 йил 7 апрелда ―Ўзбекнефтгаз‖ МХК билан Малайзиянинг ―Петронас‖ ва Жанубий Африка Республикасининг ―Сасол‖ компанияси ўртасида Ўзбекистон Республикасида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш лойиҳасини амалгаоширишнинг асосий тамойиллари тўғрисидаги битим ҳамда ўзаро ҳамкорликкаоид англашув меморандуми имзоланди. Петронас корпоратсияси томонидан Ўзбекистон иқтисодиётига жами 2 млрд. АҚШ доллар миқдорида сармоя киритилиши режалаштирилган. 2009 йил 11 майда ―Ўзбекнефтгаз МХК ва Корея миллий нефт корпоратсияси (КНОC) ўртасида ―Ўзбекистон Республикаси Фарғона минтақасининг Наманган-Таргоч ва Чуст-Поп инвеститсион блокларида геология-қидирув ишларини ўтказиш тўғрисидаги келишув имзоланди. Келишувда корейс томонидан беш йил мобайнида икки босқичда мазкур блокларда геология-қидирув ишларини олиб бориш кўзда тутилиб, ушбу муддат ичида 61 млн. АҚШ долларига яқин сармояларни ўзлаштириш мўлжалланган. Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётнинг устувор тармоқларини ривожлантириш учун ТМКларни вахорижий инвеститсияларни жалб қилиш сиёсати мавжуд маблағлардан, вақт ва имкониятдан самарали фойдаланишга, амалдаги шарт-шароитлардан келиб чиқиб, бойликларни самарали жойлаштириш ва шу йўл билан республика иқтисодиётини юксалтириш, унинг жаҳон иқтисодий тизимига қўшилишига рағбатлантириш йўли билан инвеститсияларни иқтисодиётнинг устувор тармоқларига жалб қилишга ҳамда улардан самарали фойдаланишга қаратилган. Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling