Reja: Kirish: 3


Давлатнинг иқтисодиётга аралашуви ва унинг ўсиши


Download 71.9 Kb.
bet5/7
Sana05.04.2023
Hajmi71.9 Kb.
#1274366
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Kurs ishi Farxod aka

Давлатнинг иқтисодиётга аралашуви ва унинг ўсиши.
Бозор Иқтисодиёти шароитида давлатнинг Иқтисодиётга аралашуви янада ошади. Хусусан, давлат Иқтисодиётга кредит тизими орқали фаол таъсир кўрсата бошлайди. Бунда ссудага бериладиган пул миқдорини ўзгартириш учун фоиз воситасидан фойдаланади. Маълумки, кредит муносабатларида Марказий банклар марказий резерв тизими вазифасини утайди ва улар давлат таъсирида бўлади. Давлат, кредитга бўлган талаб ва таклифни марказий резерв тизими орқали ўзгартиради. Ушбу жараённи уч хил йўл билан амалга оширади. Биринчидан Давлат марказий резерв тизими орқали банклар маблағининг қарзга бериладиган ва резервда турадиган кисмлари улушини ўзгартиради. Резерв оширилса, кредитга бериладиган маблағ қисқаради ва аксинча, резерв камайтирилса, мазкур маблағ кўпаяди. Натижада қарзга бериладиган пул миқдори ўзгаради, яъни пул кўпайса унинг таклифи ошади, бинобарин фоиз (%) камаяди, аксинча, у қисқарганда, таклиф камаяди, демак фоиз (%) ошади. Фоизнинг камайиши кредитни арзонлаштиради, унга интилишни кучайтиради, олинган қарз эса инвестиция қилиниб, иқтисодий ўсишни таъминлайди. Фоизнинг ошиши кредитни қимматлаштириб, унга бўлган қизиқишни камайтиради, бинобарин инвестиция қисқаради ва натижада Иқтисодий ўсиш камаяди. Иккинчидан, марказий резерв тизими ўзи бошқа банклардан оладиган фоизларни ўзгартиради. У бошқа банкларга паст фоиз ҳисобидан қарз бериб, уларга молиявий ёрдам кўрсатади. Имтиёзли қарз олиш банкларга қувват берганидан улар кредитлаш ишида фаол катнашиб иқтисодий ўсишга таъсир эта оладилар. Учинчидан, давлат марказий резерв тизими орқали хазина векселларини (мажбуриятларини) таркатади, ўз заёмларни сотади ёки қимматбаҳо қоғозларни сотиб олади. Давлат вексилларни банкларга ёки бошқа молия ташкилотларига сотиш орқали уларнинг маблағини ўз ихтиёрига олиб, қарзга бериладиган пул миқдорини қисқартиради. Векселларни харид этиш орқали эса давлат уларнинг қарз пули миқдорини оширади. Натижада қарзга таклиф этилган пул миқдори ўзгариб фоизга таъсир этади, бинобарин, қарзга олиниб ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган пул миқдори кўпайиб ёки камайиб туриши иқтисодиётга таъсир этмасдан колмайди. Давлатнинг пулга бўлган талаб ва таклифни ўзгартириш борасидаги сиёсати монетар сиёсат деб юритилади. Ушбу сиёсатни утказиш орқали давлат иқтисодиётни тартибга солиб туради. Бундан ташқари давлат антиинфляцион тадбирлар билан ҳам иқтисодиётга аралашади. Яъни, инфляцияни юмшатиш учун иш хақи ва нархларни тутиб туриш “музлатиш” йўлидан фойдаланади.
Иқтисодиётни тартиблаш воситаларидан яна бири бўлиб давлат томонидан иқтисодиёт келажагини олдиндан тахминлаш (прогнозлаш) ва уни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ҳамда ҳаётга тадбик этиш ҳисобланади. Давлат бюртмасига асосан узоқ ва қисқа муддатларга мўлжалланган прогнозлар тузилади. Прогнозларда ресурслар, технология, ички бозор ҳажми ва таркиби, экспорт ва импорт, давлат харажатлари, ишлаб чиқариш таркибидаги ўзгаришлар, математик моделлар асосида ҳисоб-китоб қилинади ва иқтисодиётни кайси йўналишда ривожланиши аниқланади. Қисқача хулосалар.
1. Бозор иқтисодиёти шароитида давлатнинг Иқтисодиётга аралашувидан энг асосий кўзлаган мақсади мамлакат иқтисодиётини ҳалқаро Иқтисодий ва сиёсий рақобатлардан ҳимоя қилиш, эркин бозор Иқтисодиёти учун Хуқуқий база ва ижтимоий муҳитни яратиш, даромадлар ва бойликларни, шунингдек ресурслар тақсимотини қайта тақсимлаш ва макроиқтисодий муаммоларни хал қилишдан иборат.
2. Давлатнинг мамлакат иқтисодиётига аралашуви асосан макроиқтисодий сиёсатлар асосида олиб борилади. Яъни, бюджет, пул-кредит, солиқ, молиявий ёрдамлар, нархларни барқарорлаштириш ва ҳалқ хўжалиги баланслари ёрдамида олиб борилади.
3. Бозор иқтисодиёти ишлаб чиқарилаётган товар ва хизматларнинг индивидуал хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда тақсимлайди ва қайта тақсимлайди. Аммо шундай турдаги товар ва хизматлар борки уни ишлаб чиқариш бозор тизимига батомом тескаридир. Шунинг учун ҳам давлат бундай турдаги товар ва хизматлари ишлаб чиқариш вазифасини ўз зиммасига олади. Бундай товар ва хизматларни биз ижтимоий манфаатларни кўзлаб ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таркибига киритамиз.
4.Бозор иқтисодиётини янада ривожлантириш давлатнинг иқтисодиётга аралашувини оширади. Хусусан, давлат иқтисодиётга кредит тизими орқали фаол таъсир кўрсата бошлайди. Давлат кредитга бўлган талаб ва таклифни марказий резерв тизими орқали бошқаради. Давлатнинг бу сиёсатини монитар сиёсат деб юритилади.



Download 71.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling